18.07.2022 йилдаги ПҚ-323-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.07.2022 йилдаги ПҚ-323-сон
Date of entry into force
19.07.2022
Ҳужжат 19.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг сўровларига асосан келгусида 14 фоиз ставкада таълим кредити ажратиш учун уларга 10 фоиз ставкада депозит маблағлари жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун тижорат банкларига зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида Жамғармага 1 та Мактабгача таълим вазирлиги штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ва 1 та Молия вазирлигининг умумий штат бирликлари доирасида жами 2 та штат бирлиги ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия вазирлиги Жамғармага 2022 йилда маблағларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 18 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-323-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги «Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5102-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «2022 йил 1 июлдан» сўзлари «2023 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-илованинг 28-позицияси «Амалга ошириш муддатлари» устунидаги «2022 йил июль» сўзлари «2023 йил январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги «Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5203-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қарор номланиши ва муқаддимасидаги «Олий таълим» сўзлари «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши «оила аъзолари» сўзларидан кейин «ва бошқа учинчи шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 527-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қарор номланиши, муқаддимаси ҳамда 1-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «олий таълим» сўзлари «олий, ўрта махсус ва профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «олий» сўзидан кейин «, ўрта махсус ва профессионал» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«республикадаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, шу жумладан хусусий ва хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низомнинг номидаги «олий» сўзидан кейин «, ўрта махсус ва профессионал» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини (кейинги ўринларда — таълим кредитлари) ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «васийлари» сўзи «бошқа учинчи шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Олий таълим ташкилотида» сўзлари «Таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «олий таълим ташкилотига» ва «олий таълим ташкилотида» сўзлари тегишинча «таълим ташкилотига» ва «таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-бандидаги «олий» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-бандидаги «Олий таълим ташкилотлари» сўзлари «Таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-бандининг «б» кичик банди, 21-бандининг биринчи хатбошиси ва 23-бандидаги «олий» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «олий таълим ташкилотларига» сўзлари «таълим ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)