1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 1 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 28 майда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини (бундан буён матнда ер участкаси деб юритилади) компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомилларини белгилашдан иборат.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, шунингдек давлат органлари ва муассасаларининг, корхоналарининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг доимий фойдаланишида бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асослантирувчи материаллар — компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкаси, унда жойлашган кўчмас мулк объектлари (шу жумладан турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ҳолати, уларнинг жорий белгиланган мақсади) тўғрисидаги, ер участкасини олиб қўйиш мақсадлари жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилган мақсадларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотларни, шунингдек мазкур ер участкасида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа ҳамда ишларнинг тавсифини ва уларни рўёбга чиқариш муддатларини ўз ичига олган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижара ҳуқуқи асосида берилган ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми, шу жумладан кўп квартирали уйлар жойлашган ер участкалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаси (бундан буён матнда ҳуқуқ эгаси деб юритилади) — ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларга асосан ер участкасига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижара ҳуқуқига ҳамда мазкур ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббускори (бундан буён матнда ташаббускор деб юритилади) — республика давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишув — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳуқуқ эгаси ўртасида уларнинг розилиги билан тузиладиган, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма шартнома бўлиб, унда компенсациянинг миқдори, тури ва уни бериш муддати назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсация қилиш — ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ҳуқуқ эгасига зарарларнинг ўрнини ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда пул шаклида ёки бошқа шаклда қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объекти — бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб тарзда зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмаган объектлар. Ушбу Қонун мақсадларида ер ости бойликлари, шу жумладан фойдали қазилмалар кони кўчмас мулк объектлари жумласига кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга асос бўладиган мақсадлар
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомилларининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомилларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунийлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк ҳуқуқининг устуворлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий мулкнинг дахлсизлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги 198-сонли Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқлик ва шаффофлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациянинг кафолатланганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар ҳамда компенсация комиссиялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида — республика даражасида (бундан буён матнда республика жамғармаси деб юритилади), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида — ҳудудий даражада (бундан буён матнда ҳудудий жамғармалар деб юритилади) ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда республика бюджети маблағлари ва республика бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари захира жамғармаларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни электрон савдо майдончасида реализация қилишдан келиб тушган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисобварақларига қўшимча манбалар сифатида ўтказиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика жамғармасига ва ҳудудий жамғармаларга келиб тушган маблағлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ғазначилик бошқармаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Республика жамғармасининг ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика жамғармасининг маблағларидан фақат ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташаббусига кўра ёки республика давлат бошқаруви органларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш деб юритилади) томонидан компенсация эвазига ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Республика жамғармасининг ва ҳудудий жамғармаларнинг кузатув кенгашлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика жамғармасининг ва ҳудудий жамғармаларнинг кузатув кенгашлари (бундан буён матнда кузатув кенгашлари деб юритилади) ушбу жамғармаларнинг юқори бошқарув органларидир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгашларининг таркиби ва фаолиятни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Кузатув кенгашларининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгашлари қуйидаги ваколатларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббускор томонидан тақдим этилган асослантирувчи материалларни кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқиш, шунингдек уларни кейинги йил учун тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли жамғарма даромадларининг барқарор шакллантирилишини ҳамда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Компенсация комиссиялари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш ҳузурида уларнинг қарорлари асосида компенсация комиссиялари (бундан буён матнда Компенсация комиссиялари деб юритилади) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссиялари аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг қарорлари билан ўн етти кишидан иборат бўлган таркибда икки йил муддатга тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги тузилмасидаги ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбасининг раҳбари (овоз бериш ҳуқуқисиз).