Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:
1. 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга қўшилинсин.
2. Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 март,
ПҚ-177-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 07/22/177/0234-сон)