20.05.2005 йилдаги 131-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2005 йилдаги 131-сон
Date of entry into force
20.05.2005
Ҳужжат 01.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ДОРИ-ДАРМОН» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК УЮШМАСИНИ «ДОРИ-ДАРМОН» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ ҳамда дори-дармонларни ва тиббиёт буюмларини харид қилиш ва сотиш тизимида бошқарувни янада такомиллаштириш, республика аҳолисини ва даволаш-профилактика муассасаларини дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Дори-дармон» давлат-акциядорлик уюшмасини очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Дори-дармон» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг таклифига, «Дори-дармон» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг акциядорлари ҳамда «Ўзбекистон Дори-Таъминоти» масъулияти чекланган жамияти муассислари умумий йиғилишларининг қарорларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Дори-дармон» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини сифатли дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда ҳаётий муҳим бўлган асосий дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига, шу жумладан наркотик ва ҳисобда турадиган психотроп препаратларга буюртмаларни шакллантириш ҳамда тузиладиган шартномалар асосида республика соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг уларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича давлат резервининг дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган дорихона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд фармацевтика маҳсулотлари ресурслари тўғрисидаги ягона республика ахборотлар тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори-дармонлар ва фармацевтика препаратлари билан таъминлашни ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологияларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг ходимларининг чекланган умумий сони 32 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 13 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Дори-дармон» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав фонди компаниянинг ўз маблағлари, «Дори-дармон» акциядорлик компаниясига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки, шунингдек 3-иловага мувофиқ бериладиган акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, давлат ихтиёрида акцияларнинг 36,1 фоиз миқдоридаги пакети сақланиб қолади, қолган 7,01 фоиз миқдоридаги давлат улуши белгиланган тартибда биржа бозорида сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Дори-дармон» акциядорлик компанияси билан биргаликда икки ой муддатда компания устав фондини шакллантиришни, акциялар чиқаришни ва компанияга бирлаштириладиган акциядорлик жамиятлари акцияларини «Дори-дармон» акциядорлик компанияси акцияларига конвертация қилишни белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Дори-дармон» акциядорлик компанияси акциялари чиқарилишининг эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Дори-дармон» акциядорлик компанияси бир ой муддатда компания уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Дори-дармон» акциядорлик компанияси ўз фаолиятида республика Ҳукумати томонидан тасдиқланган Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш қоидаларига қатъий амал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори-дармон» акциядорлик компанияси томонидан мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан мунтазам назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 20 майдаги 131-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/Р‎

«Дори-дармон» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган ташкилотлар‎

Корхоналар ва ташкилотлар таркибига кирадиган тузилмалар рўйхати‎

‎‎I. Акциядорлик жамиятлари

1.‎

«Андижон Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 10 филиал‎

2.‎

«Қашқадарё Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 15 дорихона, 16 филиал‎

3.‎

«Наманган Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 78 филиал‎

4.‎

«Навоий Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 8 дорихона, 8 филиал ‎

5.‎

«Самарқанд Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 39 филиал‎

6.‎

«Тошкент вилоят Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 20 дорихона, 2 филиал‎

7.‎

«Фарғона Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 9 дорихона, 38 филиал‎

8.‎

«Тошкент шаҳар Дори-дармон» очиқ акциядорлик жамияти‎ Улгуржи омборхона, 12 дорихона‎

II. «Дори-дармон» акциядорлик компаниясига бирлаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар‎‎

9.‎

«Қорақалпоқ Дори-дармак» ‎ Улгуржи омборхона, 13 дорихона, 1 филиал‎

10.‎

«Бухоро Дори-дармон» ‎ Улгуржи омборхона, 13 дорихона, 49 филиал‎

11.‎

«Жиззах Дори-дармон» ‎ Улгуржи омборхона, 13 дорихона, 10 филиал‎

12.‎

«Сирдарё Дори-дармон»‎ Улгуржи омборхона, 17 дорихона, 32 филиал‎

13.‎

«Сурхон Дори-дармон» ‎ Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 69 филиал‎

