10.02.2022 йилдаги ПҚ-126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.02.2022 йилдаги ПҚ-126-сон
Date of entry into force
11.02.2022
Ҳужжат 11.02.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятининг ташкил этилиши ўзбек заминида таваллуд топиб, илмий фаолият олиб борган буюк аллома ва мутафаккирлар меросини илмий тадқиқ этиш ва унинг натижаларидан амалий фойдаланиш жараёнида янги босқични бошлаб берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг кўплаб бебаҳо асарларини, ноёб ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш ва келажак авлодга безавол етказиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланган ноёб ёзма ва тошбосма меросни сақлаш ва тадқиқ қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бу жараёнга рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қадимий ёзма манбаларни марказлашган ҳолда сақлаш, тадқиқ этиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш бўйича масъул давлат муассасалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда — Марказ), Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (кейинги ўринларда — Шарқшунослик институти) ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) жамоатчилик учун очиқ бўлган Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини (кейинги ўринларда — Давлат реестри) шакллантириш ва давлат тасарруфидаги музейлар, кутубхоналар ва архив фондлари фаолиятига интеграция қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, қадимий ёзма манбаларни босқичма-босқич рақамлаштириш учун масъул давлат муассасаси этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузади ва доимий мониторингини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат реестри асосида қадимий ёзма манбаларнинг турлари бўйича (қўлёзма, тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар) каталоглари ва электрон нусхаларини яратади, уларни Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизимига киритиш ҳамда мунтазам тўлдириб бориш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва Шарқшунослик институтида марказлашган ҳолда сақланадиган ва Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбаларнинг ҳолати, доимий мониторинг ва тадқиқ этилиши натижалари ҳақидаги маълумотларнинг мунтазам равишда махсус порталлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан биргаликда қадимий ёзма манбаларнинг консервацияси ва реставрацияси билан шуғулланаётган соҳа ходимларининг мунтазам равишда касбий салоҳияти ва малакасини ошириш, шунингдек, соҳа учун етук мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва «Ўзархив» агентлиги билан биргаликда Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ягона ахборот тизими) яратиш концепцияси ва техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Маданий мерос агентлиги ва «Ўзархив» агентлиги билан биргаликда Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудидаги музейлар, кутубхоналар, архив фондлари ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг илмий долзарблиги ва муҳимлигига қараб, уларни таржима ва тадқиқ қилиш жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда халқчил тилда босқичма-босқич нашр этилишини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси Марказ билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда давлат тасарруфидаги музейлар, кутубхоналар, архив фондлари ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларни Марказ тасарруфига ўтказиш бўйича режани тасдиқлаб, босқичма-босқич амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга сақлаш ва тадқиқ қилиш учун олиб келинган қадимий ёзма манбаларнинг тегишли (ҳудудий, идоравий, шахсий ва бошқа) мансублигидан келиб чиқиб, алоҳида коллекция ҳолида муҳофаза қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режа-график асосида хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар уюштириш орқали аҳоли ва турли фондларда сақланаётган юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ижодига мансуб бўлган қадимий ёзма манбаларнинг каталогларини ва электрон нусхаларини аниқлаш, Марказ фондига олиб келиш ва илмий муомалага киритиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда жисмоний ва юридик шахслардан қадимий ёзма манбаларни харид қилиш, уларни давлат тасарруфига топшириш механизмларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси (кейинги ўринларда — Лаборатория) ташкил этилсин ва Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лаборатория республика ҳудудидаги музейлар, кутубхоналар ва бошқа муассасаларнинг архив фондларида, жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларни уларнинг буюртмаси асосида таъмирлаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадимий ёзма манбаларни таъмирлашдан тушган маблағлар Марказ ва Лаборатория фаолиятини ривожлантиришга сарфланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лабораторияни ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар, бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш, шунингдек, ўз ташаббусига кўра Марказ фондида сақланаётган қадимий ёзма манбаларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Марказ учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг техник кўмак маблағлари (грантлари) ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лаборатория фаолиятига ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси йўналишида етарли даражадаги билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар Марказ томонидан Жамғарма ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лаборатория Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги Ўзбекистон халқаро ислом академияси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б. Абидов, Ш. Вафаев) Лаборатория фаолияти учун халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг техник кўмак маблағлари (грантлари)ни жалб қилишга кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси» таълим йўналишида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шарқшунослик институти ва Марказ билан биргаликда икки ой муддатда республикадаги илмий марказлар, музейлар, кутубхоналар ва бошқа муассасаларнинг қўлёзма фондларидаги ҳолатни ўрганиб, манбашунос-реставраторларга бўлган мавжуд эҳтиёжни аниқласин ҳамда 2022/2023 ўқув йили учун таълим йўналишига квота ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Бухоро давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Матншунослик ва адабий манбашунослик» таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича бакалавриат ва магистратура босқичлари учун зарур квоталар доимий ажратиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Матншунослик ва адабий манбашунослик» ҳамда «Филология ва тилларни ўқитиш (мумтоз филология)» таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича талабаларнинг ўқув жараёни, амалиёти, диплом иши ва магистрлик диссертациялари ҳимоялари Шарқшунослик институти, Марказ, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ва бошқа қўлёзма фондларида соҳанинг етук мутахассислари ва олимлари иштирокида ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Матншунослик ва адабий манбашунослик» таълим йўналиши бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инновацион ривожланиш вазирлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ, Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази учун қадимий ёзма манбаларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси белгиланган тартибда шакллантирилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган мақсадли илмий лойиҳаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий ходим ва реставраторларнинг ҳар йили хорижда амалиёт ўташи ва стажировкасини ташкил этиш чораларини кўриб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий ходим ва реставраторларнинг хорижда амалиёт ўташи ва стажировкаси буюртмачи ташкилотлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мамлакатимиз ҳудудида яшаб ўтган буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросини аҳоли, айниқса ёшлар орасида янада оммалаштириш, улар тўғрисидаги маълумотларни замонавий усуллар орқали жамоатчиликка етказиш, шунингдек, мазкур йўналишда олиб бориладиган тадқиқотлар учун янада қулай имкониятлар яратиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида Юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ҳамда маънавий мероси ҳақидаги илмий-маърифий портал (кейинги ўринларда — илмий-маърифий портал) ва унинг мобиль иловаси ишга туширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Давлат реестрини шакллантириш, илмий-маърифий портал ва унинг мобиль иловасини ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар Марказ учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар ҳамда кейинчалик уни сақлаш ва фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Марказ Миллий кутубхона, Кинематография агентлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-маърифий порталнинг ишга туширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-маърифий порталга буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти, илмий мероси ҳақидаги маълумотлар, уларнинг фаолиятига оид чоп этилган китобларнинг электрон нусхалари, фильмлар ҳамда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган бошқа турдаги маълумотлар жойлаштирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ёшлар ишлари агентлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Марказ ва Миллий кутубхона билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда ёшлар етакчилари томонидан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича маҳаллалар кесимида «йўл харита»лари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Шарқшунослик институти, Марказ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ЮНЕСКО, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (ICESCO), Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) каби нуфузли халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда анъанавий тарзда қадимий ёзма манбаларни муҳофаза қилиш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференцияни ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Марказий Осиё минтақаси доирасида қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш соҳасида қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказ ва Фанлар академияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Ислом тараққиёт банки ва бошқа жамғармалар, донор ташкилотларнинг беғараз маблағлари ҳамда ёрдамларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5186-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 10 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-126-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги ПҚ-126-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг кутубхона, архив ва қўлёзмалар фондларида сақланаётган қоғоз ва пергамент асосга эга бўлган қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш бўйича консультатив, методик ва амалий ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фондида ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг кимёвий, биологик ва бошқа омиллар таъсирида зарарланишининг олдини олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўлёзма ва тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар, нодир ҳамда алоҳида қимматга эга нашрларни превентив ва стабиллаштирувчи консервация ва реставрация қилиш, уларнинг шикастсиз сақланишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қадимий ёзма манбалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрларнинг зарарланиш даражасини баҳолаш ва уларни реставрация қилиш чора-тадбирларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қоғоз ва пергамент асосга эга бўлган қўлёзма, тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрларнинг жисмоний ҳолати (кондициялари) ва кодикологик маълумотларини қайд этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қадимий ёзма манбаларни тозалаш, дезинфекция ва дезинсекция қилиш, муқова ва жилдларни таъмирлаш, намлик ва бошқа техник зарар етказувчи таъсирларни бартараф қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда тарихий ҳужжатларнинг жилдларини кўп минг йиллик саҳҳофлик ва муқовасозлик анъаналари асосида тиклаш ҳамда таъмирлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган манбаларни ҳимоялаш мақсадида, рН нейтрал ашёлардан превентив қутилар, ҳимоя воситалари ва жилдлар ясаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Консервация ва реставрация ҳамда анъанавий китобат санъатининг саҳҳофлик, хаттотлик, музаҳҳиблик, қоғозгарлик ва абручилик соҳаларида мутахассисларни «устоз-шогирд» тизими асосида тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қадимий ёзма манбаларни деасидификация қилиш ва ортиқча лигниндан тозалаш орқали нейтраллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мамлакатимиз ва хориждаги музей, кутубхона ва бошқа архив фондларининг буюртмаларига асосан қадимий ёзма манбаларнинг муляжларини тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги ПҚ-126-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5186-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизими фаолиятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадимий қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни таъмирлаш, муқовалаш ва тиклаш ишлари бўйича замонавий технологияларга асосланган лабораторияни ташкил этиш, уни зарур асбоб-ускуналар ва махсус материаллар билан таъминлаш ҳамда мутахассисларни лаборатория фаолиятига фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет жаҳон ахборот тармоғида буюк алломалар ва мутафаккирлар ҳақида маълумот берувчи ва янги тадқиқот натижаларини тарғиб этишга қаратилган илмий-маърифий портал ва унинг мобиль иловаси фаолиятини таъминлаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўн иккинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ислом тарихи ва маданияти йўналишига оид билимларни ошириш, қадимий қўлёзма, тошбосма ва тарихий ҳужжатларни консервация ва реставрация қилиш, қоғоз, муқовасозлик, хаттотлик санъатини тиклаш, ислом манбаларини ўрганиш бўйича ўқув курслари ва Китобат илми мактабини ташкил этиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Марказ унинг асосий биноси бўйича қурилиш-монтаж ишлари якунига етгунга қадар Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги Ўзбекистон халқаро ислом академияси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 07/22/126/0125-сон; 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)