22.02.2022 йилдаги ПҚ-141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.02.2022 йилдаги ПҚ-141-сон
Date of entry into force
23.02.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, балиқчиликни ривожлантириш, шунингдек, табиий сув ҳавзаларида балиқларни кўпайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, бугунги кунда мазкур кўллар тизимининг 45 фоизи ёки 179 минг гектар майдони ижарага берилмаган, балиқ овлаш кўрсаткичлари йилдан-йилга камайиб, 2017 йил кўрсаткичларига нисбатан икки баробарга пасайган, ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари авж олиши билан бир қаторда, сафари, эко-, агро- ва бошқа туризм турларини ривожлантириш учун етарли муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ташкил этилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳудудда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, туризм салоҳиятидан тизимли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонасини Сув хўжалиги вазирлиги муассислигидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ) сифатида қайта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизимини белгиланган тартибда қайта ташкил этилаётган «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖга балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун доимий равишда танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзасида келгусида балиқларни кўпайтириш мақсадида балиқ чавоқлари етиштириш учун Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида балиқ парваришлаш ва инкубация цехларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш, экспортбоп ва рақобатбардош балиқ маҳсулотлари етиштириш бўйича технологик жараёнларни босқичма-босқич шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини, шу жумладан қафас усулини кенг жорий этиш ҳамда табиий сув ҳавзаларида маҳсулдорликни кўпайтириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
личинка ишлаб чиқариш бўйича янги инкубация цехларини ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, балиқ чавоқлари етиштириш бўйича мавжуд ҳовузларни модернизация қилиш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар тизими ҳудудида замонавий туризм инфратузилмаси объектларини (пляж ва сувда дам олиш туризми, кўллар қирғоғи бўйлаб сайр қилиш йўлаклари, меҳмонхона мажмуалари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бошқа объектлар) барпо этиш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ҳаваскорлик ва спорт балиқ овини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида узоқ муддатли шартнома асосида замонавий енгил конструкцияли туризм инфратузилма объектларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзалари ҳолатининг гидробиологик ва гидрокимёвий таҳлилини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айдар-Арнасой кўллар тизимида сувдан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш хўжаликларига сув ҳавзаси участкаларининг ижарага берилиши бўйича очиқ танлов ўтказилишини ташкил этиш ҳамда танлов ғолиблари бўлган балиқ овлаш хўжаликлари билан ижара шартномаси тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий равишда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва кўллар тубини чиқиндилардан тозалаш ишларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖнинг бошқарув ходимлари тузилмаси тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ уставининг тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ устав фонди шакллантирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Айдар-Арнасой кўллар тизимининг «Арнасой» сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилинсин, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув омбори ҳудудида балиқ овлаш қатъиян тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан тўрлар ва ов қилиш қуроллари йиғиб олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув омборини балиқлантириш мақсадида илмий-асосланган ўрганишлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК балансидаги маъмурий бино-иншоотлар ва мол-мулклар «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ балансига ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК ҳисобидаги кредиторлик қарздорликлар Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқаддам «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК билан тузилган ижара шартномалари бекор қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Ш. Шорахметов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (О.М. Мусаев) ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) билан биргаликда 2022 йил якунига қадар «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖни белгиланган тартибда инвестиция киритиш шарти билан танлов асосида ноёб турдаги балиқларни етиштириш, сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқни қайта ишлаш технологияси ва тажрибасига эга маҳаллий инвесторга (кейинги ўринларда — Инвестор) ишончли бошқарувга берсин, бунда Инвесторга 2022 — 2026 йиллар давомида қуйидагиларни амалга ошириш талаби юклатилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 30 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инкубация цехлари ва репродуктор ҳавза имкониятларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда балиқ личинкалари ишлаб чиқариш қувватларини йилига 100 млн донага, балиқ чавоқлари етиштириш қувватларини 15 — 20 млн донага етказиш ҳамда мазкур балиқ чавоқлари билан кўллар тизимини балиқлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар тизимидан йиллик балиқ овлаш ҳажмларини 15 минг тоннагача етказиш ҳамда океаник қафас (садок) мосламаларини ўрнатиш орқали қўшимча 5 минг тонна балиқ етиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар тизимининг «Тузкон» кўли ҳудудида «Балиқ ишлаб чиқариш» комплекси ташкил этиш ва ушбу комплексда йилига 3 минг тонна балиқни қайта ишлаш корхонасини ишга тушириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар тизими ва унинг атроф-муҳит имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда инвестицияларни кенг жалб қилиш, маркетингни йўлга қўйиш ҳамда қайта ишлашни ривожлантириш асосида 1 000 та иш ўрнини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуддаги туризм салоҳиятини ошириб, унинг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳаваскор ва спорт балиқ ови туризмини кенгайтириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар тизимининг биологик хилма-хиллигини сақлаш, балиқ захираларини илмий ёндашган ҳолда кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, кўллар тизимида шўр сувда балиқ захираларини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар тизими ҳудудидаги коллектор-дренаж тармоқларини тўлиқ тозалаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестор томонидан Ишончли бошқарув шартномасидан келиб чиқувчи барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда шартноманинг амал қилиш муддати 49 йилгача узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бош прокуратуранинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасини Табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах ва Навоий вилоятлари прокуратураларининг таркибида Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига 4 тадан штат бирлигидан иборат бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларида табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчи лавозимини прокуратура органларига ажратилган штат бирликлари доирасида (жами 11 та штат бирлиги) жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Н. Обломуродов) Айдар-Арнасой кўллар тизимида ов қилиш, балиқ овлаш, ҳайвонот, ўсимлик дунёсидан, сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлар базасини шакллантириш ва таҳлил этиб бориш тизимини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев), Миллий гвардия (Р.М. Джураев) ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2022 — 2027 йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойиҳасини қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Жиззах вилояти (Э.А. Салиев) ва Навоий вилояти (Н.Т. Турсунов) ҳокимлари билан биргаликда Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида инфратузилмани ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев, сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-141-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2022 й., 07/22/141/0162-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)