15.06.2022 йилдаги ПҚ-280-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.06.2022 йилдаги ПҚ-280-сон
Date of entry into force
16.06.2022
Ҳужжат 03.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисининг табиий газга бўлган талабини ишончли ва узлуксиз таъминлаш, газ узатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, энг яхши халқаро тажриба асосида тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «UzGasTrade» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — «UzGasTrade» АЖ) ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖни табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистрал газ узатиш тизими оператори этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 августдан бошлаб «UzGasTrade» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудгазтаъминот» АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ягона экспорт қилувчи функцияларини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, маҳсулот тақсимотига оид битимларни ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, қўшма корхоналар ва «UzGasTrade» АЖ ўртасидаги табиий газни харид қилиш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштириш ишлари 2022 йил 1 августга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларини ва консультантларни жалб қилган ҳолда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖнинг мавжуд кредитор қарздорлигини тўлаш ва дебитор қарздорлигини ундириш, молиявий ҳолатини соғломлаштириш, бошқарув ва ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш, замонавий молиявий ҳисобдорлик ва бошқарув ҳамда харид тамойилларини татбиқ этиш ва «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан 2024 йил якунига қадар халқаро кредит рейтинги қўлга киритилиши бўйича чора-тадбирлар режасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда республика бўйича газ тақсимлаш станциялари ва саноат тугунларини хатловдан ўтказсин ва ушбу объектлар орқали хизмат кўрсатиладиган истеъмолчиларга боғлиқ ҳолда уларни қайта тақсимлаш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика газ узатиш тизимини, шу жумладан ер ости газ сақлаш омборлари инфратузилмасини 2040 йилгача ривожлантириш ва модернизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқномани Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси Энергетика вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ узатиш тизимидаги барча кириш ва чиқиш нуқталарида ўрнатилган газ ҳисоблагичларни хатловдан ўтказган ҳолда уларнинг устидан онлайн назорат ўрнатиш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzGasTrade» АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқи Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzGasTrade» АЖнинг устав капитали Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағларининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газни сотиб олиш ва ички бозорда уни сотиш билан боғлиқ 2022 йил 1 август ҳолатига мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар «Ўзтрансгаз» АЖ зиммасида қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖнинг табиий газни харид қилиш ва сотиш шартномалари ҳамда битимлари, шу жумладан маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2022 йил 1 августдан бошлаб «UzGasTrade» АЖга ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорга мувофиқ хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки, мулкий ҳуқуқлари, шунингдек, устав капиталидаги акциялари ва улушлари қиймати, шу жумладан уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzGasTrade» АЖнинг устав капиталини шакллантиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкларни баҳолаш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили табиий газ ресурслари ва истеъмоли балансидан келиб чиққан ҳолда табиий газнинг кейинги йилдаги экспорт ҳажми юзасидан таклифларни 1 октябрга қадар (2022 йил учун — жорий йил 1 августга қадар) Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzGasTrade» АЖ томонидан табиий газни импорт қилиш тендер, танлов ҳамда Ҳукумат қарори асосида тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги «Ўзтрансгаз» АЖнинг мажбуриятлари бўйича илгари берилган давлат кафолатларига мазкур қарордан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (Ж. Қўчқоров) «Ўзтрансгаз» АЖнинг табиий газни ташиш хизмати учун тарифларни белгилашда унинг зиммасида қоладиган кредитор қарздорликлар тўлаб берилиши таъминланишини инобатга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ҳафта муддатда «UzGasTrade» АЖ таъсис ҳужжатлари тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда «Ўзтрансгаз» АЖ ва «UzGasTrade» АЖ ташкилий тузилмаларини ҳамда «UzGasTrade» АЖ Кузатув кенгашининг таркиби унга камида иккита мустақил аъзо сифатида хорижий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олган ҳолда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖ ва «UzGasTrade» АЖ раҳбарлик лавозимларига зарур тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички бозорда сотиладиган энергия ресурсларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/242/0556-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда «UzGasTrade» АЖнинг табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовут сабабли юзага келадиган зарарларини қоплаш ва операцион фаолиятини молиялаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда «UzGasTrade» АЖнинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китоби ва манбаи бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинги йилларда ушбу мақсадлар учун субсидияларни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч ой муддатда, истисно тариқасида, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «UzGasTrade» АЖ томонидан уларни ажратиш ва фаолиятларини алоҳида ташкил этиш, уларнинг операцион, иқтисодий ва молиявий моделларини ишлаб чиқиш, табиий газни етказиб берувчилар ва харид қилувчилар билан шартномалар базасини ажратиш ва бошқа трансформация жараёнларини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро консалтинг компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-280-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/280/0535-сон; 03.08.2023 й., 07/23/242/0556-сон; 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)