Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз довруғини дунёга танитиш борасида ёшларнинг қўлга киритган ютуқларини, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш орқали мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5114-сон қарорида белгиланган паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалиётга босқичма-босқич татбиқ этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Матонат мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ҳамда маҳалларда ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб, паралимпиячиларнинг ўз ҳаёт йўлларида қийинчиликларни қандай енгиб ўтганликлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ёшларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ёшлар ижтимоий ҳаётининг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларига таклиф ва тавсиялар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
она Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида ёшларнинг қалби ва онгига сингдириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга юқори натижаларга эришган шахсларни ўрнак қилиб кўрсатиш орқали уларни матонатли этиб тарбиялаш, шу мақсадда илмий-амалий анжуманлар, савол-жавоб, китобхонлик кечалари, машҳур кишилар билан учрашувлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларда қадимий тарихимиз ва маданиятимиз билан, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган ёш авлодни паралимпия спорт турларига жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ёшлар ўртасида махсус таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни параспорт турларига йўналтириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг халқаро параспорт тадбирлари ва мусобақалари, форум ва конференциялардаги иштирокини таъминлашга кўмаклашиш.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактаби фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактабининг ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига қўшимча 2 та штат бирлиги ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактабига ҳудудларга бориб келиш ва тадбирларда иштирок этиш учун 1 та енгил автомобиль, 1 та автобусни харид қилиш учун маблағлар ва уларни сақлаш учун лимит ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши этиб қайта номлансин ва унинг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактабининг ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасидаги фаолияти Мудофаа вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактабининг ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш соҳасидаги фаолияти Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) ва Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Матонат мактабининг асосий вазифалари самарали ва тўлиқ рўёбга чиқарилишида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига яқиндан кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Матонат мактаби фаолиятини ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили 1 декабрга қадар Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши таркибига киритилган вазирлик, идора, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари тегишли намуна бўйича ишлаб чиқилган келгуси йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Мудофаа вазирлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда чора-тадбирлар режаларини Матонат мактабининг асосий вазифалари, мазкур қарорнинг 5-бандида кўзда тутилган йўналишлар, шунингдек, бошқа долзарб масалаларни ҳисобга олган ҳолда умумлаштиради ҳамда комплекс режа лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳар йили 20 декабрга қадар комплекс режа лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун, шунингдек, қабул қилинган комплекс режанинг ижроси бўйича йиғма ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши (А.Н. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактаби фаолиятини самарали ташкил этишда барча вазирлик, идора, ҳокимлик ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Мудофаа вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда комплекс режа ижроси устидан доимий назорат олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши (А.Н. Арипов) уч ҳафта муддатда Матонат мактабида 2022 йил давомида қуйидагилар амалга оширишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва унинг тизимли равишда амалга оширилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини тизимли равишда етказиш ҳамда дунёда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол ҳаётий позицияни шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойиликни ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг, шу жумладан паралимпиячиларнинг ҳарбий қисмларга экскурсиялар ва кўргазмали ташрифларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш асосида ёшларда «Янги Ўзбекистон — янги ғалабалар сари» деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Миллий гвардия (Р. Джураев) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терроризмга қарши курашишда ҳамда террорчилик ҳаракатларининг оқибатларини бартараф этишда иштирок этиб, мардонавор ҳалок бўлган аскарларнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.06.00 Фуқароларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашни амалга оширадиган жамоат ташкилотлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг, шу жумладан паралимпиячиларнинг Темурбеклар мактаблари, олий ҳарбий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг махсус гуруҳлари ва ҳарбий қисмларга экскурсиялар ва кўргазмали ташрифларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлган юртдошларимиз билан учрашувлар ўтказиш, улар эришган ютуқ ва натижаларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темурбек ворислари» ҳарбий-спорт ўйинларини босқичма-босқич ташкил этиш, уларга жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга мўлжалланган бадиий, мультипликацион ва қисқа метражли фильмлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, илмий ва ижтимоий ислоҳотлардаги иштирокини акс эттирадиган ва дахлдорлик туйғусини шакллантирадиган турли жанр ва мавзуларда фильмлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари, ўй-ҳавасларини ифодаловчи фильмлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланган фильмларни ёшлар орасида кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларда, хусусан уюшмаган ёшларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни эгаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар, хусусан уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни диний-экстремистик ва бошқа бузғунчи ташкилотлар таъсиридан, четдан «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саййид) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта истеъдод ва юксак фуқаролик позициясига эга бўлган кекса авлод вакилларининг ижодий салоҳияти ва маҳоратидан ёшларни кенг баҳраманд этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш истеъдод соҳибларини излаб топиш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мумтоз адабиётимизни, буюк намояндаларнинг асарларини ёшларга янада яқинлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар билан «Дўрмон», «Паркент» ва «Зомин» ижод уйларида таниқли ёзувчилар, шоирлар иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалар, таълим муассасаларида ёшлар, шу жумладан паралимпиячилар иштирокида мунтазам маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, шунингдек, ижодий учрашувлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «Нуроний» жамғармаси (С. Турдиев) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқсоқоллар, кекса ёшдаги маҳалла фаолларини ёшларни Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ёшларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таниқли кекса ёзувчилар, артистлар, хонандалар, спорт фахрийлари, рассомлар ва ижодкор зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ёшлар ўртасида ижодий кечалар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) томонидан:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ва паралимпиячиларнинг ибратли ҳаёт йўллари ва қийинчиликларни қандай енгиб ўтганликлари ҳамда ғалаба қозонганлиги ҳақидаги учрашув ва суҳбатларни кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва тематик телерадиодастурлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати (кубоги), мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақалар (турнирлар)ни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлигининг:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчасида жойлашган пиёдалар юриш ва дам олиш масканида Паралимпиячилар боғини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган бекатларидан бирига «Паралимпия ҳаракати» номини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки, Матонат мактаби бўйича Ўзбекистон тажрибасини дунё мамлакатларига тарғиб этиш мақсадида 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Тошкент шаҳрида «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 июлдан бошлаб тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳисобида турган 10 — 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда фуқароларнинг мурожаатига кўра ногиронлик гуруҳи белгиланган спортчилар ҳақидаги маълумотлар ҳар чоракда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январдан бошлаб тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари хулосалари асосида ногиронлик гуруҳи белгиланган барча 10 — 35 ёшдаги шахсларнинг электрон маълумотлари ҳар чоракда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари хулосалари асосида ногиронлик гуруҳи белгиланган 10 — 35 ёшдаги шахсларни паралимпия спорт турларига йўналтириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) зиммасига мазкур бандда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали ташкил қилиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Матонат мактаби билан ҳамкорликда қуйидагиларни 2022/2023 ўқув йили бошланишига қадар амалга оширсин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнида соғлом ўқувчи ва талабалар билан бир қаторда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчи ва талабаларнинг ақлий ҳамда ижтимоий салоҳиятларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланишнинг турли имкониятларига эга бўлган ўқувчи ва талабалар учун ҳар қандай камситилишни истисно қиладиган, барча ўқувчи ва талабаларга тенг муносабатда бўлишни таъминлайдиган ягона мослаштирилган ижтимоий муҳитни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик ҳамда таълим жараёнининг барча иштирокчиларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчи ва талабалар муаммоларига нисбатан бағрикенглик муносабатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги билан биргаликда ўқувчи ва талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгаракларни ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) тасарруфидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар), «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйларида паралимпия спорт турлари, шу жумладан парастол тенниси, парадзюдо, голбол, 5х5 футбол, параенгил атлетика, бочча, парапауэрлифтинг, парақиличбозлик спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратсин ҳамда уларни зарурий спорт жиҳозлари ва формалари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) тасарруфидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар), «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун спорт жиҳозлари ва формаларини харид қилиш мақсадида вазирликка ажратилган бюджет маблағларининг иқтисод қилинган қисмидан йил якунига қадар 2 миллиард сўмгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) «Мурувват» интернат уйлари учун спорт жиҳозлари ва формаларини харид қилиш мақсадида вазирликка ажратилган бюджет маблағларининг иқтисод қилинган қисмидан йил якунига қадар 1 миллиард сўмгача йўналтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2023 йилдаги Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 3 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар), «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳамда «Мурувват» интернат уйларидаги ногиронлиги бўлган болаларни доимий равишда ҳудудлардаги спорт-таълим муассасаларида (спорт мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежлари ва бошқалар) белгиланган параспорт турларига жалб қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Матонат мактабининг самарали фаолият олиб бориши учун етарли шароит ҳамда мультимедиа маҳсулотлари, адабиётлар, буклет, баннер ва бошқа креатив тарғиб қилувчи материаллар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг таълим олган муассасаларида «Матонатли спортчиларимиз — фахримиз» хоналарини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактаби ишчи гуруҳларининг ҳудудларда самарали фаолият олиб бориши учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матонат мактаби томонидан амалга ошириладиган тарғибот-ташвиқот ишларини манзилли ташкил этиш ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)лар тарихий музейларида Паралимпия, Параосиё ўйинларида иштирок этган спортчиларга бағишланган экспозициялар ташкил этиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) мазкур қарорда белгиланган Матонат мактаби фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ зарур маблағларни 2022 йил республика бюджетида кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5114-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори
16.
С. Турдиев
—
«Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
17.
С. Саййид
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
18.
К.К. Абдуллаев
—
Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошқаруви раиси
19.
Г.Ў. Шодиева
—
Ўзбекистон карлар жамияти бошқаруви раиси
20.
Э.Д. Норпулатов
—
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти бошқаруви раиси
21.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
22.
З.З. Таджибаев
—
Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, Республика кенгаши котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-270-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5114-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «мазкур қарорга асосан ташкил қилинаётган Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«141. Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши (А.Н. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2021 йилда паралимпия спорт турларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича манзилли ҳудудий дастурларни тасдиқласин, шунингдек, уларнинг тўлиқ ва сифатли ижро этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Паралимпия қўмитасининг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Республика кенгаши томонидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element