26.01.2022 йилдаги ПҚ-102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.01.2022 йилдаги ПҚ-102-сон
Date of entry into force
27.01.2022
Ҳужжат 27.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастур доирасида диагностика ва даволашнинг янги стандартлари тасдиқланди, 75 минг нафарга яқин беморлар 40 миллиард сўмдан зиёд Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 100 фоиз инсулин билан бепул таъминланди, 200 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига 14 та ҳудудий эндокринология муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, 3,3 миллион АҚШ доллари миқдорида замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, эндокринология хизматини республика бўйича ягона интеграциялашган тизим сифатида шакллантириш, йод етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар профилактикаси, қандли диабет касаллиги ҳамда унинг оқибатларининг олдини олиш билан боғлиқ тиббий-ижтимоий тадбирлар самарадорлигини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига кўрсатилаётган эндокринологик ёрдамнинг самарали ҳамда замонавий тизимини шакллантириш, касалликлар ва уларнинг асоратлари профилактикасини такомиллаштириш, аҳолига юқори малакали эндокринология ёрдамини кўрсатиш сифатини ҳамда ушбу йўналишдаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизматини ташкил этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) — ҳудудий тиббиёт муассасалари — туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали касалликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш кўламини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари тор соҳа мутахассислари фаолиятига эндокрин касалликларни эрта ташхислаш, асоратларининг олдини олиш алгоритмларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қандли диабетга чалинган беморларнинг замонавий диспансер назорати (онлайн регистр) тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторингини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) «Профилактика мактаблари»га тор соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда беморлар ва уларнинг оила аъзоларига эндокрин касалликни бошқариш усулларини ҳамда касаллик билан яшашни ўргатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини амалиётга жорий этиш орқали ҳудудларда ва Марказда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) эндокринология йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш, соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва мақсадли кузатишни таъминлаш учун қуйидагиларни назарда тутувчи тиббий кузатув ва патронажнинг янги модели жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий шифокорларни эндокрин касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш бўйича қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндокрин касалликлар мавжуд оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамширасини бириктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патронаж ҳамшираси томонидан эндокрин касаллиги бўлган, умумий ҳолати қониқарли ёки хавф гуруҳидаги аҳолини эрта аниқлаш ва дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий кузатув натижалари бўйича хавф омиллари юқори бўлган беморларни шифокор олди кўриги хоналари ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорларга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндокрин касалликлар бўйича хавф гуруҳига кирувчи беморлар устидан доимий кузатув ўрнатиш мақсадида барча тиббиёт бригадаларини глюкометр ва махсус тест япроқчалари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташхислаш ва даволаш мақсадида беморларни бир кунлик диагностик стационар кузатиш тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили камида бир марта 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилади ҳамда эндокрин касалликлар аниқланган беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилади. Бунда, сурункали эндокрин касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун эндокрин касалликларни даволашнинг замонавий клиник протоколлари ва алгоритмлари жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2022 йил 1 февралдан бошлаб анъанавий ва масофавий (аралаш) усулда тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патронаж ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш бўйича икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндокринолог шифокорларни қайта тайёрлаш учун уч ярим ойлик ўқув курслари йўлга қўйилади. Бунда, улар дастлабки икки ярим ой давомида Марказда ўқитилади ҳамда бир ой давомида туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида амалиёт ўтайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда фаолият юритаётган эндокринолог шифокорларнинг малакасини ошириш учун бир ойлик ўқув курслари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2022 йил 1 апрелга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур глюкометр, махсус тест япроқчалари ҳамда игналар марказлашган тартибда харид қилинади ва тиббиёт бригадаларига етказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида белгиланган стандартларга мувофиқ жиҳозланган шифокор олди кўриги хоналари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги эндокринолог шифокор хоналари зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморлар аналогли инсулин ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қандсиз диабет билан касалланган беморлар, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болалар ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморлар одам инсулини билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар метформин дори воситаси билан бепул таъминланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) беморларга бепул бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар марказлашган тартибда харид қилинади ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари орқали тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 2020 йилнинг 10 февралида «Тошкент шаҳрида намуна сифатида марказлаштирилган клиник диагностика лабораториясини ташкил этиш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш тўғрисида»ги 1-33К-сон концессия шартномаси имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда концессия шартномаси доирасида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча поликлиника ва туман тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини марказлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил якунига қадар тажриба сифатида ҳар бир ҳудуддан биттадан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси муассасаларининг лабораторияларини марказлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида аутсорсингга бериш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) 2023 йил 1 апрелгача тажриба натижаларига мувофиқ лаборатория хизматини яхшилаш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, глюкометр, махсус тест япроқчалари ва игналар, десмопрессин, ўсиш гормони, аналогли инсулин, одам инсулини ҳамда метформин махсус дори воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2022 йилда соғлиқни сақлаш тизими учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифокор олди кўриги ва эндокринолог шифокор хоналарини ташкил этиш ҳамда зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек марказий лабораторияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ тегишли ҳудудларда 2022 — 2024 йилларда эндокринология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги катталар ва болалар шифокор эндокринологи лавозимларининг штат меъёрларини бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Б. Умурзаков) билан биргаликда бир ой муддатда оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари штат меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) билан биргаликда Марказ ҳамда унинг кўп тармоқли клиникаси янги бино ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил 1 майга қадар якунлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, замонавий талаблар асосида зарур йўналишдаги бўлимларни, шунингдек, махсус лабораторияларни яратишни назарда тутган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилиши ва тиббий техникалар билан жиҳозланиши таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Марказнинг эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва даволаш соҳасидаги қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метаболик синдром йўналишида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метаболик жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш, эндокрин касалликларни рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш ҳамда буйрак усти безларига жарроҳлик аралашувининг каминвазив эндовизуал усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаларининг ножўя таъсирини ўрганиш ва минималлаштириш доирасида марказлашган клиник синовлар менежменти ва сифат назорати тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари ва марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда биргаликда тадқиқотларни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коронавирусда қандли диабетнинг кечишини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиб, унинг олдини олиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказ ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасаларидан шаффоф танлов асосида танлаб олинган 50 нафаргача эндокринолог мутахассисларни ҳар йили нуфузли хорижий эндокринология марказларида малака оширишга юбориш, шунингдек, Марказнинг илмий малака кенгаши фаолиятига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш муассасаларида пуллик хизматларни ривожлантириш ҳамда тиббий хизматлар нархларини бозор механизмлари асосида шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий эндокринология диспансерлари фаолиятида ҳар бир даволанган ҳолат асосида молиялаштириш механизмини, беморларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С. Кариев), икки ой муддатда эндокринология соҳасида махсус дори воситалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, глюкометр ва махсус тест япроқчаларини республикада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларига қарши курашиш ҳамда олдини олиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича махсус туркум дастурларни вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқсин ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, эндокрин касалликларда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, дори воситаларини ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини қўллашга оид махсус кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар ва роликларнинг мунтазам намойиши йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев, Марказ директори Ф. Тураев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорнинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 26 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-102-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Сумма

