Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Йўриқномаси, 07.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 588
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазирлиги
1998 йил 30 ноябрь, 2-271/04-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги
1998 йил 30 ноябрь, 1235/04-1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЛОҲИДА АСОСЛАРГА КЎРА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАНДА ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМЛАРГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўриқнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 25-модда ўн биринчи қисмига ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Меҳнат кодекси 100-модда иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда умумий асосларда белгиланган пенсия ёши арафасида бўлган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган, пенсия ёши арафасидаги ва умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб қилинадиган иш стажига эга бўлган ҳамда туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимларида (бундан кейин «меҳнат бўлими» деб аталади) белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишсиз деб эътироф этилиб муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдим этилган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди. Агар фуқаронинг муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқи ишсизлик нафақасини олиб турган вақтда вужудга келса, ишсизлик нафақаси тўлови тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўн кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги меҳнат бўлимига иш қидирувчи шахс сифатида мурожаат қилсалар, меҳнат бўлими ходимлари бундай шахсларга уч ой муддат ичида, агарда улар ўн календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар иш қидирувчи шахсларга меҳнат бўлими томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар меҳнат бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнат бўлими ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнат бўлими томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома ижтимоий таъминот бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсиз деб эътироф этилган кундан агар меҳнат бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан агарда меҳнат бўлимида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Муддатидан олдин пенсия тайинлангандан сўнг фуқаролар ишга кириб, сўнгра белгиланган умумий пенсия ёшига етгунларига қадар ишдан бўшасалар, меҳнат шартномасининг бекор қилиниш сабабига боғлиқ равишда қуйидаги тартиб қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия мазкур Йўриқномада белгиланган шартлар ва тартиб асосида қайта тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агарда меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия қайта тайинланмайди ва аввал тайинланган пенсия тўлови ҳам тикланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЙИНЛАНГАН ПЕНСИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли меҳнат бўлимларига юбориладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Меҳнат бўлимлари Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаро умумий асосларда пенсия олиш ёшига етганда, пенсия тўлови белгиланган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ижтимоий таъминот бўлимлари Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ҳақиқий тўланган миқдорлари бўйича ундириб оладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Меҳнат бўлимлари ва Ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар бир чорак якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини (3-иловага мувофиқ) тузадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Меҳнат бўлимлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Меҳнат ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома тасдиқланиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1992 йил 10 июлда тасдиқланган «Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ёки ходимлар сони (штати)нинг қисқариши натижасида пенсия ёши арафасида ишдан бўшатилган ходимларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 05-1209/50-сонли Низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 976/16-сонли тушунтириш хати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига асосан ва «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномани қўллаган ҳолда, 199___йил «___»______________________ да туғилган___________________________________________
_________________________________________________________________________________________ (паспорт маълумотлари: серияси ва сони, ким томонидан ва қачон берилган)
муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади. ___________________________________ 199___йил «___»_____________________________да
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори
ЖАМИ
Х
Х
Х
Х
Х
Х
Бўлим бошлиғи
__________
Бош ҳисобчи
____________
(имзо)
(имзо)
М.Ў.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
________________________туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи
Бош ҳисобчи
Бош ҳисобчи
М.Ў.
М.Ў.
Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг 199___йил ___чорак якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)