18.05.2022 йилдаги ПҚ-246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.05.2022 йилдаги ПҚ-246-сон
Date of entry into force
18.05.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини жадал амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга мамлакат илмий салоҳиятини кенг жалб этиш ва лойиҳавий бошқарувнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш, давлат хизматчиларининг соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2022 йил 1 июндан бошлаб халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини (кейинги ўринларда — Тараққиёт стратегияси) амалга оширишга оид давлат дастурларига ўзларига бириктирилган устувор халқаро рейтинг ва индекслардан келиб чиқиб таклифлар ишлаб чиқилиши ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борилиши учун қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устувор халқаро рейтинг агентликларининг йиллик ҳисоботлари эълон қилиниши билан, тегишли халқаро рейтинг билан ишлаш учун масъул бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар 20 кун муддат ичида паст кўрсаткичли индикаторлар учун масъул давлат органларига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст кўрсаткичли индикаторлар учун масъул давлат органлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун илмий грантларга буюртма беради;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги танлов асосида илмий грантлар ажратади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари лойиҳавий бошқарувнинг PMI PMBOK — «Лойиҳаларни бошқариш бўйича билимлар жамланмаси» халқаро стандарти (кейинги ўринларда — PMI PMBOK халқаро стандарти) асосида паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) ишчи органлари (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги) паст кўрсаткичли индикаторларга масъул давлат органлари бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини Тараққиёт стратегиясини амалга оширишга қаратилган ҳар йиллик давлат дастурларига киритади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст кўрсаткичли индикаторларга масъул давлат органлари давлат дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширади ҳамда Республика кенгашига лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича ахборот бериб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда — Академия) давлат органларининг бошқарув кадрлари учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича ҳар йили бир маротаба қисқа муддатли малака ошириш курслари (кейинги ўринларда — малака ошириш курслари) жорий этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳар йили 1 январга қадар устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида баҳоланадиган соҳалар бўйича малака ошириш курсларида иштирок этадиган давлат хизматчилари контингентини Академияга тақдим этади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш курсларининг ўқув режа-дастури Академия томонидан ишлаб чиқилади ва Республика кенгашининг ишчи органлари билан келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш курсларининг ўқув-услубий материаллари Академия томонидан халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш курсларига жалб этилган Академия профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари илғор хорижий тажриба билан танишиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш учун нуфузли хорижий университетлар, илмий марказлар ҳамда халқаро ташкилотларга малака ошириш курслари ва стажировкага юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ходимлари учун ўқув-услубий материалларни тайёрлаш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг ҳудудий тузилмалари бошқарув ходимлари учун малака ошириш курслари масофавий тарзда ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятлари ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича малакасини ошириш харажатлари шартнома асосида буюртмачилар маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашга масъул давлат хизматчиларига Академияда қуйидаги билим ва кўникмалар ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари фаолиятини глобал миқёсда баҳолаб борувчи тегишли устувор халқаро рейтинг агентликлари ва уларнинг фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг агентликларининг баҳолаш методикалари, мезон, индикатор ва субиндикаторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг агентликларининг йиллик ҳисоботларида мамлакатимиз соҳа ва тармоқларининг мунтазам паст баҳоланаётган субиндикаторлари ва уларнинг сабаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст кўрсаткичли мезонлар бўйича глобал рейтингда пешқадам мамлакатлар ҳамда мазкур мезонлар бўйича ўз кўрсаткичларини тез суръатлар билан яхшилаб бораётган мамлакатларнинг тажрибаси ва амалга ошираётган ислоҳотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст кўрсаткичли субиндикаторлар бўйича мамлакат соҳа-тармоқларидаги тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш амалиёти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика кенгаши ишчи органлари (Т. Ишметов, Р. Давлетов) малака ошириш курсларини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Академияга қуйидагилар юзасидан кўмаклашиб борсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устувор халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш бўйича давлат органларининг малакали ҳамда тажрибали мутахассисларини ва хорижий экспертларни ташкил этиладиган малака ошириш курсларига жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда нуфузли хорижий университетлар ва илмий марказлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда устувор халқаро рейтинг ва индексларни амалиётга самарали жорий этишга қаратилган халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторларидаги ўрнини яхшилаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар — ҳар йили 1 январга қадар паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторлар бўйича соҳа, тармоқ ҳамда ҳудудлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиб Республика кенгашининг ишчи органларига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика кенгашининг ишчи органлари — халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича амалга ошириладиган тадқиқотларнинг йиллик режалари Республика кенгашининг навбатдаги йиғилишида атрофлича кўриб чиқилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика кенгаши — ўзининг навбатдаги йиғилишида халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотларнинг йиллик режаларини кўриб чиқади, шу жумладан қўшма илмий тадқиқотларни ўтказишни назарда тутган ҳолда тасдиқлайди ёки қайта ишлаш учун қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 мартга қадар халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотларнинг Республика кенгаши томонидан тасдиқланган йиллик режалари ҳамда халқаро рейтинг ва индекслар бўйича мустақил изланувчиларнинг қўшимча талаби асосида илмий лойиҳаларнинг мавзулари портфелини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларга ажратилган маблағлар ҳақида ҳар чоракда Республика кенгашига маълумот киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқот лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва натижаларини қабул қилиб олиш бўйича тегишли илмий-техник кенгаш таркибига Республика кенгаши ишчи органларининг ҳамда масъул давлат органларининг ходимлари таркибидан вакилларни жалб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда малака ошириш курсларига жалб этиладиган илмий-педагогик кадрлар салоҳиятини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасига оид устувор халқаро рейтинг ва индексларни тадқиқ этишга қаратилган илмий грантларни ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-246-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 07/22/246/0437-сон, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)