07.05.2022 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.05.2022 йилдаги 241-сон
Date of entry into force
07.05.2022
Ҳужжат 07.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Тошкент шаҳар иссиқлик тизимини такомиллаштириш ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖнинг «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳаси бўйича ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ (кейинги ўринларда — махсус лойиҳа компанияси) ўртасида 2021 йил 29 сентябрда «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) бўйича Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва махсус лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 29 сентябрда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус лойиҳа компаниясининг Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича олган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг зарур даражада бажарилиши юзасидан «Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компанияси томонидан кафолат бериш бўйича 2021 йил 29 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишув битими расмийлаштирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрида 2022 йил 1 февраль куни DXSh/04-2022-сон билан рўйхатга олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси ва махсус лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 29 сентябрда имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим юзасидан юридик хулоса берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига асосан махсус лойиҳа компаниясига эгалик қилиш ва вақтинчалик фойдаланишга бепул бериладиган бино-иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкларни тасарруф этиш ҳуқуқисиз белгиланган тартибда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 7 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банддаги «Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компанияси» сўзлари «Махсус лойиҳа компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошиссиққуввати» ДУК ходимларини Махсус лойиҳа компаниясига ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус лойиҳа компаниясига ўтган ходимларнинг олдинги ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа тўловларни қоплаб бериш давлат шериги томонидан амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, «Тошиссиққуввати» ДУК билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чикадиган ҳар қандай талаблар, даъволар ва суд иш юритуви бўйича жавобгарликни давлат шериги ўз зиммасига олади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда Махсус лойиҳа компаниясини Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритиш ҳамда белгиланган тартибда назорат қилиш чораларини кўрсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«181. «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ табиий газ етказиб бериш чегараларини белгилашда иссиқлик манбаида, айниқса куз-қиш даврида ҳарорат режимини таъминлаш, иссиқлик ишлаб чиқарувчилар («Тошкент иссиқлик маркази» АЖ ва «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖ) ва иссиқлик етказиб берувчи Махсус лойиҳа компанияси Лойиҳада иштирок этишини ҳисобга олиб, узлуксиз иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти учун табиий газни ҳажм ва босимга мувофиқ равишда етказиб беришни Лойиҳа эҳтиёжлари учун устувор вазифа сифатида таъминласин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«191. Махсус лойиҳа компаниясининг мурожаатига мувофиқ лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги ваколатли органлар қисқа муддатда лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб этиладиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тақдим этилишини таъминласин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон)