22.09.2022 йилдаги 521-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2022 йилдаги 521-сон
Date of entry into force
23.09.2022
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар қаторига Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати ходимларини киритишни назарда тутувчи қўшимча киритилсин ва мазкур банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: