20.10.2022 йилдаги ПҚ-407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.10.2022 йилдаги ПҚ-407-сон
Date of entry into force
21.10.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек имо-ишора тилини янада ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий мақомини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ундан мулоқот воситаси сифатида фойдаланишни рағбатлантириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосида ўқитиладиган таълим дастурларига қўйиладиган давлат талабларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосига ўқитишда замонавий ахборот технологиялар, инновацион воситалар ва усулларни кенг қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларга телевизион дастурлар, фильмлар, театр ва бошқа маданий тадбирларнинг улар учун қулай форматларда бўлишини, шу жумладан сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январдан бошлаб, талаблардан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари (кейинги ўринларда — махсус ўқув курслари) ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар — бепул, қолган шахслар — пуллик асосда ўқитилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг махсус ахборот платформасида онлайн рўйхатдан ўтади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги йўналиш бўйича камида 8 нафар талабгордан иборат бўлган гуруҳ шакллангандан сўнг, тегишинча Халқ таълими вазирлиги ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига махсус ўқув курсларини ташкил этиш бўйича буюртма жойлаштиради;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқув курслари якуни бўйича таълим олувчилар учун якуний назорат имтиҳонлари ташкил этилади. Бунда, якуний назорат имтиҳонларини қабул қилувчи комиссия таркибига мажбурий тарзда ҳудудий карлар ва кўзи ожизлар жамиятларидан вакиллар ҳамда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси бўйича малакали мутахассислар жалб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, якуний назорат имтиҳонларини топширган таълим олувчиларга тегишли даражадаги давлат намунасидаги сертификат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқув курсларини ташкил этиш Давлат бюджети маблағлари, талабгорларни пуллик асосда ўқитишдан тушадиган маблағлар, халқаро ва маҳаллий грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича ўқув курсини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда махсус ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификат намунасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқув курсларини малакали педагог кадрлар билан таъминласин ва уларга методик жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, махсус ўқув курсларининг машғулотлар режаси ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки «югурувчи сатрлар» билан намойиш этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнашаётган эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган абитуриентлар мажбурий тартибда сурдотаржимон хизматлари билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқитувчи лавозимига фақат дарс ўтиладиган имо-ишора тилини биладиган педагог кадрлар ишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбек имо-ишора тилини ривожлантириш, шунингдек, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) ҳамда Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Ўзбекистон карлар жамияти, олий таълим муассасаларининг махсус педагогика йўналиши профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар педагоглари билан ҳамкорликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда ўзбек имо-ишора тилининг илмий асосларини ва унинг лотин ёзувига асосланган дактиль алифбосини ишлаб чиқсин ҳамда ушбу ишларга оид илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича грантлар ажратиш учун танловлар ўтказилишини ташкиллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 июнга қадар ўзбек имо-ишора тилининг лингвистик луғатини, ўзбек имо-ишора тилини ўргатиш бўйича ўқув-методик мажмуалар ва дарсликларни яратсин ҳамда уларнинг электрон ва қоғоз шаклидаги нусхаларини кенг жамоатчилик ўртасида оммалаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 сентябрга қадар ўзбек имо-ишора тилини ривожлантириш ва амалиётга киритиш бўйича дастурни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норкулов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда сурдопедагогика ва тифлопедагогика йўналишлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини 25 фоизга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб сурдопедагогика ва тифлопедагогика йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун якуний имтиҳонларда имо-ишора тили ва Брайль алифбосини билиш бўйича мажбурий имтиҳонлар ўтказиш амалиётини жорий қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич олий таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларида махсус педагогика таълим йўналишларида таълим олаётганларга ўзбек имо-ишора тилини ўргатиш бўйича модулларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасида Халқ таълими вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг педагог кадрларига ўзбек имо-ишора тилини ўргатиш бўйича қисқа муддатли онлайн ўқув курсларини ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек имо-ишора тилини кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этсин, умумтаълим фанлар бўйича дарсликларнинг имо-ишора тилига ўгирилган видео шаклини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январга қадар малакали соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда, кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида халқаро имо-ишора тилини ўргатиш ҳамда имо-ишора тилини ва Брайль алифбосини билиш даражасини сертификатлаш тизимини жорий қилиш масалаларини ўрганиб чиқсин ҳамда натижаси юзасидан тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда:
(5-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан «Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон» танловини ўтказсин ва танлов ғолибларини 1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, 2-ўрин учун — 65 баравари, 3-ўрин учун — 50 баравари миқдорига тенг бўлган пул мукофотлари билан рағбатлантирсин;
(5-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда имо-ишора тили таржимонларининг иш вақтини меъёрлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин. Бунда, лойиҳаларда таржимонларга ҳар 30 дақиқада танаффус бериш, 1 соатдан узоқ давом этадиган тадбирларга камида икки нафар таржимон жалб қилиш ва уларга тўлиқ иш ҳақи тўлашни назарда тутсин;
(5-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январга қадар фуқаролар учун имо-ишора тили асосларини мустақил ўрганиш бўйича видеокурслар яратсин ва уларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтларида ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) 2024 йил 1 сентябрга қадар ўзбек адабиёти намояндаларининг 50 та энг сара асарлари Брайль алифбосида чоп этилишини ва уларнинг аудио шакллари яратилишини ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов) 2023 йил 1 июнга қадар камида 50 та миллий фильмни ва жаҳоннинг энг сара 50 та асарини субтитрлаштирсин, шунингдек, миллий кинотеатрларда субтитрлар билан намойиш этиладиган фильмлар сонини оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг видеомурожаатлар орқали мулоқот қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида телекоммуникация оператор ва провайдерлар билан ушбу шахслар учун имтиёзли тарифларни жорий қилиш юзасидан музокаралар олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат бошқаруви органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бино ва иншоотларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишга ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашувчи воситалар (Брайль алифбосидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, видео ва фотосуратлар, маълумотларни бир вақтнинг ўзида текст кўринишида тақдим этадиган видео- ва аудиоматериаллар ҳамда бошқа воситалар) билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бино ва иншоотларда ногиронлиги бўлган шахслар мустақил ҳаракатланиши учун қулай шароитларни яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлаштирилган маълумотлар билан эркин танишиш ва хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча имкониятлар яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар пайтида жамоатчиликка тақдим этиладиган маълумотлар сурдотаржимаси билан бирга берилишини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларга давлат хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятлар яратиш мақсадида, заруратга қараб шартнома асосида сурдотаржимонлар ёки онлайн сурдотаржима хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг жалб этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов) билан биргаликда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков, халқ таълими вазири Б.О. Саидов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-407-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2022 й., 07/22/407/0950-сон; 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)