Молиялаштириш манбалари

Ижрочилар

I. Эндокринология хизмати фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Халқаро тавсияномаларга мувофиқ, соғлиқни сақлашнинг барча босқичларида эндокрин касалликларни диагностика қилиш ҳамда даволашнинг стандартларини янгилаш, қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазир буйруғи

2022 йил I — III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

2.

Халқаро тавсияномаларга мувофиқ, эндокрин касалликларни скрининг ва диагностика қилиш, даволаш ва мониторинг қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, бирламчи тизим амалиётига татбиқ этиш ва мониторингини амалга ошириш.

Вазир буйруғи

2022 йил II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

3.

Ҳудудий эндокринология диспансерларида электрон тиббий ҳужжатлар айланишини амалга ошириш имконини берувчи ягона тиббий-ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил IV чорак

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

II. Эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш

4.

Соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларини қамраб олувчи, статистика, молия ва бошқа ҳисоботларни бирлаштириб кўрсатган ҳолда эндокрин патологияли беморлар ҳақидаги электрон маълумотлар базасининг онлайн регистрини ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлигига рақамлаштириш учун ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Сабиров),

РИЭИАТМ

(Тураев),

«IT-Med» МЧЖ

5.

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги эндокринолог шифокор хоналарини зарур тиббий ускуналар билан (шу жумладан компьютерлар) билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 апрель

4,5 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктлари, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бирламчи шифокор олди кўриги хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 апрель

13,5 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Молия вазирлиги

(Абруев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Тажриба сифатида ҳар бир ҳудуддан биттадан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси муассасаларининг лабораторияларини марказлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида аутсорсингга бериш чораларини кўриш.

Бунда, беморларнинг ўзлари бириктирилган бирламчи тиббиёт муассасаларидан лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун йиғилган биологик материалларни марказий лабораторияларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Марказий лабораториялар фаолияти, биологик материалларни йиғиш ва ташиш ҳамда таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазир буйруғи

2022 йил 1 апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

9.

Преморбид эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик дастурларини аҳоли орасида кенг кўламда татбиқ этиш бўйича оилавий шифокорлар фаолиятини кучайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази

(Одилова)

10.

Уюшган аҳоли (мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей, коллежлар) ва уюшмаган болаларда эндокрин касалликларни эрта аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси оилавий шифокорлари томонидан скрининг тадбирларини (йод танқислиги ҳолатлари, ортиқча вазн, пастбўйлик, жинсий ривожланишнинг бузилиши ва бошқалар) босқичма-босқич амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

РИЭИАТМ

(Тураев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида йилига бир марта оилавий шифокорлар томонидан 40 ёшдан ошган беморларнинг қандли диабет ва диабет олди ҳолати скринингини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили)

14,3 млрд сўм

Республика бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

РИЭИАТМ

(Тураев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Оилавий шифокорларга эндокрин касалликлар скринингини амалга оширишда илмий-амалий ва методологик ёрдам кўрсатиш ва касалланиш кўрсаткичларини персоналлашган даволаш протоколлари асосида юритишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

13.

Ҳудудий эндокринология диспансерларида эндокрин жарроҳлик, қандли диабетнинг асоратларини жарроҳлик йўли билан даволаш ва реконструктив амалиётлар бўлими, диабет нефропатияси ва жонлантириш бўлимларини ташкил этиш орқали тиббий хизматлар турини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Сабиров),

РИЭИАТМ

(Тураев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ҳудудий эндокринология диспансерлари орқали марказлашган тартибда:

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили)

Республика бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

РИЭИАТМ

(Тураев)

25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморларни аналогли инсулин ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;

25,4 млрд сўм

қандсиз диабет билан касалланган, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болаларни ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;

5,9 млрд сўм

25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморларни одам инсулини билан;

36,2 млрд сўм

кам таъминланган оилаларга мансуб, қандли диабет билан касалланган беморларни метформин дори воситаси билан бепул таъминлаш.

15,3 млрд сўм

15.

Эндокрин касалликлари мавжуд бўлган беморлар ва уларнинг оила аъзоларини касалликни тўғри назорат қилиш ва бошқариш, рационал овқатланиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш бўйича тадбирларни «Профилактика мактаблари»да амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

-

-

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази

(Одилова)

16.

Ҳудудий эндокринология диспансерларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш орқали уларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сонини 15 тадан 40 тагача етказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Сабиров),

РИЭИАТМ

(Тураев)

17.

Туман (шаҳар) лаборатор-ташхислаш марказларини ташкил этиш (қонда қанд миқдори, гликирланган гемоглобин, тиреотроп гормони, сийдикда микроальбуминурия ва кетон таначаларни аниқлаш).

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

18.

Аҳоли ўртасида қандли диабетни эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш мақсадида гликирланган гемоглобинни аниқлаш учун эндокринология диспансерларини реактивлар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили)

8,3 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

19.

Қалқонсимон без касалликларини эрта аниқлаш мақсадида қалқонсимон ҳамда қалқонсимон олди безлари гормонларини (эркин тироксин, тиреотроп гормон) иммунофермент аниқлаш учун эндокринология диспансерларини реактивлар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили)

5,4 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

20.

Эндокрин касаллиги бўлган беморларни олти ойда бир маротаба тор доира мутахассислари (офтальмолог, кардиолог, нефролог, педиатр, невропатолог, қон-томир жарроҳи, подиатрист) иштирокида диспансеризациядан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Аҳоли ва беморларнинг ҳаёт сифатини ҳамда саломатлигини яхшилашга қаратилган саломатлик дастурларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев), Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази

(Одилова),

МТРК

(Хаджаев)

22.

