1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат моддий захираси;
2.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат активларини бошқариш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик тизимини такомиллаштиришнинг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини яратиш, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа долзарб вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини ҳамда баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва давлат улушларини сотиш, шунингдек, корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акция ва облигацияларни чиқариш ҳисобига давлат иштирокидаги корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш муаммоларини тадқиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг, шу жумладан унинг хориждаги активларини самарали бошқариш ва давлат мулки объектларини ижарага бериш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ночор бўлган давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва банкротлик таомилларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини тартибга солишнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва услубий ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат муассасаси шаклидаги илмий ташкилот ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 25 нафар этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг 15 нафар ходимлари штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 нафар илмий ходимлар штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, ушбу пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ ходимларига нисбатан, тўлов манбаларидан қатъи назар, Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига Марказ директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳамда заруриятга кўра Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, Марказ ўз фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралардан Марказга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда илмий тадқиқотларда иштирок этишга тегишли шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда тегишли шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланиш мақсадида давлат бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарув органларига, хўжалик бирлашмаларига, хорижий ва халқаро ташкилотларга Марказ уставида белгиланган тартибда илмий-тадқиқот хизматларини кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари асосида олинган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига қимматли қоғозлар бозори, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, монополияга қарши тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида ва ўз фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказга буюртмалар бериб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 219-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Директор
Илмий кенгаш
Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари
Кадрлар бўйича мутахассис
1
Акция ва облигациялар чиқариш ҳисобига инвестицияларни жалб қилиш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими
3
Хусусийлаштириш жараёнларининг илмий-методологик асосларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлими
3
Моддий-техника таъминоти бўйича етакчи мутахассис
1
Корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш муаммоларини ўрганиш бўлими
3
Бош ҳисобчи
1
Давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими
3
Юрисконсульт
1
Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини тартибга солишнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш бўлими
2
Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш методологияси ва банкротлик таомилларини такомиллаштириш бўлими
3
Девонхона
1
АКТ техник-муҳандиси
1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 219-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди еттинчи хатбошидаги «Агентлик ходимларини» сўзлари «Агентлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари ходимларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига 2-илованинг «Ташкилот номи» устуни 24-позициясидаги «Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази» сўзлари «Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.