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасидаги ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаларининг раҳбарлари тегишли Компенсация комиссиялари котибининг вазифаларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссиялари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан тасдиқланадиган регламентлар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссиялари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар ўз вақтида тўлиқ ҳажмда берилиши устидан мунтазам мониторинг ва берилган компенсацияларнинг ҳисоби юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилмаган ҳоллар аниқланган тақдирда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга ахборот киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар берилиши билан боғлиқ бўлган низоларни судга қадар тартибда ҳал этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар берилиши билан боғлиқ бўлган низолар бўйича тавсиявий хусусиятга эга қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва ҳуқуқ эгалари билан келишув тузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Асослантирувчи материалларни ташаббускор томонидан тайёрлаш
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳа ва ишларни амалга ошириш учун мақбул бошқа ер участкаси мавжуд бўлмаганлиги туфайли ер участкасини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга (бундан буён матнда ер участкасини олиб қўйиш деб юритилади) зарурат ва асос мавжуд бўлган тақдирда, ташаббускор асослантирувчи материалларни тайёрлайди. Бунда яшаш учун яроқсиз бўлган, шу жумладан жисман эскирганлиги, авария ҳолатида эканлиги туфайли яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар (бундан моддий маданий мерос объектлари мустасно), фойдаланилмаётган объектлар (иморатлар, иншоотлар) жойлашган ер участкалари биринчи навбатда аниқланади, бундай ер участкалари аниқланмаган тақдирда эса бошқа ер участкалари танланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика давлат бошқаруви органлари томонидан тайёрланган асослантирувчи материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истисно тариқасида, халқаро шартнома лойиҳасида чет эл дипломатик ваколатхонасига ажратиш учун назарда тутилган ер участкасининг халқаро шартнома лойиҳасининг ажралмас қисми бўлган харитаси ва реквизитлари ҳамда у билан боғлиқ асослантирувчи материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли сўров келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни давомида тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асослантирувчи материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кўриб чиқилганидан ёки бевосита тайёрлангандан кейин қуйидагиларга тегишли хулосани ва бошқа маълумотларни олиш учун сўровлар юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларига — «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ахборот тизими орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари деб юритилади) — «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизими орқали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўров келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органлари, зарур бўлганда жойларга чиққан ҳолда, қурилиш объектларини жойлаштириш схемаларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш ҳамда қурилишни режалаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар ва бошқа ахборотни тайёрлайди ҳамда уларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, зарур бўлганда жойларга чиққан ҳолда, ушбу ер участкасига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳамда унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек улар ҳақидаги бошқа ахборотни тайёрлайди ҳамда уларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади. Бунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш ташаббускорнинг ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тегишли хулосалар ва бошқа ахборот олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўчмас мулк объектларининг умумий сони, тури, ҳолатини, жойлашган ерни ва бошқа мезонларни ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқ эгаларига бериладиган компенсациянинг, шунингдек ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни, унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда уларни бузиб ташлаш билан боғлиқ харажатларнинг дастлабки миқдорини аниқлайди, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий маданий мерос объектлари жойлашган жойларда ва уларга туташ ҳудудларда ер участкаларини олиб қўйиш «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг моддий маданий мерос объектлари жойлашган жойларда ва уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларини ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос объектларини асрашга оид ишларни, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотларни олиб боришга доир талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш зарурати муносабати билан ер участкаларини олиб қўйиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳаларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш, шунингдек ер участкаларини олиб қўйиш зарурати юзага келган тақдирда, лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли ташаббус ва асослантирувчи материаллар манфаатдор давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани амалга ошириш ва шу муносабат билан ер участкаларини олиб қўйиш бўйича ташаббус, шунингдек асослантирувчи материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли лойиҳани амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мақсадларда лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинганлиги муносабати билан ер участкаларини олиб қўйиш зарурати юзага келган тақдирда, ушбу Қонун билан ташаббускорнинг зиммасига юклатилган барча мажбуриятлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бажарилади, ер участкаларини олиб қўйиш эса ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Асослантирувчи материалларни кузатув кенгаши билан келишиш
