1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-53-сон Фармонига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги ҳамда қуйидагилар унинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича тартиб белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи. Бунда ушбу маблағлар бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш учун ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи. Бунда ушбу маблағлар тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 — 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидиялаш учун ажратилиши ҳамда ушбу субсидиялар ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасига қадар ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашга беғараз ажратиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги зарур бўлганда, ушбу мақсадлар учун 2022 йилда республика бюджетидан Жамғармага қўшимча равишда 250 миллиард сўмгача маблағ ажратиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари) олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж ташкилотларида хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳисобидан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш механизмларини жорий этишни назарда тутувчи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини янада рағбатлантиришни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тузилмасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, 8 штат бирлигидан иборат Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигида махсус ғазна ҳисобварақлари очилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
556-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибида ташкил этилган Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) таркибида республикадаги мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2022 йилда 250 млрд сўмгача миқдорда ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси (ТИФ ТН коди 5106, 5202-5207, 5307-5308) ва трикотаж матони (ТИФ ТН коди 60, бўялган трикотаж матодан ташқари) олиб чиқишда, 2022 йил 1 февралдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан 0,2 АҚШ доллари миқдоридаги йиғимнинг ип-калава бўйича 95 фоизи ва трикотаж мато бўйича 100 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармада бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи, трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратадиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 — 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мақсадларга маблағлар ҳақиқатда келиб тушган маблағлар миқдори асосида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғармани бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентликнинг Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ижро этувчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи, трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратадиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоиз қисми ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 — 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидиялашни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини белгиланган тартибда шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини ижро этиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик Агентликка юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботларни ҳар ой якуни бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши белгиланган тартибда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва чет эл валютасида жамғариб бориладиган ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар — бўялган мато ва/ёки аралаш газлама ва/ёки бўялган газлама ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширадиган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналар — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, аввал ишлатилмаган, ишлаб чиқариш муддати «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган кунгача уч йилдан ошмаган ускуналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Субсидия ажратиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналар қийматига етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажатлари киритилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш бўйича субсидия олувчиларнинг аризалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид қилинган ускуналар, уларнинг етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажати киритилмаган ҳолдаги қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари нусхалари;

6. Субсидия олувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи унинг розилиги асосида электрон шаклда хабардор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Субсидия олиш учун ариза Агентликка субсидия олувчи томонидан бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Субсидия олиш учун ариза Агентликка субсидия олувчи томонидан почта ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатлар тегишли жавоб хати билан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Агентлик томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига 1 иш куни мобайнида юборилади ва улар томонидан 7 иш куни давомида субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низом талабларига мос келиши бўйича тегишли хулоса тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик томонидан 1 иш куни мобайнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра субсидия олувчиларга субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни (хулосани) олгандан сўнг рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Субсидия тўловларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Субсидия харажатлари Жамғармага Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган ҳамда пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳисобидан Жамғармага келиб тушадиган маблағлардан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тўлиқ бир марта беғараз ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агентлик субсидияни Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналар харажатлари учун субсидия миллий валютада ажратилади. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналарнинг миллий валютадаги қиймати ускуналарнинг божхонада «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курси бўйича ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия олувчи тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Агентликнинг Жамғарма маблағларидан субсидия ажратиш фаолиятини мониторинг қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг IX боби (Саноатдаги, қурилишдаги ва иссиқлик ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Масъул ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Субсидия олувчи
Агентликка субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади:
ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;
харид қилинган ускуналар, уларнинг етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажати киритилмаган ҳолдаги қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари нусхалари;
Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра
2-босқич
Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
5 иш куни мобайнида
3-босқич
Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Кўриб чиқилган ҳужжатларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига юборади ҳамда улар томонидан субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулоса олади.
7 иш куни мобайнида
4-босқич
Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.
1 иш куни мобайнида
5-босқич
Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.
1 иш куни мобайнида
6-босқич
Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ___________________________ дан
Ариза
__________________________________ (субсидия олувчи номи) (лойиҳа йўналиши: бўялган мато, аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш) лойиҳа(си)лари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли субсидияни ________________________ банкидаги ___________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
1. Анкета;
2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Анкета
1.
