01.06.2022 йилдаги 290-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.06.2022 йилдаги 290-сон
Date of entry into force
01.06.2022
Ҳужжат 01.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг даромадларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда жамғармалар маблағларини бошқариш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш ва тасдиқлаш, шунингдек, жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил этиладиган ер майдонлари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини олиб бориш ҳамда назорат қилиш масалалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
290-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 290-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари (кейинги ўринларда — жамғармалар) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида (кейинги ўринларда — маҳаллий ҳокимликлар) ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инфратузилма лойиҳалари — «Янги Ўзбекистон» массивлари ва давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган бошқа массивлар, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, йирик инвестиция лойиҳалари, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл бўйи инфратузилма объектлари — халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги 5 гектардан кам бўлмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган комплекс хизмат кўрсатиш объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик инвестиция лойиҳалари — қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар — қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари — инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлаштирилган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминотчи ташкилотлар — «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик ҳужжатлари — аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда маҳаллий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи, бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ва «Business city» марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма маблағлари «Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган массивлар, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари, шунингдек, тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа маъмурий биноларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғармалар маблағларини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғармалар маблағларини бошқариш Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида жамғармалар даромадлари ва харажатларининг йиғма прогноз параметрларини тайёрлаб, белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида акс эттириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар даромадлари ва харажатларини йил (чорак, ой) бўйича кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар фаолияти юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва Молия вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар даромадлари ва харажатларини йил (чорак, ойлар) бўйича тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Молия вазирлигига тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларга кўра инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ишларининг мониторингини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртмачилар томонидан жамғармалар маблағларининг сарфи бўйича тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) ушбу ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар вақтинчалик чеклаб қўйишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Маҳаллий ҳокимликлар ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун жамғармалар даромадлари прогнозини ва жамғармалар харажатлари бўйича бюджет сўровини Молия вазирлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини шакллантиришда жамғармаларнинг даромадлари ва харажатларининг келгуси йил учун прогноз кўрсаткичлари инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манзилли дастурлар лойиҳасини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўрганишлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини шакллантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини тегишли ҳудудий ташкилотлар ва таъминотчи ташкилотлар билан келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган манзилли дастурларда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларга асосан инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича тизимли мониторинг юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ахборот киритиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қонуни тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилининг 20 январига қадар жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уни ҳисобот йилининг 1 февралига қадар Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 15 февралига қадар жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида тасдиқлангандан сўнг уни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси томонидан жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишлилиги бўйича таъминотчи ташкилотлар билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича буюртмачи вазифаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳузуридаги «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги тегишли буюртмачилар, Тошкент шаҳри бўйича — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси давлат унитар корхонаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга буюртмачи вазифаси бошқа ташкилотларга ҳам юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёнига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) ҳисобот йилининг 20 майига қадар тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ичимлик ва оқова сув тармоқларини, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларига мувофиқ белгиланган тартибда пудрат (лойиҳа) ташкилотларига ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар орқали молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиалларига тасдиқланган лойиҳа смета-ҳужжатларига асосан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан бир йўла ажратиладиган ссуда ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖларнинг ҳудудий филиаллари томонидан ҳисобот йилининг 1 июнига қадар Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиладиган талабномаларга мувофиқ бюджет ссудаси ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Жамғарма маблағлари ҳисобига инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган манзилли рўйхатлар ҳамда ссуда шартномалари асосида, харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 июнига қадар Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари харажатлар графиги бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Жамғармаларнинг фойдаланилмаган ҳамда буюртмачиларнинг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва келгуси йилга ўтказилиб, мақсадли равишда сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар томонидан мурожаат этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўйича экспертиза хулосасини олиш ҳамда ижобий хулосалар берилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартиб асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш ва харажатларни амалга ошириш мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил этиладиган ер майдонларини танлаш ҳамда у ерда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Маҳаллий ҳокимликлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил қилинадиган ер участкаларининг рўйхатини марказлаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда энг яқин ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рўйхатга киритилган ер участкаларининг ҳар бири бўйича иқтисодий самарадорлиги, жойлаштириладиган хизмат кўрсатиш объектлари тури ва сони ҳамда уларда яратиладиган иш ўринларини назарда тутган ҳолда йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини ишлаб чиқади ва келишиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаш, инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш, ер участкаларининг бошланғич нархларини белгилаш маҳаллий ҳокимликлар томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва таъминотчи ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини кўриб чиқиб 15 кун муддатда ўз хулосасини маҳаллий ҳокимликларга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижобий хулосалар тақдим этилган ер участкалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан лойиҳа концепцияси билан яхлит ёки лотларга бўлинган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан белгиланган тартибда таъминлаб бериш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ва ер участкаларининг бошланғич нархлари инфратузилма харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Йўл бўйи инфратузилма объектларининг майдонигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш йўл бўйи инфратузилма объектларининг белгиланган концепция асосида (ишга тушириш босқичининг) лойиҳа қийматининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини олиб бориш ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи жамғармаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тушумлардан жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалар билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Буюртмачи ташкилотлар жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан молиялаштирилган харажатлар бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 8-кунига қадар Молия вазирлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Молия вазирлиги тақдим этилган тегишли ҳисобот ва маълумотлар асосида жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Жамғармалардан ажратилган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш юзасидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимликлар инфратузилма лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги жамғармалар тушумлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, белгиланган тартибда «Open budget» расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Жамғармалар маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Жамғармалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар

Келгуси йил учун жамғармалар даромадлари прогнозини ва жамғармалар харажатлари бўйича бюджет сўровини Молия вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

2-босқич

Молия вазирлиги

Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини шакллантиришда келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари инобатга олинади.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

3-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қонуни тасдиқлангандан сўнг жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди.

Ҳисобот йилининг 20 январига қадар

4-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.

Ҳисобот йилининг 1 февралига қадар

5-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар

Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.

Ҳисобот йилининг 15 февралига қадар

6-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш мақсадида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.

Ҳисобот йилининг 1 мартига қадар

7-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Инфратузилма Лойиҳалари бўйича манзилли дастурларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар

8-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёнига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.

Ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар

9-босқич

Буюртмачи ташкилотлар

(таъминотчи ташкилотлар)

Тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.

Ҳисобот йилининг 20 майига қадар

10-босқич

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖларнинг ҳудудий филиаллари

Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан тегишли шартнома тузган ҳолда бюджет ссудаси олинади.

Ҳисобот йилининг 1 июнига қадар

Маҳаллий ҳокимликлар

Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

11-босқич

Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

Тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.

Харажатлар графиги бўйича

Кейинги таҳрирга қаранг.