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсациянинг дастлабки миқдори аниқланган кундан эътиборан беш иш куни ичида асослантирувчи материаллар компенсациянинг дастлабки миқдори кўрсатилган ҳолда ташаббускор томонидан келишиш учун кузатув кенгашига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгаши ташаббускорни ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш воситасида асослантирувчи материалларни ўн иш куни ичида келишиш ёхуд келишишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асослантирувчи материалларни келишиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, кузатув кенгаши ҳуқуқ эгаларига бериладиган компенсациянинг дастлабки миқдорига тенг бўлган суммадаги пул маблағларини захира қилиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгаши томонидан келишиш рад этилган тақдирда, асослантирувчи материаллар рад этиш сабаблари бартараф этилганидан кейин ташаббускор томонидан кузатув кенгашига такроран киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Асослантирувчи материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга киритиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кузатув кенгашининг ёзма розилиги олинганидан кейин уч иш куни ичида асослантирувчи материалларни кузатув кенгашининг ёзма розилиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан асослантирувчи материалларни кузатув кенгашининг ёзма розилигини олмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ер участкаларини олиб қўйиш бўйича ташаббусни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.01.00 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббуснинг ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган жамоат эҳтиёжларига мувофиқлиги ҳамда ер участкасини олиб қўйиш билан боғлиқ кутилаётган сарф-харажатларнинг оқилоналиги масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг асослантирувчи материаллар киритилганидан кейин чақириладиган навбатдаги очиқ мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг мажлисларида дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижаларига кўра ер участкаларини олиб қўйиш бўйича ташаббуснинг очиқ муҳокамасини (бундан буён матнда очиқ муҳокама деб юритилади) ўтказиш тўғрисида ёки ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарорда қуйидаги масалаларга баҳо берилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини олиб қўйиш бўйича ташаббуснинг ушбу Қонун 4-моддасининг талабларига мувофиқлиги ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳа ва ишларни амалга ошириш учун мақбул бошқа ер участкаси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшаш учун яроқсиз бўлган, шу жумладан жисман эскирганлиги, авария ҳолатида эканлиги туфайли яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар (бундан моддий маданий мерос объектлари мустасно), фойдаланилмаётган объектлар (иморатлар, иншоотлар) жойлашган ер участкаларини биринчи навбатда аниқлашга, бундай ер участкалари аниқланмаган тақдирда эса бошқа ер участкалари танланишига доир талабларга риоя этилганлиги тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини олиб қўйиш билан боғлиқ ҳолда кутилаётган сарф-харажатларнинг оқилоналиги ҳақидаги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни дастлабки тарзда кўриб чиқишга доир мажлислари оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни рад этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.01.00 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббус ушбу Қонуннинг 4-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳа ва ишларни амалга ошириш учун мақбул бошқа ер участкаси мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшаш учун яроқсиз бўлган, шу жумладан жисман эскирганлиги ва авария ҳолатида эканлиги туфайли яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар (бундан моддий маданий мерос объектлари мустасно), фойдаланилмаётган объектлар (иморатлар, иншоотлар) жойлашган ер участкаларини биринчи навбатда аниқлашга доир талабларга риоя этиш юзасидан чоралар кўрилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар олиб қўйиш учун таклиф этилаётган ер участкаларидан ташқари ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ер участкалари аниқланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан сарф-харажатлар кутилаётган натижага эришиш учун нооқилона бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатув кенгашининг ёзма розилиги мавжуд бўлмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддатда асослантирувчи материаллар рад этиш сабаблари бартараф этилганидан кейин такроран киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такроран киритилган асослантирувчи материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан умумий тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни рад этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан такроран қабул қилинган тақдирда, айнан ушбу ташаббусни беш йил ичида такроран киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг эълон қилиниши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни ичида ташаббускорга ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан кейинги иш кунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мазкур давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўлиқ ҳажмда эълон қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Ҳуқуқ эгалари билан очиқ муҳокама ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгалари билан очиқ муҳокама Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташаббускор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни ўтгач, бироқ очиқ муҳокама ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин ҳуқуқ эгаларига очиқ муҳокамани ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолдаги хабарномани юбориши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгалари очиқ муҳокамани ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мазкур давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълонлар бериш орқали ҳам хабардор қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама ташаббускор томонидан ташкил этилади ва очиқ муҳокама жараёнининг мажбурий тартибда аудио- ва видеоёзуви таъминланади. Очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ташкил этилиши керак. Ташаббускор очиқ муҳокамада оммавий ахборот воситаларининг иштирокини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама жараёнининг аудио-, фото- ва видеоёзуви олиб борилишини чеклашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокамани ўтказиш жойи кўпчилик ҳуқуқ эгаларининг яшаш жойига ёки жойлашган ерига яқин бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташаббускор ҳуқуқ эгалари (уларнинг вакиллари) учун очиқ муҳокамада онлайн иштирок этиш имкониятини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама, агар унда ҳуқуқ эгаларининг (улар вакилларининг) учдан икки қисми иштирок этган бўлса, ўтказилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама жараёнида ташаббускор ҳуқуқ эгаларини (уларнинг вакилларини) мазкур ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг мақсади, шартлари ва истиқболлари билан таништириши ҳамда уларнинг фикрларини эшитиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама якунлари бўйича ташаббускор томонидан баённома тузилади, баённома ташаббускорнинг вакили ва очиқ муҳокамада иштирок этган барча ҳуқуқ эгалари (уларнинг вакиллари) томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомада очиқ муҳокама ўтказилган жой, вақт, иштирокчилар таркиби, кун тартиби, муҳокамада билдирилган фикрлар кўрсатилади. Баённомага очиқ муҳокамада иштирок этган ташаббускор вакилларининг ҳамда ҳуқуқ эгаларининг (улар вакилларининг) рўйхати, шунингдек очиқ муҳокама жараёнининг аудио- ва видеоёзуви илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгалари (уларнинг вакиллари) баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади, далолатнома баённомани имзолашдан бош тортган ҳуқуқ эгалари (уларнинг вакиллари) ва ташаббускорнинг вакили томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома тузилган кундан кейинги иш кунида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайтида тўлиқ ҳажмда эълон қилинади, баённоманинг ва далолатноманинг асл нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама белгиланган муддатда ўтказилмаган тақдирда, асослантирувчи материаллар ўн беш иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга ер участкаларини олиб қўйиш бўйича ташаббусни такроран кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин. Такроран киритилган асослантирувчи материаллар умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ муҳокама якунлари бўйича тузилган баённома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга тақдим этилгандан кейин бир ой ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси девони, маҳаллий Кенгаш котибияти ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори лойиҳасида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилаётган ер участкасининг географик координаталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини олиб қўйиш асослари ва мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган, бузиб ташланиши лозим бўлган кўчмас мулк объектлари ва уларнинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилаётган ер участкасида амалга ошириладиган лойиҳанинг ва ишларнинг тавсифи, шу жумладан қуриладиган объектлар, лойиҳани ҳамда ишларни амалга оширишнинг бошланиш ва якунланиш муддатлари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини олиб қўйиш, шу жумладан ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш билан боғлиқ бошқа масалалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси кўриб чиқиш ҳамда мазкур қарор лойиҳасининг ушбу Қонун талабларига мувофиқ эканлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида ҳуқуқий хулоса бериш учун тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш «E-qaror» ягона электрон тизими орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ўн иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва унинг натижаси бўйича тегишли ҳуқуқий хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси бўйича салбий хулоса берилган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қарор лойиҳаси хулоса бериш учун такроран киритилиши мумкин. Такроран киритилган қарор лойиҳаси умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, мазкур қарор лойиҳаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан салбий хулоса берилган тақдирда, қарор лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш кўриб чиқиши учун киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг мажлисида ташаббускор вакилларининг ва ҳуқуқ эгаларининг (улар вакилларининг) иштирок этиши таъминланиши керак. Бунда ташаббускорнинг вакили ва ҳуқуқ эгалари (уларнинг вакиллари) ўз фикрларини, эътирозларини билдиришга, тегишли тушунтиришлар олишга, шунингдек ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича депутатларнинг овоз бериши жараёнини кузатишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат бўлган кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси овоз бериш якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат бўлган кўпчилик овозини ололмаса, ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги ташаббус рад этилган деб ҳисобланади. Бунда мазкур ташаббус беш йил ичида такроран киритилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш ёки ер участкасини олиб қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мазкур органларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори мазкур ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Ҳуқуқ эгалари билан келишув тузиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳуқуқ эгалари билан компенсациянинг шартлари, турлари ва миқдори бўйича келишувга эришишга доир ишларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишувга эришилганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги ва ҳуқуқ эгаси ўртасида икки томонлама келишув имзоланади, келишув нотариал тартибда тасдиқланади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялаштирилган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизими орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларига юборилади, шунингдек мазкур ер участкасида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга нисбатан тақиқ қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсациянинг турлари, миқдори ва уни бериш муддати, шунингдек компенсация тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин кўчмас мулк объектини бўшатиш муддати келишувда назарда тутилади. Бунда кўчмас мулк объектини бўшатиш муддати компенсация тўлиқ ҳажмда берилган кундан эътиборан ҳисобланади ва олти ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгаси келишув тузилганидан кейин вафот этган тақдирда, келишув бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг меросхўрларига меросдаги ўз улушларига мутаносиб равишда ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгаси келишув тузилгунига қадар вафот этган тақдирда, келишув тузиш билан боғлиқ музокаралар унинг меросхўрлари билан умумий асосларда ўтказилади. Меросхўрларнинг таркиби ва улардан ҳар бирининг меросдаги улуши меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида, низо юзага келган тақдирда эса суд томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини келишув имзоланганидан кейин бошқа шахсга ўтказишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигининг ёзма розилиги мавжуд бўлганда ёхуд келишув (келишувда белгиланган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган тақдирда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектини сотиб олган шахс келишувдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича аввалги ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқий вориси бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини эркин тасарруф этишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан турар жойни (яшаш учун мўлжалланмаган жойни), ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини ҳамда бошқа бинолар ва иншоотларни коммуникация тармоқларидан, шу жумладан сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, электр, алоқа, иссиқлик ва газ тармоқларидан узиб қўйишга, кўчмас мулк объектларига киришни тўсиб қўйишга, ҳуқуқ эгасининг муносиб ҳаёт кечириши учун монелик қиладиган шарт-шароитларни яратишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Компенсация бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан бериладиган компенсация
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар компенсация қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг беш фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган компенсацияларнинг миқдорини баҳолаш стандартлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган, олиб қўйилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар (яшаш учун мўлжалланмаган жойлар), ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда бошқа бинолар ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг бозор қиймати ҳам тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мақсадларда лойиҳалар ва ишларни амалга ошириш учун режалаштирилган ер участкасида (бундан аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган ерлар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашган ер участкалари мустасно) жойлашган турар жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ушбу турар жойга ўн беш йил (эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат) мобайнида худди ўз мулкидек ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, ушбу кўчмас мулк объектлари учун солиқлар тўлаб келинганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объектлари қийматининг ўрни қопланади.
LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Бериладиган компенсация турлари ва манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари, шу жумладан турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни вақтинчалик ижарага олиш учун пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларнинг келишувига кўра ҳуқуқ эгасига кўчмас мулк объектларининг баҳолаш қиймати ҳисобга олинган ҳолда компенсациянинг бир неча турлари берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бузиб ташланадиган кўчмас мулк ўрнига янги қурилган кўчмас мулк объектини бериш муддати бошқа кўчмас мулк объекти вақтинча фойдаланишга берилган кундан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги керак. Кўрсатилган муддатда янги кўчмас мулк объекти берилмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимлиги ҳуқуқ эгасига ҳар бир кечиктирилган кун учун бузиб ташланган ёки бузиб ташланадиган кўчмас мулк объекти баҳолаш қийматининг 0,05 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта маҳаллада ёки битта кўчада яшовчи ҳуқуқ эгалари ва уларнинг оила аъзолари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек маданий қадриятларни сақлаб қолиш мақсадида, ҳуқуқ эгаларининг хоҳишига кўра уларга битта маҳаллада ёки кўчада жойлашган янги уйлар (битта кўп квартирали уйдаги квартиралар) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган тартибда тегишли марказлаштирилган жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан берилади.
LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 42-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уй жойлашган ер участкаси олиб қўйилганда тарафларнинг келишувига кўра ҳуқуқ эгасига, қоида тариқасида, ўша туманда (шаҳарда) ёки ҳуқуқ эгасининг танловига кўра бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган, майдони уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган, аввалгисига тенг қийматли турар жой (квартира) мулк қилиб берилади. Ҳуқуқ эгасининг хоҳишига кўра турар жой (квартира) олиб қўйилган ер участкасида қурилаётган кўп квартирали уйдан берилиши мумкин. Бундай ҳолда ҳуқуқ эгасига ушбу турар жой (квартира) топшириладиган пайтга қадар унга ва унинг оила аъзоларига ташаббускорнинг маблағлари ҳисобидан бошқа барча қулайликлари бўлган турар жой вақтинчалик ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яшаш учун мўлжалланмаган объект жойлашган ер участкаси олиб қўйилганда тарафларнинг келишувига кўра ҳуқуқ эгасига, қоида тариқасида, ўша туманда (шаҳарда) ёки ҳуқуқ эгасининг танловига кўра бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган, майдони аввалги яшаш учун мўлжалланмаган объектнинг умумий майдонидан кичик бўлмаган, аввалгисига тенг қийматли яшаш учун мўлжалланмаган объект мулк қилиб берилади. Яшаш учун мўлжалланмаган объект олиб қўйилган ер участкасида қурилаётган объектдан берилган тақдирда, ушбу яшаш учун мўлжалланмаган объект топшириладиган пайтга қадар ташаббускорнинг маблағлари ҳисобидан ҳуқуқ эгасига яшаш учун мўлжалланмаган объект вақтинчалик ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги (шу жумладан қурилиши тугалланмаган, лекин белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган) уй жойлашган ер участкаси олиб қўйилганда тарафларнинг келишувига кўра ҳуқуқ эгасига, қоида тариқасида, ўша туманда (шаҳарда) ёки ҳуқуқ эгасининг танловига кўра бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган, майдони уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган, аввалгисига тенг қийматли якка тартибдаги уй мулк қилиб берилади. Ушбу якка тартибдаги уй ҳуқуқ эгасига бериладиган пайтга қадар унга ва унинг оила аъзоларига ташаббускорнинг маблағлари ҳисобидан барча қулайликлари бўлган турар жой вақтинчалик ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилганда ҳуқуқ эгасига ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига тенг миқдорда пул маблағлари тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсацияни пул маблағлари тарзида бериш ушбу маблағларни ҳуқуқ эгасининг банк (депозит) ҳисобварағига ёки шахсий банк пластик картасига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг ҳамда мазкур ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати компенсация сифатида берилаётган кўчмас мулкнинг бозор қийматидан ортиқ бўлса, ушбу фарқ ҳуқуқ эгасига компенсация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг ҳамда мазкур ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати компенсация сифатида берилаётган кўчмас мулкнинг бозор қийматидан паст бўлса, ушбу фарқни ҳуқуқ эгаси томонидан қайтариш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий биргаликдаги мол-мулк иштирокчиларига уларнинг умумий мол-мулкдаги улушларига мувофиқ компенсация берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган турар жойнинг ўрнига компенсация сифатида бошқа турар жой берилса, уй-жойнинг ижтимоий нормасини ҳисоблашда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган турар жойда ер участкасини олиб қўйиш тартиб-таомили бошлангунига қадар рўйхатдан ўтказилган ва ҳақиқатда яшаётган шахслар сони инобатга олинади (бундан амалда яшаб турган шахслар сонининг эр-хотин никоҳ тузганида, фарзанд туғилиши, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг тарбиялаш учун оилага — фарзандликка, васийликка, ҳомийликка ёки тутинган оилага берилиши ҳисобидан ошиши ҳоллари мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация келишувда кўрсатилган муддатларда, бироқ келишув тузилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, агар келишувда пул маблағлари тарзидаги компенсация назарда тутилган бўлса, бундай компенсация келишув тузилган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилади. Мазкур муддатлар ушбу Қонун 24-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кўп квартирали уй ёки яшаш учун мўлжалланмаган кўп қаватли жой жойлашган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда, пул маблағлари тарзидаги компенсацияни тўлаш муддатлари ушбу кўп квартирали уйда ёки яшаш учун мўлжалланмаган кўп қаватли жойда жойлашган кўчмас мулк объектлари ҳуқуқ эгаларининг ҳар бири билан келишув тузилган пайтдан эътиборан ҳисобланади. Ҳуқуқ эгалари барча ҳуқуқ эгалари билан келишув тузилганлиги ва компенсацияни тўлаш муддатлари бошланганлиги ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан хабардор қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйда ёки яшаш учун мўлжалланмаган кўп қаватли жойда жойлашган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири билан биринчи келишув тузилган кундан эътиборан барча ҳуқуқ эгалари билан келишувлар тузиш бўйича ишларни якунлаш муддати уч ойдан ошмаслиги керак. Ушбу муддат бузилган тақдирда ҳуқуқ эгалари билан тузилган барча келишувлар бекор қилинган деб ҳисобланади. Бекор қилинган келишувлар такроран тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча ҳуқуқ эгалари билан уч ой ичида келишув тузилган пайтда келишув тузилган кундан эътиборан бир ой ўтган келишувларда компенсация сифатида кўрсатилган пул суммаси тегишли ойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан расман эълон қилинган инфляцияга мутаносиб равишдаги индексация ҳисобга олинган ҳолда тўлаб берилади.
LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида»ги низомга 1-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишувда назарда тутилган компенсациялар тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин келишувда назарда тутилган компенсациялар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ўша куннинг ўзида «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишувда назарда тутилган барча компенсациялар тўлиқ ҳажмда берилган пайтдан эътиборан ҳуқуқ эгаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини йўқотади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини (турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни, ишлаб чиқариш жойларини, бошқа биноларни ва иншоотларни) олти ой ичида тўлиқ бўшатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари компенсациялар тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин тўлиқ бўшатилгунига қадар коммуникация тармоқларидан, шу жумладан сув таъминоти, оқова сув, электр, алоқа, иссиқлик ва газ тармоқларидан узиб қўйилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари компенсациялар тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин олти ой ичида бўшатилмаган тақдирда, ташаббускор мажбурий кўчириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Компенсация ўз вақтида тўлиқ ҳажмда берилишининг мунтазам мониторинги
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация ўз вақтида тўлиқ ҳажмда берилишининг мунтазам мониторинги ва берилган компенсацияларнинг ҳисобини юритиш «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизими орқали Компенсация комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация ўз вақтида тўлиқ ҳажмда берилишининг мунтазам мониторингини амалга ошириш учун «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизимида Компенсация комиссияларининг котиблари учун шахсий кабинет очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг келишувда назарда тутилган компенсациялар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизимига киритилганлиги факти асосида, келишув нотариал тартибда тасдиқланган ва у мазкур тизимга киритилган кундан эътиборан олти ой ичида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсациянинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда берилмаганлиги ҳолати аниқланган тақдирда Компенсация комиссияси ўз мажлисида мониторинг натижаларини кўриб чиқиб, компенсация юзасидан низо келиб чиқишининг олдини олиш бўйича тавсиявий тусга эга бўлган қарор қабул қилади ҳамда уни компенсациянинг ўз вақтида ва тўлиқ берилмаганлигига йўл қўйган ташаббускорга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссиясининг қарорлари унинг мажлисларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда бир овоздан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссиясининг мажлислари ташаббускорларнинг вакиллари ва ҳуқуқ эгалари (уларнинг вакиллари), шунингдек жамоатчилик иштирокида очиқ тарзда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссияси компенсация ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда берилмаганлиги ҳолати аниқланганлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга ахборот киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини эгасиз мол-мулк деб топиш ва бузиладиган кўчмас мулкни, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини эгасиз мол-мулк деб топиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти, агар унинг мулкдори бўлмаса (шу жумладан, агар кўчмас мулк объекти турар жой бўлса, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар) ёки унинг мулкдори номаълум бўлса, эгасиз мол-мулк бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгасиз мол-мулк бўлган кўчмас мулк объекти тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига биноан кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгасиз мол-мулк бўлган кўчмас мулк объекти ҳисобга қўйилган кундан эътиборан бир йил ўтгач, давлат мулкини бошқаришга ваколатли бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу кўчмас мулк объектини давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига киритилган деб топиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан кўп йиллик дов-дарахтларни, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган тартибда қарор қабул қилинганидан кейин ва келишув тузилгунига қадар амалга оширилади. Бундай ҳолда кўчмас мулк объектларининг, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қиймати ер участкаси олиб қўйилиши тартиб-таомили бошлангунига қадар бўлган пайтдаги ёки ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги хабар кўчмас мулк объектининг қийматига, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларга таъсир кўрсатилгунига қадар бўлган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгасиз мол-мулк бўлган кўчмас мулк объектлари, шунингдек ушбу объектлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш чоғида ташаббускорнинг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот ва ташаббускор ўртасида тузиладиган шартнома, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса суднинг ажрими бузиладиган кўчмас мулк объектини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолашдан ўтказиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бузиладиган кўчмас мулк объектини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш ҳақида ҳисобот тузилган пайтдан эътиборан олти ой ичида такроран баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилмайди, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бузиладиган кўчмас мулк объектини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суднинг қарорига биноан ишончли эмас деб топилса, қонунчиликда белгиланган тартибда такроран баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бузиладиган кўчмас мулк объектини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ташаббускорнинг олиб қўйилаётган ер участкасида тегишли лойиҳани ва ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсациялар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар «Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими»га интеграция қилинган махсус ахборот тизимига киритилганидан кейин, шунингдек кўчмас мулк объектини бўшатишнинг келишувда назарда тутилган муддати тугагач, ташаббускор олиб қўйилган ер участкасида жойлашган бузиладиган кўчмас мулк объектларининг рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган бузиладиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тақдим этилганидан кейин ўн беш кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг девони, маҳаллий Кенгашларнинг котибиятлари олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақидаги қарор лойиҳасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарори лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг мазкур ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарорларининг рақами, санаси ва эълон қилинадиган манбаи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган бузиладиган кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган ҳар бир кўчмас мулк объектининг бузилиши бошланадиган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган шаҳарсозлик нормаларига ва қоидаларига риоя этилишига доир талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарори лойиҳасига қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда ҳуқуқ эгаси ўртасида тузилган келишувнинг кўчирма нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ эгаларига компенсация тўлиқ ҳажмда берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори лойиҳаси кўриб чиқиш ҳамда қарор лойиҳасининг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида ҳуқуқий хулоса бериш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг «E-qaror» ягона электрон тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ўн иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, натижалари юзасидан тегишли ҳуқуқий хулоса беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш ҳақидаги қарори лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, зарур ҳолларда, бошқа керакли ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси юзасидан салбий хулоса берилган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин мазкур қарор лойиҳаси ҳуқуқий хулоса бериш учун такроран киритилиши мумкин. Такроран киритилган қарор лойиҳаси умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақидаги қарори лойиҳаси юзасидан ижобий хулоса берилган тақдирда, қарор лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси юзасидан салбий хулоса берилган тақдирда, мазкур қарор лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш кўриб чиқиши учун киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат бўлган кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисидаги қарорини эълон қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.01.00 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш тўғрисида тегишли ёзувни киритиш учун Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли солиқлар ва йиғимларни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисидаги қарори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайтида, бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мазкур давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори бузиладиган кўчмас мулк объектига нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг тугатилиши учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектини бузиш олиб қўйилаётган ер участкасида лойиҳани ва ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлар ҳисобидан ташаббускор томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгаси ташаббускор билан келишилган ҳолда кўчмас мулк объектини ўз маблағлари ҳисобидан бузиши ва қурилиш материалларини олиб чиқиб кетиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш ёки олиб қўйишни рад этиш, шунингдек кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш ёки олиб қўйишни рад этиш, шунингдек кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисидаги қарори устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Ҳуқуқ эгасига компенсация берилиши билан боғлиқ низоларни ҳал этиш
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгасига компенсация берилиши билан боғлиқ низолар дастлаб судга қадар тартибда Компенсация комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгасига компенсация берилиши билан боғлиқ низо юзасидан ариза Компенсация комиссияси аризани олган кундан эътиборан уч иш куни ичида кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация комиссиясининг қароридан норози бўлган тараф қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Ҳуқуқ эгасига компенсация берилиши билан боғлиқ низо кўриб чиқилгунига қадар кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисида қарорлар қабул қилинишига йўл қўйилмаслиги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқ эгасига компенсация берилиши билан боғлиқ низо келиб чиққан тақдирда, агар мазкур низо судга қадар тартибда кўриб чиқилмаган бўлса ва мазкур низо бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлмаса, олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақида қарор қабул қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг қарорига биноан олиб қўйилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг қарорига биноан олиб қўйилган ер участкаларидан фақат мазкур қарорда кўрсатилган мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг қарорига кўра олиб қўйилган ер участкаларидан мазкур қарорда назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилиши тақиқланади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйилган ер участкасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилишига монелик қиладиган, ташаббускор олдиндан кўра билиши мумкин бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, мазкур ер участкасидан ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мақсадлардан бири учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг қарорига кўра фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.24.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Қабул қилинган маъмурий ҳужжат қонунга хилоф деб топилган тақдирда етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорлари қонунга хилоф деб топилган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни, биринчи навбатда, марказлаштирилган жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қопланиб, кейинчалик ушбу маблағлар айбдор шахслардан регресс тартибида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-таомиллари ушбу Қонун кучга киргунига қадар бошланган, бироқ ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ қарор қабул қилинмаган бўлса, мазкур ер участкаларига нисбатан ушбу Қонунда назарда тутилган тартиб-таомиллар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор ушбу Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ қабул қилинган бўлса, мазкур ер участкаларига нисбатан келишув тузиш, компенсация бериш, бузиладиган кўчмас мулкни ва олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш, кўчмас мулк объектларини бузиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш чоғида ушбу Қонуннинг 22 — 32-моддаларида назарда тутилган тартиб-таомиллар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 29 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element