27.04.2022 йилдаги КҚ-340-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 27.04.2022 йилдаги КҚ-340-IV-сон
Date of entry into force
27.04.2022
Ҳужжат 27.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловларини ўтказиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ, «Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ, «Гендер тенглик фаоли» миллий кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловлари ҳар йили юқори савияда ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида»ги КҚ-214-IV-сонли Қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати тизимли равишда танловларнинг мазмун-моҳияти, уларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнлари давлат ва хорижий тилларда Сенат расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 27 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КҚ-340-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги КҚ-340-IV-сонли Қарорига

1-ИЛОВА

«Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Йил аёли» миллий танловини (бундан буён матнда — Танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси танлов ташкилотчилари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ташкилотлар танловда ҳамкор ташкилотчи бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган 35 ёшдан юқори ҳамда ўз йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар, шунингдек, уй бекалари танлов иштирокчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси танловнинг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Танлов ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Танлов иштирокчиларини баҳолаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ «Йил аёли» миллий танловини ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитасининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ намунавий таркибдаги «Йил аёли» миллий танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитасининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ намунавий таркибдаги «Йил аёли» миллий танловининг туман (шаҳар) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитасининг қарорлари билан тузиладиган Ҳакамлар ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танловнинг мақсади

7. Танловнинг мақсади — мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танловнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли, истеъдодли аёлларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёллар орасида профессионаллик, ишбилармонлик, рақобатбардошлик муҳитини шакллантиришга имкон бериш ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчилари орасидан юксак касб маҳоратига эга бўлган, соҳанинг фидойи мутахассисларини танлаш ва улар ҳақидаги маълумотлар базасини доимий равишда бойитиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Танлов уч босқичда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи босқич — туман (шаҳар) босқичи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи босқич — ҳудудий босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учинчи босқич — республика босқичи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Танловнинг республика, ҳудудий, туман (шаҳар) босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш учун белгиланган намунавий таркиб асосида тузилган ташкилий қўмиталар томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда танловни юқори савияда ўтказилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни юқори савияда ўтказиш учун ташкилий қўмиталар аъзоларини ҳудудларга бириктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий қўмиталар аъзолари томонидан танловнинг тегишли босқич ғолиблари фаолиятининг жойига чиқиб ўрганилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир босқич ушбу Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир босқичда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланса, уни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий босқич натижалари тўғрисида Республика ташкилий қўмитасига мазкур Низомда белгиланган тартибда иштирокчиларнинг ҳужжатлари, маълумот ва фотоальбомларини тадбир ўтганидан сўнг уч кун муддат ичида тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилий қўмиталар танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлашга масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларини ўтказиш бўйича тузилган ташкилий қўмиталар туман (шаҳар)лардаги ташкилий қўмиталар ишини мувофиқлаштириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танловнинг туман (шаҳар) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита туман (шаҳар) босқичларида танловда қатнашиш истагини билдирган аёлларнинг иштирокини, ғолибларни аниқлаш ва кейинги босқичга тавсия этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгилайди ҳамда амалга оширилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Танлов босқичларини ўтказиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлов босқичлари ҳар йили қуйидаги муддатларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи босқич — Танловнинг туман (шаҳар) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш туман (шаҳар) ташкилий қўмиталари томонидан ҳар йили октябрь ойида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳакамлар ҳайъати қарори билан белгиланган номинациялар бўйича бир нафардан ғолиб деб топилган аёлларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи босқич — Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ҳар йили ноябрь ойида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида белгиланган номинациялар бўйича бир нафардан ғолиблар аниқланади ва танловнинг республика босқичида қатнашиши тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳакамлар ҳайъати қарори билан тасдиқланган ғолибларнинг ҳужжатлари ҳар йили 30 ноябрга қадар республика ташкилий қўмитасига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учинчи босқич — Республика босқичи ҳар йили декабрь ойининг охирги 10 кунлигида тантанали тарзда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика босқичида Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида белгиланган номинациялар бўйича ғолиб деб топилган аёллар қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ташкилий қўмитаси қарорига кўра Танлов босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳакамлар ҳайъати танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 5 кишидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар босқичларида 7 кишидан, республика босқичида 9 кишидан иборат таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Танловнинг ҳудудий босқичлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими қуйидаги тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуд марказларида ўтказиладиган тақдирлаш тадбири учун нуфузли бино ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдирлаш маросимига энг чекка қишлоқлар, овулларда яшаётган, фидокорона меҳнати билан обрў-эътибор қозонган, ўз маҳалласи равнақи, тинчлиги ва ободлигига муносиб ҳисса қўшган улуғ онахонлар ва турли ёшдаги хотин-қизлар таклиф қилинади;тақдирлаш маросимига энг чекка қишлоқлар, овулларда яшаётган, фидокорона меҳнати билан обрў-эътибор қозонган, ўз маҳалласи равнақи, тинчлиги ва ободлигига муносиб ҳисса қўшган улуғ онахонлар ва турли ёшдаги хотин-қизлар таклиф қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбир давомида ҳудуд хотин-қизлари фаолиятини акс эттирувчи, шунингдек, аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўргазмалари, ярмаркалар ташкил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирда таниқли хонандалар, ёзувчилар ва бошқа санъат вакиллари иштирокидаги концерт дастури ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов жараёнлари Интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими қуйидаги тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тақдирлаш тадбири учун бино ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдирлаш маросимига мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган фаол аёллар ҳамда турли ёшдаги хотин-қизлар таклиф қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирда таниқли хонандалар, ёзувчилар ва бошқа санъат вакиллари иштирокидаги концерт дастури ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Танловни ўтказиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Барча босқичларда танлов иштирокчилари қуйидаги шартлар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи шарт — «Ўзини таништириш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу шартда танлов иштирокчилари 3 дақиқа ичида ўз фаолияти, оиласи, жамиятда тутган ўрни, ҳудудидаги фаоллиги ҳақида сўзлаб бериши ҳамда тақдимотини намойиш этиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчининг ўзи ҳақидаги маълумотни тасвирлаш, либоси, ташқи кўриниши ва ички дунёси (маънавияти, замонавий аёл қиёфаси, миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги) баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи шарт — «Савол ва жавоб».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу шартда иштирокчиларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса оила, хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ҳамда жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган 2 тадан савол берилади ва 2 дақиқа вақт ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учинчи шарт — «Замонавий ўзбек аёли» мавзусидаги видеоролик намойиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу шартда иштирокчилар ўзларининг фаолият йўналиши бўйича 3 дақиқалик видеоролик намойишини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчилар белгиланган йўналишлардан бирини танлаган ҳолда ўзининг фаолият йўналишини ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танланган мавзуни ёритишнинг ўзига хослиги, ранг-баранглиги, мавзуга оид материаллардан маҳорат билан фойдалана олиши, креатив ёндашуви ҳамда кенг дунёқараши баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Барча шартлар Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан 5 баллик мезон асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида 3 та шарт натижаларига кўра энг кўп балл олган иштирокчилар ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баллар тенг бўлиб қолганида танлов ғолиблари энг кўп бир хил балл олган иштирокчиларнинг ташкилий қўмита томонидан тайёрланган қўшимча саволларга берган жавоблари Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловнинг республика босқичида белгиланган 3 та шарт асосида иштирокчиларнинг тўплаган балларига қараб, олий ўрин, 1, 2 ва 3-ўрин ҳамда белгиланган номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танлов ўтказиш бўйича Ҳакамлар ҳайъати мажлисида баённома юритилади ва у Ҳакамлар ҳайъати раиси, масъул котиб ва танловда қатнашган Ҳакамлар ҳайъатининг бошқа аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиш жойи ва санаси, танловнинг бошланиш ва якунланиш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда қатнашган Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда қатнашган аёлларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш варақасидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан ҳар бир иштирокчи томонидан тўпланган баллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса — овоз бериш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов якунлари бўйича Ҳакамлар ҳайъати қарори, шу жумладан танловда номинациялар бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳакамлар ҳайъати қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда Ҳакамлар ҳайъатининг қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган шартлар асосида баҳолаш варақалари, Ҳакамлар ҳайъати аъзолари мажлисининг баённомасига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Танловда иштирок этиш учун белгиланган ҳужжатлар қуйидаги муддатларда тақдим этилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловнинг туман (шаҳар) босқичи иштирокчилари томонидан ўз фаолиятига доир ҳужжатлар ҳудуддаги туман (шаҳар) ташкилий қўмиталарига — ҳар йили 1 октябрга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловнинг туман (шаҳар) босқичида белгиланган номинациялар бўйича ғолиб бўлган хотин-қизларнинг фаолиятига доир ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарига — ҳар йили 1 ноябрга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида белгиланган номинациялар бўйича ғолиб бўлган хотин-қизларнинг фаолиятига доир ҳужжатлар республика ташкилий қўмитасига — ҳар йили 1 декабрга қадар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иштирокчилар Ташкилий қўмитага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир иштирокчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этиш учун ҳудудий Ташкилий қўмита раиси номига иштирокчи томонидан имзоланган ариза (2-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчисининг махсус сўровнома шакли (3-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини акс эттирувчи маълумотлар, кўргазмали материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат фаолияти ва эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диплом ҳамда турли сертификат нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойидан тавсифнома (уй бекалари учун маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг тавсифномаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи, оиласи, жамиятда тутган ўрни, ҳудудидаги фаоллиги ҳақида тақдимот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаган йўналиши бўйича фаолиятини очиб берувчи 3 дақиқалик видеоролик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Белгиланган муддатлардан кечиктириб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Танлов ғолибларини тақдирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Танлов босқичларида белгиланган номинациялар бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар ҳудудий ташкилий қўмиталарнинг йиғилиш қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ғолиблари ҳудудий ташкилий қўмиталар билан келишган ҳолда, махсус диплом ва ҳомийлар ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан мукофотланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Танловларда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг ватанпарвар аёли» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватанимиз тинчлигини асраш йўлидаги муносиб хизмати, хотин-қизлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш, оилалар фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган намунали фаолияти, чекка ва олис ҳудудларда жойлашган ҳарбий қисм ва шаҳарчаларда хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот (ички ишлар, прокуратура, мудофаа, чегара қўшинлари, миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, солиқ, фавқулодда вазиятлар, божхона) идораларида хизмат қилаётган ва шу билан бирга оқила оила бекаси бўлган хотин-қизларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг фаол олима аёли» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини теран англайдиган, камида 2 та чет тилини биладиган, илмий тадқиқоти долзарб ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётган, шунингдек, устоз-шогирд йўналишида ёш олимларни етиштиришда намуна бўладиган, Ўзбекистон илм-фанини дунёга тарғиб қилган хотин-қизлар бу номинацияга эришиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётган, фаолиятига замонавий технологияларни жалб этаётган, аҳоли учун энг кўп иш ўринларини яратган, эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват кўрсатаётган, тадбиркорликнинг турли йўналишида оқила оила бекаси, фермер хўжалиги раҳбари, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга ҳисса қўшаётган тадбиркор, ҳунарманд ушбу номинацияга муносиб кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг яхши ижодкор аёли» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил давомида она юртга муҳаббат, қадриятларимизга садоқат, ватанпарварлик каби ғояларни ўзида мужассам этган бадиий асарлар, халқ амалий санъати, тасвирий санъат асарларини яратган, асарлари хорижий мамлакатларда таржима қилиниб, эълон қилинган, жаҳон адабиёти ва санъатига салмоқли ҳисса қўшаётган ҳамда ушбу ижод намуналари билан аҳолининг эътирофига сазовор бўлган фидойи, хулқи билан намуна бўла оладиган шоира, ёзувчи, журналист, сухандон, рассом, актриса, хонанда, бастакор хотин-қизлар ушбу номинация ғолиби бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу номинацияда турли касбларда юқори чўққиларига эришган етук мутахассислар, ўз касбининг сирларини пухта эгаллаган, унга замонавий технологияларни жорий этган, оғир ва енгил саноат корхоналарида ишлаётган ва фидойи меҳнати билан намуна булаётган, ёш мутахассисларга устозлик қилаётган хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу номинация бўйича хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда фаол иштирок этаётган, жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғояларни сингдириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, обрў-эътиборли аёлларни ўз сафида бирлаштирган, «Оқила аёллар» ҳаракатини намунали йўлга қўйган, оилаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллик билан олиб бораётган ва натижаларини кўрсатиб бера олган, жамоатчиликка, аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган фаол аёллар тақдирланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг яхши уй бекаси» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу номинация маҳаллада ўзининг маънавияти, маърифати, маданияти билан эътиборга эга бўлган, фарзанд тарбиясида шахсий намуна кўрсатган, юксак фазилатли, элга муносиб хизмат қилаётган ёки жаҳон миқёсида ютуқларга эга бўлган фарзандларни тарбиялаётган хонадон озодалигини сақлаган, хонадонда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаган уй бекаларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг жонкуяр устози» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу номинация ёш авлодни тарбиялашда муносиб ҳисса қўшаётган, маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишларнинг самарали ташкил этаётган, қизлар тарбиясида ҳамкор ташкилотлар билан юқори натижаларга эришаётган, шогирдлари халқаро ёки республика олимпиадаларида, танловларда фахрли ўрин олган, «Қизларжон» клуби фаолиятини намунали йўлга қўйган, ибратли ҳаёт кечирган намунали аёллар билан доимий маърифий ишларни йўлга қўйган фаол устоз-мураббийларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшаётган, спортнинг оммавийлигини таъминлаб, маҳаллаларда уй бекалари ва ёши кекса аёллар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирларини самарали ташкил этаётган, хотин-қизларни Ўзбекистон ва халқаро даражадаги мусобақалардаги иштирокини таъминлаётган ва юқори натижаларга эришишига ҳисса қўшаётган тиббиёт ёки спорт соҳасидаги хотин-қизларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча тармоқларда соҳага ва жамият ривожига янги ғоялар киритаётган, ушбу ғояларни амалда татбиқ этиб, самарали натижага эришаётган, илмий ёки инновацион ишланмаси тижоратлаштиришга йўналтирилган, ғояси орқали илм-фанни дунёга тарғиб қилган хотин-қизлар тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли» номинацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу номинация бўйича ахборот, молия, логистика, электрон тижорат, электрон таълим, биотехнология, шунингдек, жамиятда мавжуд ижтимоий муаммоларга ва бошқа йўналишларда лойиҳаларни амалга ошираётган, креатив ёндашуви, ўзи фаолият юритаётган ташкилотнинг IT инфратузилмасини яхшилаш, анъанавий электрон форматдан рақамли кўринишга ўтказган ёки мустақил равишда дастурлаш билан шуғулланаётган аёллар тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида танловни ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш Оила ва хотин-қизлар давлат мақсадли жамғармаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан юқори турувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда молиялаштирилади ва маблағлар тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Танловнинг республика босқичида олий ўрин — Гран-при ҳамда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда олий ўрин — Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом, статуэтка ва Президент совғаси — автомобиль билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-ўринни олган иштирокчи 1-даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-ўринни олган иштирокчи 2-даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-ўринни олган иштирокчи 3-даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловнинг якуний республика босқичида юқори ўринларни эгаллаган иштирокчиларга тақдим этиладиган совринлар миқдори танловга камида 10 кун қолгунга қадар Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда фаол иштирок этиб, белгиланган номинациялар бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан ҳам тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Танловнинг барча босқичларида совринли ўринлар ҳамда номинациялар бўйича махсус дипломлар, совринлар, белгиланган мукофотлар ва совғалар танловда ғолиб деб топилган иштирокчиларга Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари ҳамда ҳомийлар томонидан тантанали равишда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Танловнинг барча босқичларида Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш жараёнлари иштирокчилар, ҳайъат аъзолари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ғолиблари ва совриндорлари марказий ва оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда шу жумладан ташкилотчилар нашрларида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Танловнинг барча босқичларида ғолиб бўлган ҳамда фаол қатнашган иштирокчиларнинг ҳужжатлари Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда ҳудудий бўлимларида 1 йил муддатда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Танлов иштирокчилари Ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда Ҳакамлар ҳайъати раиси номига аппеляция шикояти (ариза) беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аппеляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, уч иш куни ичида кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иштирокчининг шикояти (аризаси) қаноатлантирилса, танлов натижалари Ҳакамлар ҳайъати томонидан қайта кўриб чиқилади ва унга ўзгартишлар киритилади. Ҳакамлар ҳайъатининг ушбу қарори якуний ҳисобланиб, қарор қайта тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Танловни Ушбу Низом талаблари ҳамда қонунийлик, ошкоралик, адолатлилик, тенглик каби асосий принципларга риоя қилган ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга республика ва ҳудудий ташкилий қўмиталарнинг раислари ва аъзолари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

«Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Иштирокчилар

Муддатлар

1-босқич

Ташкилий қўмита

(саралаш босқичи)

1. Танловнинг «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг энг фаол олима аёли», «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли», «Йилнинг энг яхши ижодкор аёли», «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли», «Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши уй бекаси», «Йилнинг энг жонкуяр устози», «Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси», «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори», «Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли» номинациялари бўйича саралаш босқичини ўтказиш.

2. Саралаш тадбирлари натижалари бўйича номзодларни танловида иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган ҳамда уй бекалари бўлган хотин-қизлар

октябрь

2-босқич

Туман (шаҳар) ташкилий қўмита, Ҳакамлар ҳайъати

(туман ва шаҳар босқичи)

1. Танловнинг «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг энг фаол олима аёли», «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли», «Йилнинг энг яхши ижодкор аёли», «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли», «Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши уй бекаси», «Йилнинг энг жонкуяр устози», «Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси», «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори», «Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли» номинациялари бўйича туман ва шаҳар босқичини ўтказиш.

2. Танлов ғолибларини аниқлаш бўйича Ҳакамлар ҳайъати қарорини қабул қилиш ва Ҳудудий ташкилий қўмитага тақдим этиш.

Биринчи босқичда саралашдан ўтган хотин-қизлар

ноябрь

3-босқич

Ҳудудий ташкилий қўмита, Ҳакамлар ҳайъати

(вилоят босқичи)

1. Танловнинг «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг энг фаол олима аёли», «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли», «Йилнинг энг яхши ижодкор аёли», «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли», «Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши уй бекаси», «Йилнинг энг жонкуяр устози», «Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси», «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори», «Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли» номинациялари бўйича вилоят босқичини ўтказиш.

2. Танлов ғолибларини аниқлаш бўйича Ҳакамлар ҳайъати қарорини қабул қилиш ва Республика ташкилий қўмитасига тақдим этиш.

Туман ва шаҳар босқичида танловдан ўтган хотин-қизлар

ноябрь

4-босқич

Республика ташкилий қўмита, Ҳакамлар ҳайъати

(республика босқичи)

1. Танловнинг «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг энг фаол олима аёли», «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли», «Йилнинг энг яхши ижодкор аёли», «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли», «Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши уй бекаси», «Йилнинг энг жонкуяр устози», «Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси», «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори», «Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли» номинациялари бўйича республика босқичини ўтказиш.

2. Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш.

Вилоят босқичида танловдан ўтган хотин-қизлар

декабрь

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

«Йил аёли» миллий танловини ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи лавозими

Ташкилий қўмитадаги лавозими

1.

Кадирханова Малика Акбаровна

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси

Ташкилий қўмита раиси

2.

Парпибоева Озода Абдукадировна

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ташкилий қўмита раиси ҳамраиси

3.

Бўтаева Фарида Қўзиевна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)

Ташкилий қўмита аъзоси

4.

Тошқулов Абдуқодир Хамидович

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири

Ташкилий қўмита аъзоси

5.

Турдиқулова Шаҳлохон Ўткуровна

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

Ташкилий қўмита аъзоси

6.

Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ташкилий қўмита аъзоси

7.

Раҳимова Нигина Хайруллаевна

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

Ташкилий қўмита аъзоси

8.

Рашидова Гулзода Атахановна

Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси

Ташкилий қўмита аъзоси

9.

Лавозимига кўра

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи

Ташкилий қўмита масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: республика ташкилий қўмитаси таркибига киритилган давлат ва жамоат ташкилотларнинг масъул ходимлари лавозимдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтганда лавозимига кўра уларнинг ўрнига янги тайинланган ёки сайланган масъул ходимлар ташкилий қўмита таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

«Йил аёли» миллий танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи лавозими

Ташкилий қўмитадаги лавозими

1.

Лавозимига кўра

Вилоят ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

Ташкилий қўмита раиси

2.

Лавозимига кўра

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси

Ташкилий қўмита раиси ҳамраиси

3.

Лавозимига кўра

Ҳудуддаги олий таълим муассасасининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Ташкилий қўмита аъзоси

4.

Лавозимига кўра

Вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари

Ташкилий қўмита аъзоси

5.

Лавозимига кўра

Вилоят Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси

Ташкилий қўмита аъзоси

6.

Лавозимига кўра

Хотин-қизлар фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

Ташкилий қўмита аъзоси

7.

Лавозимига кўра

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси

Ташкилий қўмита масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: ҳудудий ташкилий қўмита таркибига киритилган давлат ва жамоат ташкилотларнинг масъул ходимлари лавозимдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтганда лавозимига кўра уларнинг ўрнига янги тайинланган ёки сайланган масъул ходимлар ташкилий қўмита таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил аёли» миллий танловининг туман (шаҳар) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи лавозими

Ташкилий қўмитадаги лавозими

1.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Ташкилий қўмита раиси

2.

Лавозимига кўра

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси

Ташкилий қўмита раиси ҳамраиси

3.

Лавозимига кўра

Ҳудуддаги олий таълим муассасасининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Ташкилий қўмита аъзоси

4.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари

Ташкилий қўмита аъзоси

5.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси

Ташкилий қўмита аъзоси

6.

Лавозимига кўра

Хотин-қизлар фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

Ташкилий қўмита аъзоси

7.

Лавозимига кўра

Оила ва хотин-қизлар бўлимининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси

Ташкилий қўмита масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: туман (шаҳар) ташкилий қўмита таркибига киритилган давлат ва жамоат ташкилотларнинг масъул ходимлари лавозимдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтганда лавозимига кўра уларнинг ўрнига янги тайинланган ёки сайланган масъул ходимлар ташкилий қўмита таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги КҚ-340-IV-сонли Қарорига

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Гендер тенглик фаоли» номли миллий танловни (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси танлов ташкилотчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танловда вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан гендер тенглик таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишларга тегишли баҳо берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танловнинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар фаолиятига гендер ёндашувларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Танловни ўтказиш бўйича комиссиялар вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб юритилади) таркиби Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси танловнинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳудудий танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Маҳаллий комиссия (кейинги ўринларда маҳаллий комиссия деб юритилади) Ишчи орган томонидан тасдиқланади. Бунда илмий муассасалар, олий таълим муассасалари, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг малакали мутахассислари ва вакилларини жалб этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишчи орган томонидан танловга оид барча ҳужжатлар тўпланади ва Республика ва Маҳаллий комиссияларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Республика ва Маҳаллий комиссия комиссиялар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни талаб қилиб олади, зарур ҳолларда улардан қўшимча маълумотлар олиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни танлов асосида жойига бориб ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов якунларини сарҳисоб қилиш ва ғолибларни аниқлашда ўз овози билан иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларининг, танлов якунларининг оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтларда ёритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов бошлангунига қадар бир ой давомида кўрик-танлов талаблари ва қоидалари юзасидан кенг тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Республика ва Маҳаллий комиссиялар танлов жараёнида қуйидагиларга масъул бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатларига оид маълумотларни ошкор этмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчиларини баҳолашда адолатлилик, шаффофлик мезонларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Танловнинг иштирокчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танловда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда иштирокчилар деб юритилади) қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирокчилар якка ёки жамоавий тартибда иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танловда иштирок этмоқчи бўлган ташкилот ва фуқаролар танлов ҳақида эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида ариза тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилот ва фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи ёки иштирокчи номидан ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятининг эркин тарздаги таърифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газета ёки журналдаги мақолалар, видео ёки аудиоёзувлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ташкилоти номидан қатнашиш ваколати берилган маълумотнома ёки хизмат гувоҳномаси нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Танлов номинациялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлов қуйидаги асосий номинациялар бўйича ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қўшимча номинациялар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши TВ-дастур»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Танлов босқичлари ва ўтказиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Танлов ҳар йили 1 июндан 30 декабрга қадар номинациялардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танлов қуйидаги босқичдан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти)» номинацияси бўйича танлов қуйидаги уч босқичда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда — давлат органи (ташкилоти)нинг ҳар бир туман (шаҳар)да фаолият юритаётган тузилмалари ўртасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқич — биринчи босқичдан ўтган ғолиблар ўртасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи босқичда иккинчи босқич ғолиблари ўртасида республиканинг барча ҳудудлари ўртасида ўтказилади. Мазкур босқичда ҳар бир ҳудуддан 1 тадан иштирокчи қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)» номинацияси бўйича танлов икки босқичда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган барча давлат органи (ташкилоти)нинг тузилмалари ўртасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқич — биринчи босқичдан ўтган ғолиблар ўртасида. Мазкур босқичда ҳар бир ҳудуддан 1 тадан иштирокчи қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)» номиниацияси бўйича танлов бир босқичдан иборат бўлиб, давлат органи (ташкилоти)нинг Марказий аппаратлари ўртасида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлардан фақат 1 тадан иштирокчи Республика комиссиясига мурожаат этган ҳолда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги» номинацияси бўйича танлов иккита босқичда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқич — ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) таркибидаги туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ўртасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқич — биринчи босқич ғолиблари ўртасида бўлиб ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик» номинацияси бўйича танлов 1 та босқичда бўлиб, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўртасида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти» ва қўшимча номинациялар 1 та босқичда ўтказилади ва улар Республика комиссиясига мурожаат этган ҳолда танловда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳар бир номинация бўйича I, II ва III ўрин ғолиблари аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссиялар танловга берилган аризалар ва иштирокчилар томонидан тақдим этилган материалларни қуйидаги асосий мезонларга кўра баҳолайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
долзарблик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновациялардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оригиналлик (бетакрорлик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал маҳорат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурийлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик ва ОАВ томонидан билдирилган муносабат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Номинациялар бўйича ғолибларни аниқлашда қуйидаги талаблар инобатга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти)», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)» ва «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)» номинациясида Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча вазирлик ва идоралар ихтиёрий тарзда қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ташкилотлар ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги» ва «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик» номинациясида вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ихтиёрий тарзда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда иштирок этаётган ҳокимликлар фаолияти ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» номинациясида Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари ихтиёрий тарзда қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда иштирок этаётган ННТлар фаолияти ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти» номинациясида Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган барча тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий тарзда қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши TВ-дастур» номинациясида гендер стереотипларни бартараф қилиш ва гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган телевизион дастурлар муаллифлари ижодий ишлари билан иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда ТВ-дастурлар ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал» номинациясида гендер стереотипларни бартараф қилиш, гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернет сайтлари ёки портал яратган муаллифлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда Интернетдаги веб-сайт ёки портал фаолияти ушбу Низомнинг 6-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши босма нашр» номинациясида гендер стереотипларни бартараф қилиш ва гендер тенглик таъминланишини тарғиб қилишга қаратилган босма нашрлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда иштирок этаётган мақолалар ушбу Низомнинг 7-иловасида келтирилган талаблар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловни баҳолаш юзасидан тегишли Республика ва Маҳаллий Комиссиялар қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар танлов натижалари ўқиб эшиттирилган кундан бошлаб 1 кун давомида тегишлилигига кўра Республика ва Маҳаллий Комиссияларга апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Апелляция 1 кунлик муддатда кўриб чиқилиб, қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, қарорни ўзгаришсиз қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоятни қаноатлантириб, қарорни қисман ёки бутунлай бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш. Бу хусусда иштирокчига маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Танловнинг ҳар бир босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳар бир номинация бўйича унвон, фахрий диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танловда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ўз ташаббусларига кўра махсус мукофотларни таъсис этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Танловни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича барча харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, ҳомий ташкилотларнинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Танловни ташкил этиш, уни ўтказиш учун ҳомийлик қилишда вазирлик, идора ва ташкилотлар, корхоналар ва жисмоний шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Танлов ташкилотчилари тақдим этилган материаллардан ўз мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, уларни оммавий ахборот воситаларида, китобларда, телевидение ва радиода, Интернет тармоғида жойлаштиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Танловга йўлланган материаллар қайтарилмайди ва улар бўйича тақриз берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Форс-мажор сабаблар туфайли танловга тақдим этилган ҳужжатлар йўқолганда бу материаллар танловга қабул қилинмаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Танлов Низомини ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Низомга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти)», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)» ва «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:

1. Ташкилотда Маслаҳат-кенгашининг фаолияти йўлга қўйилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташкилотда амалга оширилган ишларнинг, лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти, ўзига хослиги (оригиналлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишга қабул қилишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хотин-қизлар ва эркакларнинг соғлиғини сақлашни таъминлайдиган, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташкилот расмий веб-сайтида гендер тенглик саҳифасининг мавжудлиги ва материаллар билан янгиланиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилот томонидан гендер тенглик бўйича ўтказилган маҳаллий ва халқаро анжуманлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташкилотда гендер тенглик билан боғлиқ статистик маълумотлар ва инфографикаларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ходимлар касбий маҳоратларини ошириб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ташкилотнинг ўз йўналишидан келиб чиқиб, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширган ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги» ва «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳокимлик тизимидаги раҳбар ва ходимлар сонига нисбатан гендер тенглик таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоят, туман ва шаҳар миқёсида раҳбарлик лавозимида ишлаётган хотин-қизлар кўрсаткичи фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг таъминланиши ваколатли шахс зиммасига юклатилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хотин-қизларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаганлиги ва уларга моддий ёрдам кўрсатилганлиги (уй-жой ҳамда маиший техникалар билан таъминланиши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хотин-қизлар ва эркаклар учун касбий қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда тенг имкониятлар яратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Барча ташкилот ва идораларда ишга кириш ва ишдан бўшатишда гендер тенглик билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамоа шартномалари ва келишувларида, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқларининг таъминланганлик қоидалари акс эттирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Гендер тенглик бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳокимлик тизимларида маслаҳат кенгашлари фаолиятининг натижадорлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аниқлиги: ННТ томонидан гендер тенглик тўғрисидаги масалани тушуниш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишончлилиги: танлов материалларида рақамлар, фактлар ва бошқа маълумотлар ҳақиқатга мос келиши керак (уларнинг Уставида гендер йўналиши мавжудми?);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мувофиқлиги: танлов материаллари мавзуси ва мазмуни муайян вазиятларни ҳар томонлама акс эттириши керак (ННТ гендер масалаларни ёритиш бўйича қанча тадбир ўтказди? Ўтказилган тадбирлар ҳақиқий муаммоларни қай даражада очиб беради ва улар муаммоларни ҳал қилиш йўлларини кўрсатадими?);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таҳлилий ёндашув: мамлакатдаги энг муҳим ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий воқеалар билан гендер тенгликнинг боғлиқлигини аниқлайдиган ва кўрсатиб берадиган танлов материаллари қўллаб-қувватланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қулайлик: танлов материаллари содда услубда, кишиларга тушунарли ва осон тилда тақдим этилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Самарадорлик: жамоатчилик эътиборини жалб қилган, муайян ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда хотин-қизлар ёки эркакларга миқдорий ва сифат жиҳатидан ёрдам берган, кўтарилган муаммоларни жамоатчилик томонидан муҳокама этишга кўмаклашган ва қарорлар қабул қилишга таъсир этган танлов материаллари мамнуният билан қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ижодкорлик: гендер тенглик муаммоларини ҳал қилишга ностандарт ёндашиш (усул ва механизмлар) қўллаб-қувватланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тажриба: камида 5 йиллик иш тажрибаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қонунийлик: ННТнинг қонунчилик ташаббусларида иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тарғибот: гендер тенглик тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш бўйича ўтказилган тарғибот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик фаолияти субъекти» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маслаҳат-кенгашининг фаолияти йўлга қўйилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамоа шартномалари ва келишувларида, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқларини тенг даражада таъминлайдиган қоидалар акс эттирилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишга қабул қилишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотнинг турли поғона (лавозим)ларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбатини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хизмат бўйича кўтарилишда, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилганлигини ҳамда уларни қайта тайёрлаш ва малака оширишда тенг имкониятлар яратилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатига ҳақ тўлашда тенгсизлик мавжуд эмаслигини ҳамда улар ишининг сифатини баҳолашда тенг ёндашув яратилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Оилани ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича фарзандлари бор аёллар ва эркаклар фойдалана оладиган амалиётни жорий этиш ва ривожлантириш, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёллар учун қулай меҳнат шароитлари яратилганлик ҳолатини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳаёт фаолиятини ҳамда соғлиғини сақлашни таъминлайдиган хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мажбуриятлари ташкилот ва улар таркибий бўлинмаларининг ваколатли шахси зиммасига юклатилганлик ҳолатини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА

«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши TВ-дастур» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар мавқеи соҳасида давлатимиз олдида турган вазифалар — янгиланишлар ва ижобий ўзгаришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Гендер муаммолар ёки сиёсат, иқтисодиёт ва бизнес, фан ва технологиялар, қишлоқ жойларни ривожлантириш, спорт ва бошқа мавзуга тегишли соҳалардаги жараёнлар (муаммолар)нинг гендер жиҳатлари тўғрисидаги ҳолатларнинг фоизи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Гендер зўравонликни шахсий фожиа эмас, балки ижтимоий муаммо сифатида кўрсатиш учун дастлабки маълумот ва статистикадан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Гендер сабаб зўравонлик ҳодисасига бошқа ҳолатлардан фарқли ўлароқ бериладиган вақт улуши (прайм-тайм), макон ва аҳамият.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамиятнинг таркиби, инсон тажрибаси, хатти-ҳаракатлари, қарашлари ва ташвишларини акс эттирган, хотин-қизлар ва эркакларнинг бўлиб ўтадиган ТВ кўрсатувлар мазмунида тенг тарзда иштирок этиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ТВ мавзуда қонун чиқарувчилар, ҳукумат вакиллари, фаоллар, экспертларнинг гендер масалалар бўйича фикр-мулоҳазаларининг акс этиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ТВ мавзу, кўрсатув (ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича қонун, қарор ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган) орқали қўйилган мақсадларнинг жамиятга таъсирини баҳолаш, самарали натижаларга эришиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Асосий устувор йўналишларни ёритиш амалиёти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсат, қарорлар қабул қилиш ва гендер тенглик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва эркакларнинг меҳнат ҳуқуқлари, ишсизлик ва тадбиркорликнинг гендер жиҳатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенглик борасида эркаклар ва хотин-қизларнинг шахс сифатида етилиши ва ўз имкониятларини рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва эркакларнинг репродуктив ҳуқуқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенглик нуқтаи назаридан оила, жумладан оилавий зўравонлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий маданиятдаги гендер стереотиплар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Гендер тенглик мавзусида онлайн сўровномалар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА

«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар мавқеи соҳасида давлатимиз олдида турган вазифалар — янгиланишлар ва ижобий ўзгаришларнинг материалларда акс этиши.

2. Нашр этилган материалларда гендер мавзусининг кўтарилиши кўрсаткичлари.

3. Интервью берган ёхуд таҳлилий материалларда ҳамда бўлиб ўтаётган ҳодисалар даврида ўз фикрини билдирган эркаклар ва аёллар нисбати.

4. Гендер стереотипларни бартараф этишга қаратилган материаллар, жинсий белгилар бўйича камситилишлар.

5. Мавзулар қамровининг кенглиги (мавзулар хилма-хиллиги — камситиш, муносиб иш ҳақи, хотин-қизларнинг уларни қабул қилиш даражасидаги иштироки, оиладаги зўравонлик ва бошқалар).

6. Гендер муаммоси акс этган соҳалар хилма-хиллиги (қишлоқ хўжалиги, IT, тиббиёт, энергетика, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари).

7. Қуйидаги муаммоларга оид воқеалар фоизи: шахсий ҳаётга дахл қилиш ва/ёки жинсий белгиларга кўра зўравонликка учраган шахсларни камситиш.

8. Таҳлилий материалларнинг жамиятга таъсир этишини баҳолаш.

9. Материалларда ҳаволаларнинг мавжудлиги, энг янги статистик маълумотлардан фойдалана олиш.

10. Гендер тенглик мавзусида онлайн сўровномалар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

7-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» номинацияси бўйича иштирокчиларни баҳолашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур номинация бўйича иштирокчилар қуйидаги талаблар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар мавқеи соҳасида давлатимиз олдида турган вазифалар — янгиланишлар ва ижобий ўзгаришларнинг материалларда акс этиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Нашр этилган материалларда гендер мавзусининг кўтарилиши кўрсаткичлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Интервью берган ёхуд таҳлилий материалларда ҳамда бўлиб ўтаётган ҳодисалар даврида ўз фикрини билдирган эркаклар ва аёллар нисбати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Гендер стереотипларни бартараф этишга қаратилган материаллар, жинсий белгилар бўйича камситилишлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мавзулар қамровининг кенглиги (мавзулар хилма-хиллиги — камситиш, муносиб иш ҳақи, хотин-қизларнинг уларни қабул қилиш даражасидаги иштироки, оиладаги зўравонлик ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Гендер муаммоси акс этган соҳалар хилма-хиллиги (қишлоқ хўжалиги, IT, тиббиёт, энергетика, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги муаммоларга оид воқеалар фоизи: шахсий ҳаётга дахл қилиш ва/ёки жинсий белгиларга кўра зўравонликка учраган шахсларни камситиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Таҳлилий материалларнинг жамиятга таъсир этишини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Материалларда ҳаволаларнинг мавжудлиги, энг янги статистик маълумотлардан фойдалана олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўз нашрларида гендер тенглик мавзусида сўровномалар ўтказиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги КҚ-340-IV-сонли Қарорига

3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гендер тенглик фаоли» миллий кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Кадирханова Малика Акбаровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Комиссия раиси

2.

Эгамбердиева Нодира Мелибаевна

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Рахимова Нигина Хайруллаевна

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси аъзоси, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

4.

Соатова Шаҳноза Мирзарахимовна

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири маслаҳатчиси

5.

Рихсиева Гулчехра Шовкатовна

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори

6.

Ширинова Мавлюдахон Расуловна

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси аъзоси, «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори

7.

Қобулова Диловар Насимовна

Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳузуридаги ННТлар бирлашмаси раҳбари

8.

Исакова Гуллола Абдумаликовна

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси, Комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги КҚ-340-IV-сонли Қарорига

4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида»ги КҚ-214-IV-сонли Қарорига киритилаётган ўзгартишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида»ги КҚ-214-IV-сонли Қарорининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандидаги «ва «Гендер тенглик фаоли» кўрик-танловлари» деган сўзлар «кўрик танлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандидаги «2-«а» ҳамда «2-«б» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-«а» ҳамда 2-«б» иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.