26.10.2022 йилдаги ЎРҚ-796-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 26.10.2022 йилдаги ЎРҚ-796-сон
Date of entry into force
27.10.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 29 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга тўғри келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби аҳолига уларни содда тилда тушунтириш имкониятини бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, қонун лойиҳаси умумхалқ овозига қўйилганда овоз бериш бюллетенини тўлдиришнинг амалдаги тартиби фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини тўлақонли ифода этиши учун муайян мураккабликлар туғдирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳаларда муқаддиманинг мавжуд бўлиши белгиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қонун лойиҳаларининг номи ва муқаддимасини муҳокама қилиш ҳамда уларга овоз бериш тартиби очиб берилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, умумхалқ овози жараёнида фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бюллетенга муайян белгилардан бирини қўйиш йўли билан овоз бериш тартиби жорий этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш заруриятини, сабабларини ва мақсадларини ҳамда уларнинг моҳиятини аҳолига содда ва тушунарли тилда етказишга, шунингдек умумхалқ овози жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини тўлақонли билдириши учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги 417-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 265-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 176-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 29-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари «ҳа» ёки «йўқ» ёхуд «рози» ёки «қарши» деб кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 31-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Овоз бериш биносида ёки бевосита унинг олдида участка комиссияси стенд жиҳозлайди, унга овоз бериш бюллетенининг намунаси ва уни тўлдириш тартиби жойлаштирилади, агар референдумга қонун лойиҳаси қўйилган бўлса, стендга шу лойиҳанинг матни ҳам жойлаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 35-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда) 15-моддасининг ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича, қоида тариқасида, унинг номига, муқаддимасига (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддасига алоҳида-алоҳида овоз берилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-60-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 5, 261-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) 19-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонун лойиҳаси унинг қабул қилиниши зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек унинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларига ҳамда қонунларига ўзгартишлар, қўшимчалар ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларини ёки уларнинг айрим нормаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари, қоида тариқасида, уларнинг қабул қилиниши зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек уларнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берувчи муқаддимага эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий нормалар муқаддимага киритилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) учинчи — еттинчи қисмлар тегишинча бешинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сонли Қонуни билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 288-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 8, 788-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қуйидаги мазмундаги 591 ва 592-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«591. Қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
592. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади. Зарур бўлган тақдирда, қонуности ҳужжати лойиҳасининг муқаддимасида у қайси қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш учун ёки қайси қонунчилик ҳужжатларига асосан қабул қилинаётган бўлса, ўша қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«68. Агар қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган лойиҳада ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва катта ҳажмга эга бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) тарзида тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолда, қонуности ҳужжати лойиҳасининг иловани тасдиқлаш назарда тутилаётган таркибий бирлигида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган нормаларнинг моҳияти қисқача баён этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 76-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бундан қонун лойиҳалари мустасно» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 26 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-796-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон)