Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Йўриқномаси, 07.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 588
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасининг ўн биринчи қисмига ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи(рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази деб юритилади) томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Муддатидан олдин пенсия суғурта қилинган ва мазкур Йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ ишдан озод этилган (ёки белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган) ходимларга: эркаклар — 58 ёшдан 60 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар — 53 ёшдан 55 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишсиз деб эътироф этилиб муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдим этилган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди. Агар фуқаронинг муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқи ишсизлик нафақасини олиб турган вақтда вужудга келса, ишсизлик нафақаси тўлови тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўн кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига иш қидирувчи шахс сифатида мурожаат қилсалар, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимлари бундай шахсларга уч ой муддат ичида, агарда улар ўн календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар иш қидирувчи шахсларга Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими деб юритилади) топширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсиз деб эътироф этилган кундан агар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан агарда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.
(10-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Муддатидан олдин пенсия тайинлангандан сўнг фуқаролар ишга кириб, сўнгра белгиланган умумий пенсия ёшига етгунларига қадар ишдан бўшасалар, меҳнат шартномасининг бекор қилиниш сабабига боғлиқ равишда қуйидаги тартиб қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия мазкур Йўриқномада белгиланган шартлар ва тартиб асосида қайта тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агарда меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия қайта тайинланмайди ва аввал тайинланган пенсия тўлови ҳам тикланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЙИНЛАНГАН ПЕНСИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5 санасига қадар тегишли Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига юборадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаро умумий асосларда пенсия олиш ёшига етганда, пенсия тўлови белгиланган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ҳақиқий тўланган миқдорлари бўйича ундириб оладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини (3-иловага мувофиқ) тузадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома тасдиқланиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1992 йил 10 июлда тасдиқланган «Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ёки ходимлар сони (штати)нинг қисқариши натижасида пенсия ёши арафасида ишдан бўшатилган ходимларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 05-1209/50-сонли Низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 976/16-сонли тушунтириш хати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
----------------------------------- туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази 199___йил«___»______________ №____________
________________Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига
(Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази номи)
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига асосан ва «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномани қўллаган ҳолда, 199___йил «___»______________________ да туғилган___________________________________________
_________________________________________________________________________________________ (паспорт маълумотлари: серияси ва сони, ким томонидан ва қачон берилган)
муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади. ___________________________________ 199___йил «___»_____________________________да
ишдан бўшатилган ва 199__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бошлиғи:
______________________ (имзо)
_____________________________ (фамилияси, И.О)
4-шакл
М.Ў.
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори
ЖАМИ
Х
Х
Х
Х
Х
Х
Бўлим бошлиғи
__________
Бош ҳисобчи
____________
(имзо)
(имзо)
М.Ў.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)
__________________________туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бошлиғи
_______________________________Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи
Бош ҳисобчи
Бош ҳисобчи
М.Ў.
М.Ў.
Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг 199___йил ___ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 150-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-3, 19.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 287-модда)