Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2014 03.03.1993 йилдаги 122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 03.03.1993 йилдаги 122-сон
Date of entry into force
03.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2014
Ҳужжат 10.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ КОНДА ХАТАРДАН ҚУТҚАРУВЧИ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚИСМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 декабрдаги 332-сонли «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисида»ги ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг огоҳлантириш ҳамда очиқ нефть ва газ фаввораларини бартараф қилиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми тўғрисида»ги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларда хизмат қилишнинг алоҳида шароитларни, шунингдек, конда хатардан қутқариш ишларини самарали олиб боришни таъминлашда ҳамда ер ости иншоотлари ва қазилаётган конлардан фойдаланувчи, кўмир, руда ва минерал хом ашё қазиб олиш ва улардан фойдаланиш корхоналарида авария оқибатларидан кончилар ҳаётини ҳимоя қилишда уларнинг жавобгарлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисидаги илова қилинаётган низом тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида 1993-1994 йиллар давомида республикада кончилар ва конда хатардан қутқарувчиларни иссиқ ва газдан ҳимоя қилиш воситаларини тузатиш ва метрологик таъминлаш, шунингдек, ер ости аварияларининг олдини олиш ва уларни бартараф қилиш учун махсус асбоб-ускуналар ва материалларни кўплаб ишлаб чиқариш бўйича база ташкил этиш дастурини тайёрласин ва амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларида хизмат қилишнинг хусусиятларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СССР Кўмир саноати вазири томонидан 1950 йил 22 апрелда тасдиқланган СССР Кўмир саноати вазирлигининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланмасин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзулгуржибиржасавдо» Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни зарур техника, транспорт, назорат-ўлчов асбоблар, дори-дармонлар ва тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари билан биринчи навбатда таъминласинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 338-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика, вилоятлар, туманлар давлат ҳокимияти ижроия органлари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар аварияларни бартараф этишда конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларга ёрдам кўрсатсинлар, мана шу мақсадда транспорт воситалари, материаллар ва асбоб-ускуналар, алоқа воситалари ва дори-дармонлар берсинлар, шунингдек, конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимларига махсус кийим-бош бериш ҳамда уларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг авария содир бўлган объектларга темир йўл ва авиация транспортида биринчи навбатда жўнатилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 3 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 3 мартдаги
122-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари белгиланган тартибда кўмир, руда шахталари, очиқ конлар, бойитиш ва брикетлаш фабрикаларида ҳамда кон ишлари олиб борувчи ёки ер ости иншоотлари, кавланаётган конлардан фойдаланувчи бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда конда хатардан қутқариш хизматини амалга оширишга даъват этилган ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳисобланадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг асосий вазифаси саноатнинг хизмат кўрсатилаётган корхоналарида одамларни қутқариш, ёнғинларни ўчириш, портлашлар, кўмир ва газнинг тўсатдан отилиши, тоғ жинсларининг босиб қолиши оқибатларини тугатиш ҳамда нафас олиш органларини ҳимоя қилиш воситалари ва махсус жиҳозларни қўллашни талаб қилувчи бошқа ишларни бажариш бўйича тез ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахталарда ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар хизмат қилувчи бошқа корхоналарда тўсатдан содир бўлган авариялар пайтида кишиларни қутқариш ва эвакуациялаш бўйича конда хатардан қутқариш ишларини бажариш, жароҳат олган кишиларга бевосита иш жойида ёки эвакуация пайтида тиббий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинларни учириш, авариялар оқибатларини тугатиш, шу жумладан кўмир ва газнинг тўсатдан отилиши, оқма сойларнинг ёриб чиқиши, ковланаётган конларнинг чўкиши ва босиб қолиши (ўпирилиши) оқибатларини бартараф этиш ишлари, шунингдек, ажратиб қўйиладиган нафас олиш аппаратлари ва махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда техникавий тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўмир, руда шахталари ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар хизмат кўрсатувчи бошқа корхоналарнинг одамларни қутқариш ва эҳтимол тутилган аварияларни бартараф этишга тайёрлигини таъминлаш бўйича профилактик ишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда хатти-ҳаракатларнинг ягона давлат тизими функцияларидан келиб чиқувчи вазифалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конда хатардан қутқариш ишлари ва кўмир шахталарини авариялардан ҳимоя қилиш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоляцияловчи нафас олиш аппаратларини, назорат