15.06.2005 йилдаги ПҚ-100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.06.2005 йилдаги ПҚ-100-сон
Date of entry into force
15.06.2005
Ҳужжат 31.10.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲИСОБОТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ НОҚОНУНИЙ ТАЛАБ ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот тизими ва уни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек қўшимча ҳисоботни ноқонуний талаб этиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006 йилги Давлат статистика ишлари дастурини тайёрлаш доирасида икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистик ҳисоботини янада соддалаштиришга қаратилган ҳисобот шаклини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик статистик ва молиявий ҳисоботни ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутган ҳолда уни тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан оладиган, шу жумладан почта ва электрон алоқа воситасида оладиган молиявий ҳисобот, солиқлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда қабул қилиб олиш тартиб-таомилини соддалаштириш, унификациялаштирилган иш жадвали ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этишнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларига қатъий риоя этилишини таъминласин, бунда микрофирма ва кичик корхоналар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерлик балансидан иборат молиявий ҳисобот — 1-шаклни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шаклни — ҳар йили;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистик ҳисоботни — ҳисобот турларига қараб ҳар чоракда ёки ҳар йили тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тадбиркорлик субъектларидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистика органлари белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишга (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувларни ўтказиш вақтида қилинган талаблар бундан мустасно);
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган қонунларда назарда тутилмаган ҳар қандай ахборотни, шу жумладан ҳисобот, маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишларига йўл қўйилмайдиган тартиб ўрнатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу бандини бузганлик учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, тадбиркорлик субъектларидан молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни, шунингдек бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ноқонуний талаб қилишда айбдор бўлган шахсларнинг жазоланиши муқаррарлигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар, тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрни суд қарорига биноан айбдор мансабдор шахслар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот ва ҳисоб-китоблар тизимини, шунингдек ҳисобот ва ҳисоб-китобларни ноқонуний талаб қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини тушунтириш бўйича оммавий ахборот воситаларида мунтазам мақолалар чоп этиб борилишини, телекўрсатув туркумлари ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича семинарлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари ходимлари учун молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қабул қилиш борасида ўрнатилган тартиб бузилишига йўл қўймасликка қаратилган ҳафталик семинарлар ўтказиб турилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-100-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)