Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2025 27.01.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3346
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 27.01.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3346
Date of entry into force
27.01.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2025
Ҳужжат 27.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3346]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 26 февралдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 25 февралдаги 5-қ/қ-сонли ««Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3346-1, 28.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат тест маркази қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 27 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 27 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01/QQ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2022 йил 27 январдаги 1 ва 01/QQ-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриент — академик лицейга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этувчи жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриент рухсатномаси — паспорт, идентификация ИД-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишига рухсат берадиган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази вакили — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино раҳбари — Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ назоратчиси — Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест топшириқлари китоби — белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жавоблар варақаси — тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танланган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул комиссияси — академик лицейга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, шу жумладан абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатиш мақсадида ҳар йили тузиладиган комиссия.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Академик лицейга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун Тошкент давлат юридик университети ректори буйруғи билан қабул комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қабул комиссияси тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига ҳамда академик лицейнинг расмий веб-сайтига ҳар йили 20 июнга қадар мазкур Низом, таълим йўналишлари, таълим шакли ва ўқитиш тили бўйича қабул квоталари, уларга мувофиқ тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ҳамда тест топшириладиган таълим йўналишлари рўйхатини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул жараёнини уюшқоқлик билан, тартибли ташкил этиш, абитуриентларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентни тест синовлари қоидалари билан тўлиқ таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг тест синови жараёнига қатнашишини назоратга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг маълумотларини 24 соат ичида текшириш ва тасдиқлаш, агарда киритилган маълумотларда камчиликлар мавжудлиги аниқланса, уларни абитуриентлар билан боғланган ҳолда бартараф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳам илова қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлар томонидан киритилмаган имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар инобатга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзлари томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтишда қабул комиссияси томонидан маълумотлари тасдиқланмаган абитуриентларга абитуриент рухсатномаси берилмайди ва улар тест синовларига қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 20-июндан 10-июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу муддатларда абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш имконияти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат тест маркази билан келишган ҳолда рўйхатдан ўтказиш муддатини бу ҳақда абитуриентларни камида ўн кун аввал хабардор қилган ҳолда ўзгартириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар Академик лицейнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг абитуриентлар томонидан Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига киритилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Абитуриент рухсатномаси тест синовларини ўтказиш белгиланган санадан уч иш куни олдин Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан ёки қабул комиссиясидан олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Абитуриентлар абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тест синовларини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тест синовлари катта сиғимдаги биноларда очиқлик ва шаффофлик таъминланган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тест синовларини мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият бино раҳбари, гуруҳ назоратчилари ва Давлат тест маркази вакили шунингдек, қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тест синовларини ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат тест маркази томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда тест синовларини ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши, тест синовлари ўтказиладиган бинолар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида 30 нафар абитуриентдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир гуруҳга икки нафаргача гуруҳ назоратчилари бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари Давлат тест маркази директори буйруғи асосида тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат тест маркази вакили:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Давлат тест марказига юбориш, тест синовларини адолатли, холисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат тест маркази вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун қабул комиссиясига кўрсатма бериш, мазкур Низом талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш, шунингдек четлаштирилган бино раҳбари ёки гуруҳ назоратчилари ўрнига бошқа бино раҳбари ёки гуруҳ назоратчиларини тайинлаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тест синовларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тест синовлари ҳар йили июл ойида Давлат тест маркази томонидан, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 09:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази томонидан берилган рухсатнома асосида Давлат тест маркази вакили, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари тест синовлари ўтказилаётган ҳудудга кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Давлат тест марказининг рухсатномаси бўлмаган шахслар тест синовлари ўтказилаётган ҳудудга кириши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган рухсатнома асосида ҳамда унда белгиланган муддатда тест синовлари ўтказиладиган бинодаги штабда тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Абитуриентлар бинога паспорт, идентификация ИД-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва абитуриент рухсатномаси билан тегишли навбат бўйича киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган кунда биринчи сменада соат 8:30 гача (иккинчи сменада 14:30 гача) тест синовлари ўтказиладиган бинога киритилади. Биринчи сменада соат 8:30 дан кейин (иккинчи сменада 14:30 дан кейин) абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган бинога киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари соат 6:00 га қадар тест синовлари ўтказиладиган бинога етиб келади ва тест синовларини ўтказиш тартибига қатъий риоя қилишни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази вакили бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг рўйхатини ва уларнинг рухсатномаларини ҳамда абитуриентлар рўйхатини назорат хизмат постларига етказишни таъминлайди, қуръа ташлаш йўли билан гуруҳ назоратчиларини гуруҳларга тақсимлашни амалга оширади, шунингдек тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Бино раҳбари гуруҳ назоратчиларига биринчи