Юридик шахснинг тўлиқ номи:
2.
Жойлашган жойи:
(почта манзили)
3.
СТИР рақами:
4.
Банк реквизитлари:
(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)
5.
Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.)
6.
Телефон рақами:
7.
Электрон почта манзили:
8.
Ташкилот ташкил топган йил:
9.
Ташкилотда ишловчилар сони:
10.
Ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — маҳсулот турлари бўйича: (миқдори):
1.
2.
...
11.
Амалга оширилган лойиҳа йўналиши (бўялган мато, аралаш ёки бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш)
12.
Лойиҳа амалга оширилган сана
13.
Асбоб-ускуналар қиймати
14.
Асбоб-ускуналар хариди бўйича шартнома ва тўлов ҳужжатлари (санаси ва рақами)
15.
Асбоб-ускуналар номи, уни ишлаб чиқарган давлат
16.
Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилган сана
17.
Асбоб-ускуналар импорт қилинган сана
18.
Лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси (санаси ва рақами)
____________ раҳбари
__________________
(Ф.И.О.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу низом Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 — 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Субсидия тўловларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 — 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидия ажратиш учун Агентлик Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойи давомида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт миқдорлари, СТИРи, банк маълумотлари ва ҳисобварақлари кўрсатилган рўйхатини тайёрлайди. Бунда маҳсулотлар АҚШ долларидан бошқа турдаги валютада экспорт қилинган бўлса, унинг миқдори кейинги ойнинг 1-санасида Марказий банкнинг валюталар курси бўйича АҚШ доллари эквивалентига ўтказиш йўли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Агентлик амалга оширилган экспорт ҳажмларини Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги маълумотлар асосида ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик томонидан ўрганишлар натижаси бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан 18-санасига қадар Жамғармага ҳисобот ойида келиб тушган маблағлар тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тенг улушда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик томонидан тақсимот бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар субсидия ҳар бир тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 — 63) экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда субсидия пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи бўйича Жамғармага ҳисобот ойида келиб тушган маблағлар ҳисобидан экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом пахта толасини биржа савдоларида маҳаллий истеъмолчиларга сотиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи — пахта толасини ишлаб чиқарувчи, шунингдек, чет элдан импорт ҳисобидан сотиш учун олиб келувчи ва биржа савдолари орқали сотувчи ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор — қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика тўқимачилик корхоналари, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа битими — биржа савдоларининг натижаси бўйича тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа товари олди-сотди шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дилер — биржа битимларини ўз номидан ва ҳисобидан тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
брокер — мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
трейдер — биржа аъзоси номидан биржа савдоларида иштирок этувчи ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга биржа аъзоси ходими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа савдоларининг электрон тизими (кейинги ўринларда — БСЭТ) — биржа аъзоларига аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари (кейинги ўринларда — битим) бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аванс — сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган сумма.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Биржа савдоларида пахта толаси уни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, пахта толасини ички бозорда сотиш учун чет элдан импорт ҳисобига олиб келадиган ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари) томонидан сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика корхоналари биржа савдоларида пахта толаси харидорлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар ҳам харидор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган харидорлар савдоларга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тавсиялар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш йўли билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб мажбурий тартибда ўн кун мобайнида берилади ва бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тавсияларни олгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ўзгарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимликларига беш иш куни ичида хабар берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тавсияларни бериш муддати тамом бўлгандан кейин улар олингунга қадар харидорнинг туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган мурожаати ва ҳокимликка юборилган ёзма билдиришнома аризада қайд этилган ишлаб чиқариш қувватлари доирасида савдоларда иштирок этиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тавсиялар ўз вақтида берилмаганлиги ёки нохолисона берилганлиги оқибатлари учун тегишли ҳокимлик жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Пахта толаси биржа савдоларида ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Харидорлар томонидан биржа савдоларида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Пахта толаси ҳажмларини шакллантириш, биржа савдоларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пахта толасини сотувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига ўзлари мустақил равишда қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пахта толасининг биржа савдолари намунавий биржа контрактлари асосида амалга оширилади, унда пахта толасининг жойлашуви, лот миқдори, нави, типи, класси мажбурий тарзда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операциялари қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчи ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартномага мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича сотувчи ва харидорларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТ томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини сотувга қўйиш, шу жумладан, ушбу маҳсулотга кичик ҳажмларда эҳтиёжи бўлган корхоналарга ҳам сотиб олиш имкониятини яратиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лотлар 1 тоннадан бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Маҳсулотнинг бошланғич нархларини ҳамда биржа савдолари қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Базавий сифатли («Биринчи» нав, «Ўрта» классли, 4 тип) пахта толаси учун бошланғич нарх ҳар куни сотувчи томонидан Нью-Йорк товар биржасининг биржада навбатдаги савдолардан олдинги кундаги энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан ошмайдиган нархда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа навлар, класслар, типлар ва кодлар учун бошланғич нарх Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар биржа савдоларидан олдинги кундаги Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда, пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлари тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Сотувчи ва харидор ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида қуйидаги закалат пулларини киритадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Харидорлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини текшириш ва маҳсулотни харид қилиш бўйича битим шартларига мувофиқ миқдорда ва сифатда танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар (биржа битимида келишилган уни етказиб бериш шартларини бажариш) пахта толаси сақланадиган жойларда уни текшириш (танлаш) далолатномасини тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ олди-сотди шартномаси биржа томонидан биржа битимини электрон рўйхатга олиш кунида уни бажариш учун биржа аъзоларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Харидор беш иш куни мобайнида биржанинг иккиламчи талаб қилиб олгунча депозит ҳисобрақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ҲККП олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин бир иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқ сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Сотувчи ҲККПдан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беришнинг биржа битимида келишилган шартларида етказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчи товарни етказиб бериш бўйича биржа битимида келишилган шартларни бажаргандан сўнг сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Харидорга маҳсулотни топшириш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) биржа битимларида назарда тутилган ҳажм ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда назарда тутилган маблағларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида — сотувчи томонидан, харидор банкида — харидор томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҲККП хизмат кўрсатиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, сотувчилар ёки харидорлар томонидан уларга юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, айбдор томондан иккинчи тараф фойдасига жарима сифатида закалат пуллари ушлаб қолинади. Бунда сотувчи томонидан харидор фойдасига ундириладиган жарима миқдори шартноманинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом талаблари бузилишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини биржа савдоларида сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Масъул ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Харидор мурожаатига асосан пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида тавсия беради.
Ўн кун мобайнида
2-босқич
Харидор
Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисидаги тавсияни биржага тақдим этади.
Заруриятга кўра
3-босқич
Сотувчи, харидор, биржа
Сотувчи (харидор) билан биржа ўртасида мустақил шартнома тузади.
Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал
4-босқич
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
Пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлар тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштиради.
Ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар
5-босқич
Сотувчи
Ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига мустақил равишда қўйади.
Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал
6-босқич
Сотувчи, харидор
Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида закалат пулларини киритади.
Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал
7-босқич
Сотувчи, харидор
Биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузади.
Биржа савдолари вақтида
8-босқич
Харидор
Биржанинг депозит ҳисоб-рақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади.
Беш иш куни мобайнида
9-босқич
Биржа
Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юборади.
Бир иш куни
10-босқич
Сотувчи
Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беради.
Биржа битими шартлари асосида
11-босқич
Сотувчи, харидор
Сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади.
Биржа битими шартлари бажарилгандан сўнг
».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш»;

7-бандга қуйидаги мазмундаги «м)» кичик банди қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«м) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмига субсидия ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошидаги «75 фоизи» сўзлари «5 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар бўйича мониторинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) маълумотлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг натижаларига кўра, пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда белгиланган миқдордаги йиғимларни тўламаган экспорт қилувчи ташкилотлар (шартнома тузувчилар) аниқланган тақдирда, ушбу ташкилотлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ТСОЯЭАТда реал вақт режимида янгиланиб борувчи «Йиғим тўламаган ташкилотлар» реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган ташкилотларга мавжуд қарздорлигини тўлиқ бартараф этмагунига қадар пахта ип-калаваси ва трикотаж матони экспорт қилишига рухсат берилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) илованинг «26.» банди — «27.» банди деб ҳисоблансин.