қилувчи асбобларни, авария алоқаси ва ер ости ёнғинларига қарши кураш воситаларини, шунингдек, махсус асбоб-ускуналарнинг бошқа турларини тузатиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий таркиб учун ижтимоий соҳани ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахталар ва улар хизмат кўрсатадиган бошқа корхоналар билан тузилган алоҳида шартномалар бўйича уларнинг авариядан ҳимояланишини кучайтиришга, одамларни қутқаришга ва аварияларни бартараф этишга тайёрлигига қаратилган ишларни ҳам бажаришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар қайд этиб ўтилган функцияларни бажариш учун ўз таркибида тезкор, ўқув ва ёрдамчи бўлинмаларга эга бўладилар ҳамда илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва корхоналар ташкил этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг тезкор бўлинмалари конда хатардан қутқарувчи пунктлар, взводлар ва отрядлардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи пункт олисда жойлашган битта корхонага хизмат қилиш учун ташкил этилади, иккита бўлимдан иборат бўлади ва хизмат кўрсатилаётган корхонанинг конда хатардан қутқарувчи командаси аъзолари билан биргаликда конда хатардан қутқариш ишларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқариш взводи хизмат кўрсатилаётган объектларда конда хатардан қутқариш ишларининг асосий турларини бажариш учун уч, тўрт ва ундан кўп бўлимлардан иборат бўлади. Взвод таркибига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун реанимация-шокка қарши гуруҳ, конда хатардан қутқарувчи ғаввослар бўлими, шахта ҳавоси намунасини текшириш учун лаборатория кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи отряд икки, уч ва ундан кўп конда хатардан қутқарувчи взводлардан иборат бўлади ҳамда хизмат кўрсатилаётган объектларда конда хатардан қутқариш, профилактик ва бошқа муҳандислик-техник ишларнинг бутун мажмуи бажарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи отряд ўз таркибида конда хатардан қутқарувчи ва шахта ёнғини асбоб-ускуналарини тузатиш ва созлаш бўйича механик устахоналарга эга бўлиши мумкин. Унинг таркибига депрессия ҳолатидаги газ ва иссиқликни чиқариб юборувчи мутахассислар гуруҳи ҳамда бошқа муҳандислик бўлинмалари кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Взвод отряд таркибига кирмаган тақдирда, у алоҳида конда хатардан қутқарувчи взвод ҳисобланади (конда хатардан қутқарувчи отряд ҳуқуқи билан).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган отрядлар ва взводлар Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмига бирлашадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмни бошқариш марказлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари штаби конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича раҳбарлик қилади ҳамда бошқарув органи ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари штаби юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳрга, шунингдек, тегишли муҳрларга, тўрт бурчакли муҳрлар ва бланкаларга эга бўлади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тузилмаси, унинг бўлинмаларининг сони ва жойлашиши конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни ташкил этиш бўйича нормативлар билан белгиланади, бу нормативлар конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни маблағ билан таъминловчи тармоқ вазирликлари, концернлар ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбий қисмларни бутлаш муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосида жисмоний ривожланиши ва саломатлигининг аҳволига кўра фавқулодда шароитларда газдан ҳимоя қилувчи аппаратларда ишлашга лаёқатли бўлган кўмир, кон-руда корхоналарининг етакчи касблари малакали ишчиларидан, мутахассислари ва раҳбарларидан иборат бўлади. Конда хатардан қутқарувчиларни профессионал танлаш талаблари ва уларни ҳар йили врачларнинг текширувидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Оддий жангчилар ва командирлар таркибининг конда хатардан сақловчи бўлинмаларда хизматни ўташлари тартиби Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларда хизматни ўташ тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мураккаб аварияларни бартараф этилишида вужудга келадиган алоҳида шароитларда, хизмат кўрсатиладиган район ташқарисидаги аварияга боришда чиқиш сменасининг шахсий таркиби ишнинг (хизматнинг) алоҳида режимига ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахсий таркибининг «Тревога» сигнали бўйича дарҳол кетишга тайёргарлиги конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларида хизматини ўташ ва махсус тайёргарлик Иш тартиби билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар оддий жангчилар ва командирлар таркибининг интизомий жавобгарлиги масалалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг Интизомий устави билан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларида хизмат қилиш тўсатдан аварияга учраган кишиларни қутқаришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатарни ҳисобга олган ҳолда командирларнинг буйруқлари ва фармойишларини, авария-қутқариш ишларини амалга ошириш топшириқларини бажариш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Авария-қутқариш ва профилактика ишларини ташкил этувчи ва бажарувчи ёки шахсий таркиб ва техник