сменада соат 06:00 дан 06:30 гача (иккинчи сменада соат 13:00 дан 13:30 гача) уларнинг рухсатномаларини тарқатади ва тақсимотини расмийлаштиради ҳамда биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача (иккинчи сменада соат 13:00 дан 13:30 гача) абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатади ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Гуруҳ назоратчилари биринчи сменада соат 8:30 гача (иккинчи сменада соат 14:30 гача) абитуриентларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини гуруҳ рўйхати билан текширган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинога киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган ўринга ўтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовларини ўтказиш вақтида имтиҳонга келмаган абитуриентлар ўрни бўш қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Гуруҳ назоратчилари абитуриентлар гувоҳлигида тест материаллари жойлаштирилган қутилар ва абитуриентлар рўйхати ҳамда жавоб варақалари солинган пакетларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, шундан сўнг уларни очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гуруҳ назоратчилари тест синовлари китоблари ҳамда жавоб варақаларини тартиб билан тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Гуруҳ назоратчилари тест синовлари бошлангунга қадар абитуриентларни жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништиради ва абитуриентлар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Бино раҳбари абитуриентларни тест топшириқлари китобининг муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш зарурлиги ҳамда жавоблар варақасини кўк рангдаги пастали шарикли ручкадан бошқа рангда фойдаланиб тўлдириш, жавоблар варақасини букиш, маркер чизиғига ёзиш, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўяш тест синовларини ўтказиш талабларини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази вакили бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиларига тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентларни четлаштириш бўйича кўрсатма беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Абитуриент томонидан биринчи сменада соат 08:30 дан 09:00 гача (иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача) тест материалларининг нуқсонсизлиги текширилиши, агарда тест материалларида нуқсонлар аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, абитуриент жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаши ҳамда тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Гуруҳ назоратчиси биринчи сменада соат 09:00 гача, иккинчи сменада соат 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва жавоб варақаларини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради, шунингдек абитуриентлар рўйхати тўлдирилган рўйхатнинг бир нусхасини бино раҳбарига беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига «яроқсиз» деб ёзади, алмаштирилган вақтини кўрсатади ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзган ҳолда имзолайди ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мурожаат қилган абитуриентга «яроқсиз» деб топилган тест топшириқлари китоби ўрнига гуруҳдаги тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини беради. Агарда гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Мазкур жараён далолатнома билан расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриент тест синовига келмаган тақдирда гуруҳ рўйхатига «қатнашмади» деган ёзув киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Бино раҳбари биринчи сменада 09:00 да (иккинчи сменада 15:00) тест синовлари бошланганлигини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Абитуриент жавоблар варақасини тўғри тўлдирилиши учун шахсан масъул ҳисобланади. Жавоблар варақасининг тегишли бўлимларини тўғри тўлдирмаган абитуриентларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Абитуриент ўзи танлаган ва тест топшириқлари китобидаги жавобга мос келадиган жавоблар варағидаги тегишли доирани тўлдиради. Бунда, ҳар бир тест топшириғи бўйича тўғри жавобга фақат битта доира тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, шу жумладан битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса, ушбу тест топшириғига балл ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Абитуриентларга тест синовлари материалларини бир-бирига узатиш ва бошқаларга ёрдам бериш, шунингдек ўзаро гаплашиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тест синовига микрокалькулятор, луғат, китоблар, шпаргалкалар, уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, тест синови жараёнида тест синови материалларини бошқаларга узатган ёки ёрдам берган, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест синови материалларини топширмаган, тест синови материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриент тест синови ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Тест синовлари давомида абитуриентларга тест синовлари ўтказиладиган бинодан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан тест синовлари ўтказиладиган бинони тарк этган абитуриентлар тест синовлари ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда тест синовлари материалларини қолдириб, кузатув остида тест синовлари ўтказиладиган жойдан чиқишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар тест синовларидан четлаштирилади ва бу ҳақда тест синовларидан четлаштириш бўйича бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тест синовларидан четлаштирилган абитуриентларнинг жавоблар варақаси текширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Бино раҳбари тест синовлари вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ назоратчиларига тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаларини йиғишга кўрсатма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар тест материалларини топширади, белгиланган муддатдан олдин жавоб беришни тугатган абитуриентлар, тест материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Гуруҳ назоратчилари абитуриентлардан тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақалари, «яроқсиз» деб топилган тест топшириқлари китоби, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхаси жавоблар варақаси пакетига солинади ва пакет муҳрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлатилган ва ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари тест материаллари қутисига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Гуруҳ назоратчиси тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети ва тест топшириқлари китоби қутиларини муҳрлайди ҳамда муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест топшириқлари китоби қутиларини бино раҳбарига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино раҳбари эса топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Бино раҳбари абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъэгерлик хизматига) топширилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг расмий веб сайтида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Апелляция комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси таркибига Тошкент давлат юридик университети, юридик таълим муассасалари, факультетлари мутахассислари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент апелляция комиссиясига тест синовлари натижаси эълон қилингандан бошлаб уч иш куни ичида ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Апелляция комиссиясига тақдим этилган апелляция шикояти у келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабарнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Апелляция берган абитуриент хабарномада белгиланган вақтда апелляция комиссиясига ўзининг паспорт, идентификация ИД-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан келиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Абитуриент Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3346/0076-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)