Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025 18.03.1993 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.1993 йилдаги 144-сон
Date of entry into force
18.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сонли «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда футболнинг оммавийлиги ва унга катта қизиқиш борлигини, унинг аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашдаги ва жисмоний тарбияни яхшилашдаги муҳим аҳамиятини, халқаро майдондаги спорт алоқаларини кенгайтиришдаги кенг имкониятларини эътиборга олиб ва уни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 10 майга қадар 2000 йилгача футболни ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 1 апрелга қадар республикада барча ёш гуруҳлари бўйича командалар иштирокида футбол мусобақаларини ўтказишнинг ягона тизимини ишлаб чиқсинлар. Оммавий футбол учрашувларини уюштиришга, қобилиятли спортчи ёшларни излашга ва тарбиялашга алоҳида эътибор берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан, шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда 1993 йилда «Пахтакор» командасининг, Ўзбекистондаги бошқа терма ва профессионал футбол командаларининг мақомини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди таъсис этилиб, унга Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан 100 миллион сўм ажратилсин. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, «Ўзмашпахтагазлама» давлат концернининг, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг, «ТТЗ» ишлаб чиқариш бирлашмасининг, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг фондни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ташаббуси маъқуллансин ҳамда ажратилган маблағлар республикада футболни ривожлантиришнинг замонавий базасини вужудга келтиришни жадаллаштиришга, Ўзбекистоннинг соғлом ва баркамол фуқароларини тарбиялаб етиштиришдек олийжаноб ишга кўмаклашади, деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўн кун муддат ичида Республика футбол федерацияси билан биргаликда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди низомини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Республика футбол федерацияси билан биргаликда «Пахтакор» командасининг анъаналарини тиклаш учун зарур чора-тадбирларни кўрсин, командани юқори малакали мутахассислар ва умидбахш футболчилар билан мустаҳкамласин, «Қибрай» ўқув-машқ спорт комплекси асосий база қилиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993-1994 йилларда марказий «Пахтакор» стадионини, «Қибрай» ва «Чиғатой» спорт базаларини пухта таъмирлаш амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилда пухта таъмирлаш ишлари учун зарур маблағларни ажратсин ва 1994 йилда ҳам шундай ишни кўзда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуи (ўртоқ Тўлаганов) таъмирлаш ишларини амалга оширишда ёрдам берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси спорт мақсадларига атаб ишлаб чиқариладиган товарларнинг, шу жумладан, футбол кийимлари, тўп ва пойабзалнинг сифати яхшиланишини ҳамда турлари кўпайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Республика футбол федерацияси ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда миллий терма футбол командалари учун кийим формасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика футбол бўйича олий спорт маҳорати мактабининг «Чиғатой» базасида республика ёшлар ва ўспиринлар командаларининг олимпиада ўйинларига тайёргарлик марказини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика чемпионати ва биринчилиги қатнашчилари — олий ҳамда биринчи уюшма футбол клублари ҳузурида болалар-ўсмирлар спорт мактабларини очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Республиканинг барча минтақаларида футболни ривожлантиришга ва бунинг учун вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри футбол федерациялари раисларининг юксак масъулиятига катта аҳамият бериб, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг шу лавозимларга сайланишлари фахрли вазифа деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1053-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1053/2403-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси терма командаларининг халқаро мусобақаларда, чемпионлар соврини, соврин эгаларининг соврини расмий мусобақаларида ва шу даражадаги бошқа беллашувларда қатнашишларига тайёргарлик кўришлари ва иштирок этишлари учун ҳар йили маблағ ажратишни, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюта ажратишни кўзда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси терма командалар учун ва халқаро футбол мусобақаларида қатнашувчи командалар учун авиация билетлари расмийлаштирилишини ва сотиб олинишини таъминласин. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг чет эллардаги ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг илтимосига биноан бу командаларни кутиб олишни ва уларнинг транзит қатновини уюштиришда ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги терма командаларнинг ва клуб командаларининг аъзолари, шунингдек, айрим мутахассислар, тренерлар ва футболчилар учун чет элга чиқиш рухсатномалари ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин. Чет элга чиқишга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Республика Футбол федерациясининг белгиланган тартибдаги таклифлари асосида рухсатнома бериладиган бўлсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол клубларини спорт соҳасига ихтисослашган малакали шифокорлар ва тиббий ходимлар билан, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерациясининг талабномаларига биноан зарур тиббий ашёлар ва дори-дармонлар билан таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш компанияси республикада футбол ҳаракатининг ривожланишини, энг яхши спорт клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, мутахассислар ва тренерларнинг фаолиятини мунтазам равишда батафсил ёритиб борсинлар, республикада футбол мусобақалари ҳақида юксак савияда шарҳлар тайёрласинлар, «Спорт» газетаси ҳузурида «Ўзбекистонда футбол» ҳафтаномасини чиқариш ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол мусобақаларини ўтказиш пайтида жамоат тартибини, томошабинларнинг, мусобақа қатнашчиларининг, ҳакамлар гуруҳларининг хавфсизлигини сақлашни таъминлаш юзасидан қўшимча чораларни амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 18 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144-сон