01.07.2022 йилдаги ПҚ-302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.07.2022 йилдаги ПҚ-302-сон
Date of entry into force
02.07.2022
Ҳужжат 02.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни тайёрлашда давлат ва нодавлат спорт-таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, хусусий таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-5280-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасасини (кейинги ўринларда — нодавлат спорт-таълим муассасаси) давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси фаолиятини олиб бориш учун давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларни 2024 йил 1 январга қадар ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) уларга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Нодавлат спорт-таълим муассасалари Солиқ кодексига асосан ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спортни ривожлантириш вазирлиги (М. Исмаилов) ҳамда Молия вазирлиги (Д. Султанов) нодавлат спорт-таълим муассасалари учун Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзлари бўйича кенг тушунтириш ишларини ҳудудлар кесимида амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Спортни ривожлантириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни (қисман озод қилишни) назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 878-сон қарорига мувофиқ нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган давлат спорт-таълим муассасалари тренерларига тўланадиган бир марталик пул мукофотлари нодавлат спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар учун ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Ирматов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда нодавлат спорт-таълим муассасаларининг иқтидорли спортчиларини аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция), шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларига таклиф этишнинг тартибини тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Ирматов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда бир ой муддатда ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар билан учрашиб, нодавлат спорт-таълим муассасасини ташкил қилиш ниятини билдирган спортчиларнинг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда ушбу рўйхатни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда бир ой муддатда давлат тасарруфидаги бино ва иншоотларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Ирматов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда шакллантирилган рўйхатга биноан давлат тасарруфидаги бино ва иншоотларнинг нодавлат спорт-таълим муассасасини ташкил қилиш ниятини билдирган спортчиларга ижара шартномаси асосида белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Нодавлат спорт-таълим муассасаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-302-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2022 й., 07/22/302/0587-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)