14.‎

«Хоразм Дори-дармон» ‎ Улгуржи омборхона, 12 дорихона, 2 филиал‎

15.‎

«Ўзбекистон Дори-Таъминоти»‎ Улгуржи омборхона, 1 дорихона ‎

16.‎

«Dori-Darmon Garant»‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 20 майдаги 131-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси бошқаруви ижро этувчи аппарати тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 20 майдаги 131-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси устав фондини шакллантириш учун бериладиган мол-мулклар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

«Дори-дармон» акциядорлик компаниясининг таъсисчилари‎

Таъсис қўйилмаларининг турлари‎

Қўйилмалар суммаси (млн. сўм) ‎

Компания устав фондидаги улуш (%) ‎

‎‏







‎‎‏1

‎‏






‎Давлат (Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси орқали)
1. Акцияларнинг давлат улуши:
‎«Андижон Дори-дармон» АЖда — 35%, Қашқадарё «Дори-дармон» АЖда —26%,
‎«Навоий Дори-дармон» ДАЖда — 35%,
‎«Наманган Дори-дармон» АЖда — 35%,
‎«Самарқанд Дори-дармон» ДАЖда — 25%,
‎«Тошкент вилоят Дори-дармон» АЖда — 35%,
‎Фарғона вилояти «Дори-дармон» ДАЖда‎— 35%,
‎«Тошкент шаҳар Дори-дармон» АЖда — 14,75%. ‎




‎153,92‎









‎‎43,11‎‏
‎‏

2. Давлат активлари: Қорақалпоғистон Республикаси «Дори-дармак» АЖда — 35%,
‎«Бухоро Дори-дармон» ДАЖда — 26%,
‎«Жиззах Дори-дармон» ДАЖда — 35%,
‎«Сурхон Дори-дармон» АЖда — 35%,
‎Сирдарё «Дори-дармон» АЖда — 35%,
‎Хоразм «Дори-дармон» ОАЖда — 35%,
‎«Ўзбекистон Дори-Таъминоти» МЧЖда — (100%)‎




‎318,39‎

3. Мол-мулк тарзидаги давлат активлари: Тугатилган «Дори-дармон Минор» АЖ (2, 3, 4-дорихоналар), Марказий дорихона ( «Дори-Дармон» ДАУ амалга оширган таъмирлаш қийматини ҳисобга олмасдан) ва 1-дорихона мол-мулки ‎



‎392,89‎

2.‎

«Дори-Дармон» ДАУ‎ «Дори-Дармон» ДАУнинг ўз маблағлари‎

761,76‎

37,95‎

3.‎

Қорақалпоғистон Республикаси «Дори-дармак» АЖ‎ Қайта ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси «Дори-дармак» АЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)‎

60,07‎

2,99‎

4.‎

«Бухоро Дори-дармон» ДАЖ‎ Қайта ташкил этилаётган «Бухоро Дори-дармон» ДАЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)‎

42,95‎

2,14‎

5.‎

«Жиззах Дори-дармон» ДАЖ‎ Қайта ташкил этилаётган «Жиззах Дори-дармон» ДАЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)‎

93,37‎

4,65‎

6.‎

«Сурхон Дори-дармон» АЖ‎ Қайта ташкил этилаётган «Сурхон Дори-дармон» АЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)‎

59,34‎

2,96‎

7.‎

Сирдарё «Дори-дармон» АЖ‎ Қайта ташкил этилаётган Сирдарё «Дори-дармон» АЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)‎

52,76‎

2,63‎

8.‎

Хоразм «Дори-дармон» ОАЖ‎ Қайта ташкил этилаётган Хоразм «Дори-дармон» ОАЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)‎

50,46‎

2,51‎

10.‎

«Дори-дармон Гарант» унитар корхонаси‎ «Дори-дармон Гарант» унитар корхонаси мол-мулки‎

21,24‎

1,06‎

Жами:‎

2 007,2‎

100,0‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 20 майдаги 131-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш» тўғрисида» 1994 йил 11 мартдаги 132-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 150-модда; 2017 й., 14-сон, 228-модда)