30.06.2022 йилдаги ПҚ-301-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.06.2022 йилдаги ПҚ-301-сон
Date of entry into force
30.06.2022
Ҳужжат 30.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистон кўчаси йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрини Тошкент вилояти билан боғловчи Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи янгидан қуриб битказилган Янги Ўзбекистон кўчасида илғор хорижий архитектурадан фойдаланган ҳолда, миллий дизайнга уйғун ва ҳамнафас бўлган замонавий хизмат кўрсатиш, савдо ва кўнгилочар объектлар ҳамда янги кўп қаватли тураржой массивларини барпо этиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорига мувофиқ ҳамда Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини ўзида акс эттирувчи мамлакатимиз пойтахтига кириб келишда янги архитектура ечимларини яратиш, аҳоли учун сайр қилиш ва ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган барча хизматларни ўзида мужассам этувчи янги тураржой массивлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган бош режага мувофиқ «Yangi Oʻzbekiston koʻchasi» ишбилармонлик марказини ташкил этиш ҳамда унинг ҳудудида хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, савдо ва кўнгилочар мажмуалар, сайилгоҳлар ҳамда кўп қаватли тураржойларни (кейинги ўринларда — лойиҳа объектлари) барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг «Yangi Oʻzbekiston koʻchasi» ишбилармонлик марказини ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан иловага мувофиқ танланган жами 241,93 гектар, шундан 198,12 гектар суғориладиган ер майдонининг ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлкалар қурилиши ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур қарорга асосан давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган «Автомобиль йўли бўйи инфратузилмасини ривожлантириш дирекцияси» «Yangi Oʻzbekiston koʻchasi» ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси» (кейинги ўринларда — Дирекция) деб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон қарорига мувофиқ амалга оширади ҳамда унга мазкур қарорларда назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yangi Oʻzbekiston koʻchasi» ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушган тушумлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 2-илованинг 39-банди «а» — «д» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар чегириб қолинган ҳолда) Дирекцияга ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ олиниши сабабли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари мазкур ер участкалари сотилгандан сўнг 2025 йилдан бошлаб икки йил давомида тенг улушларда Дирекция томонидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги томонидан Дирекциянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра, унга лойиҳа объектлари ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш ишлари учун маблағлар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция фаолияти якунида унинг тасарруфида қоладиган маблағлар республика ва маҳаллий бюджетларга тенг улушларда йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Лойиҳа объектлари ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш, кўчириш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Дирекция маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси, табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини қуриш ва кўчириш ишлари — тегишлича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ таркибидаги ташкилотлар буюртмачилигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация ва очиқ коллекторларни ёпиқ тармоққа ўтказиш ёки кўчириш ишлари — Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар буюртмачилигида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) алоқа тармоқларини қуриш ва кўчириш ишлари — «Ўзбектелеком» АК буюртмачилигида ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) электр ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизими, алоқа тармоқларини қуриш ҳамда ирригация ва очиқ коллекторларни ёпиқ тармоққа ўтказиш ёки кўчириш ишлари бўйича (қурилиши амалга оширилаётган объектлар бундан мустасно) бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари буюртмачилар томонидан харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Yangi Oʻzbekiston koʻchasi» ишбилармонлик маркази ҳудудида барпо этиладиган лойиҳа объектларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги подстанция қуриш учун «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖга (кўпайтирувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкасида) ижарага бериш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур ер участкасини ажратиш масаласини Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дирекция:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖга янги подстанция қуриш ишларини молиялаштириш учун асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ икки йил муддатда қайтариш шарти билан фоизсиз қарз ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистон кўчаси бўйидаги аэропортга туташ ва унинг муҳофаза ҳудудида жойлашган ер участкаларида лойиҳа объектларини барпо этишда авиация соҳасида халқаро белгиланган талаблар ва нормаларнинг инобатга олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда лойиҳа объектлари қурилиши мўлжалланган ҳудуддаги мавжуд кўп йиллик дарахтларга шикаст етказмасдан бошқа жойга кўчириб ўтказсин ҳамда уларни келгусида сақлаб қолиш учун зарур агротехник тадбирларни амалга оширсин ва парваришлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қурилиш вазирлиги лойиҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мослаштирилиши, соҳага оид талаблар асосида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош прокуратура «Yangi Oʻzbekiston koʻchasi» ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали инвесторларга ошкора ва шаффоф тарзда сотиш, йўналтириладиган маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланишда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-301-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 июндаги ПҚ-301-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан танланган ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар номи

Контур рақами

Жами ер

участкаси

(гектар)

шундан:

Тупроқ балл бонитети

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи тури

суғориладиган ерлар

бошқа ерлар

1.

Мирзо Улуғбек тумани

«Tuzel Zaxidov Anvar Fayz» ФХ

5366, 5367

4,2

4

0,2

72,0

Ижара

«Suvonqulova Gulnoza» МЧЖ

5333,5334к

1,65

1,65

72,0

Ижара

«Indigo Jonibek» ХК

5327

1,66

1,66

72,0

Ижара

«Нolis Agro» МЧЖ

5279к, 5279к

2,56

2

0,56

72,0

Ижара

«Kamol Xamza» МЧЖ

5279к

2,48

2,4

0,08

72,0

Ижара

«Shoh Sultonxon» ФХ

5301к, 5301к

2,6

2,53

0,07

68,8

Ижара

«Mirzajalil Jaxon Bogi» ФХ

5126

10,71

10,28

0,43

68,8

Ижара

«Visit Central Asia» МЧЖ

5056, 5057

11,49

9,63

1,86

68,8

Ижара

«Qibray-Agro Goodwill» МЧЖ

5276к

8,21

7,08

1,13

68,8

Ижара

«Tuzel-Gulzor Agro» ФХ

5331к

2,59

1,04

1,55

68,8

Ижара

«Ziyo Samar Baraka» МЧЖ

5276к, 5278

5,46

4,41

1,05

68,8

Ижара

«Ansor Invest» МЧЖ

5276к

2,09

1,7

0,39

68,8

Ижара

Фуқаро Aliyeva Azad Rixsiyevna

5179, 5182к

6,09

5,4

0,69

Ижара

Захира ерлари

5197, 5303, 5266, 5302, 5059, 5286к, 5182к, 5181, 5362

28,95

22,89

6,06

68,8

ЖАМИ

29

90,74

76,67

14,07

х

2.

Яшнобод тумани

«Musamuhammedov-Fayzullayev Agro» ФХ

5236

8,7

8,7

68,8

Ижара

«Jamol Ziyoviddin» ФХ

5248к

7

7

68,8

Ижара

«Jamol Ziyoviddin» ФХ

5249к

4,78

4,6

0,18

68,8

Ижара

«Saidali Oʼgʼli Turgʼunxoji» ФХ

5249к

4,2

4,2

68,8

Ижара

«Tuzel-Anvarxon Ota» ФХ

5373, 5375

9,26

8,6

0,66

72,0

Ижара

«Vaxobov Bobur Alisherovich» ФХ

5374

1,54

1

0,54

72,0

Ижара

«O'tkir» ФХ

5200к

7,06

7,06

68,8

Ижара

Захира ерлари

5369, 5295к, 5199к, 5200к, 5200к

23,98

23,98

68,8

Ижара

ЖАМИ

13

66,52

41,16

25,36

х

3.

Юқори Чирчиқ тумани

«Tursunmurotova Odina Mevasi» ФХ

597к

6,91

6,8

0,11

62,0

Ижара

«Future Gardener» МЧЖ

591к

9,63

9,11

0,52

64,1

Ижара

«Toshkent bogʼrogʼlari» МЧЖ

592к, 591к, 632т

38,09

36,57

1,52

52,5

Ижара

«Marka Agro Invest» МЧЖ

597к, 625к

8,36

7,99

0,37

62,0

Ижара

«Serfayz-Eco-Agro» ФХ

627к, 625к, 597к

13,84

12,72

1,12

41,0

Ижара

«Mirzajalil Chorva» ФХ

606к

7,84

7,1

0,74

54,0

Ижара

ЖАМИ

11

84,67

80,29

4,38

х

ҲАММАСИ

53

241,93

198,12

43,81

х

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Мазкур иловада келтирилган ер участкалари эгалари (фойдаланувчилари) ва ер ўлчамларига кадастр ҳужжатлари ҳамда ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳаси асосида аниқлик киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 07/22/301/0581-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)