жиҳозланишнинг унга тайёрлигини таъминловчи конда хатардан қутқарувчи қисмлар ходимлари ҳарбийлаштирилган. Ҳарбийлаштирилган ходимларнинг меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги нормалари, махсус уставлар ва низомлар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар жангчилари ва командирларининг касб тайёргарлиги ва машқлари аварияларни тугатиш ишларида конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларга юклатилган барча иш турларини ташкил этиш ва бажаришга уларнинг тайёрлигини таъминловчи ҳажмларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларининг шахсий таркиби хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида фарқловчи белгиларга эга бўлишлари ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан бериладиган махсус кийим-бош кийиб юришлари керак. Уни кийиш муддатлари ва бериш нормалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахсий таркибининг таъминоти тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни жиҳозлаш Табелига мувофиқ номенклатура ва миқдорда аппаратлар, асбоб-ускуналар, штатли захира материаллар ва автотранспорт билан таъминланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларининг хатти-ҳаракатлари, аварияларни бартараф этиш пайтида жангчилар ва командирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг конда хатардан қутқариш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш бўйича Устави билан тартибга солинади. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимлари хизмат кўрсатилаётган корхона билан, шунингдек, фавқулодда вазиятда хатти-ҳаракатларнинг ягона тизими бўйича кишиларни қутқариш ва йирик аварияларни бартараф этишга бевосита боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шахталарда конда хатардан қутқариш станциялари ва ёрдамчи конда хатардан қутқариш командалари авария содир бўлган тақдирда кишиларни қутқариш, уларга ёрдам бериш, конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмалари етиб келгунга қадар авария ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини бажарадилар, Шахталарда конда хатардан қутқариш станциялари ва ёрдамчи конда хатардан қутқариш командалари тўғрисидаги низом, уларни ташкил этиш ва жиҳозлаш нормативлари улар қарашли бўлган тегишли тармоқ вазирликлари, концернлар, идоралар томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг шахсий таркиби, бевосита конда хатардан қутқариш ишлари билан банд бўлган шахталарда конда хатардан қутқариш станциялари ва ёрдамчи конда хатардан қутқариш командалари аъзолари тузилган шартномаларга мувофиқ конда хатардан қутқариш ишлари олиб бориладиган жойлардаги корхоналарнинг маблағлари ҳисобига овқат билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг навбатчи сменасида бўлган бўлинманинг шахсий таркиби текин овқат билан таъминланади, Уюштирилган овқат билан таъминлаш мавжуд бўлмаган тақдирда унга конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан компенсация тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимлари ҳалок бўлиш, меҳнат қобилиятини тўда ёки қисман йўқотиш, ёхуд улар томонидан лавозим мажбуриятларини бажариш пайтида юз берувчи касб касалликлари ҳодисаси учун мажбурий шахсий суғурта қилинишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахсий жангчилари ва командирлари таркибидаги шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва кишиларни қутқариш, аварияларни бартараф этиш пайтида уларнинг юксак тайёргарлиги ва хатти-ҳаракатларининг самарадорлигини рағбатлантириш, шунингдек, пул мукофоти, имтиёз ва товонлар бериш хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг тегишли тоифадаги ишчилари, мутахассислари ва раҳбарлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбий қисмлар шахсий таркибининг пул таъминоти тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланади.
(22-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни маблағ билан таъминлаш, кўмир, руда қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш таннархи ҳамда фойдали қазилма бойликларни қидириш харажатлари сметаси, хизмат кўрсатилаётган корхоналар қурилиши ва реконструкцияси харажатлари ҳисобидан, шунингдек, хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилади. Маблағ билан таъминлаш тартиби ва нормативлари хизмат кўрсатилаётган корхоналар билан тузилган шартномалар асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Конда хатардан қутқарувчи бўлинмаларнинг ҳарбийлаштирилган ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг меҳнатга лаёқатсиз кунлари ва санаторий-курортда даволанишига ҳақ тўлаш, бошқа тўловларга кирувчи ҳамда истеъмолга йўналтирилувчи маблағлар таркибига кирмовчи бошқа ижтимоий тўловлар мақсадида конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг давлат таъминоти махсус фонди ташкил этилади. Қайд этиб ўтилган фонд Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланадиган тартибда миқдорларда иш ҳақига қўшиб ҳисобланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Конда хатардан қутқарувчи қисмларнинг ҳарбийлаштирилган ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига квартира ҳақлари ва коммунал хизматлар қиймати конда хатардан қутқарув ҳарбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан давлат баҳолари бўйича тўланади.