Уюшган контингент ўртасида (Қуролли кучлар, ИИВ, олий таълим муассасалари, саноат корхоналари ва бошқалар) тор доира мутахассислари иштирокида диспансеризация ишларини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

23.

Тасдиқланган эндокрин касалликлар кечишини мақсадли кузатиш, ташхислаш ва даволаш босқичларини белгилаш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шифохоналарида бир кунлик стационар кузатиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Бир кунлик стационар кузатиш тизимини ташкил этиш тартибини ҳамда беморларга хизмат кўрсатиш ва даволаш босқичларини белгилашнинг янги стандартларини тасдиқлаш.

Вазир буйруғи

2022 йил 1 апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

25.

Замонавий йод аниқловчи лаборатория, йодлаш ускунаси (дозатор) ва йодат калий билан таъминланмаган ош тузи ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фаолияти бўйича назоратни кучайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Юсупалиев),

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Касимов)

III. Эндокринология хизматини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, эндокринология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш

26.

Оилавий шифокорларга ишлаб чиқилган протоколлар ва даволаш алгоритмлари бўйича ортиқча вазн, диабет олди ҳолат, иккинчи тур қандли диабет, йод танқислиги, гипотиреоз касалликларининг олдини олиш, даволаш ва назорат асосларини ўргатиш (метформин, калий йодид АПФ ингибиторлари, аспирин, статинларни тавсия этиш).

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

(Акилов),

РИЭИАТМ

(Тураев),

тиббиёт олий таълим муассасалари

27.

Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, асоратларини олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларининг шифокорлари учун 36 соатлик сертификатланган узлуксиз курсларни ташкил этиш.

Ўқитишни www.endomarkaz.uz порталида интерактив стендлар, онлайн вебинарлар, шифокорлар учун эндокринология йўналишида даволаш ва ташхислаш стандартлари, онлайн курслар ҳамда мультимедия дастурларидан эркин фойдаланиш имконини яратиш орқали амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

(Акилов),

РИЭИАТМ

(Тураев),

тиббиёт олий таълим муассасалари

28.

Уч ярим ойлик (504 соатлик) сертификатланган ўқув курсларини йўлга қўйган ҳолда, мутахассисларни икки ярим ой Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ўқитиш ва бир ой ҳудудий тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.

Режа-жадвал

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев),

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

(Акилов),

тиббиёт олий таълим муассасалари

29.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизими учун «Эндокринолог шифокор» йўналиши бўйича давлат гранти асосида бир йиллик (интернатура) курсларни тиббиёт олий таълим муассасалари базасида ташкил этиш.

Режа-жадвал

Доимий

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

тиббиёт олий таълим муассасалари

30.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимидаги ҳамширалар учун қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини бирламчи профилактика қилиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзи маданиятини ошириш бўйича 36 соатлик сертификатланган ўқув курсларини ташкил этиш.

Режа-жадвал

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

(Акилов),

тиббиёт олий таълим муассасалари

31.

Ортиқча вазн, метаболик синдром, аёлларда менопауза ҳолатлари, ЙДХ ва болаларда эндокрин касалликлар соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Танлов натижалари бўйича илмий грантлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов), РИЭИАТМ

(Тураев)

32.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича уйғунлашган илмий лабораторияларни ташкил этиш: эндокрин касалликлар эпидемиологияси, тиреоидология ва йод танқислиги, репродуктив эндокринология, нейроэндокринология.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Юлдашев)

33.

Мутахассис эндокринологлар учун хориждаги ихтисослаштирилган етакчи клиникалар ва марказларда малака ошириш ва стажировка ўташ курсларини ташкил этиш.

Вазир буйруғи

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

34.

Халқаро илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва маҳорат дарслари ҳамда юқори технологияли жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун хориждан етакчи мутахассисларни жалб этиш.

Режа-жадвал

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

35.

Хорижий илмий ташкилотлар, марказлар ҳамда экспертлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш.

Режа-жадвал

Доимий

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

РИЭИАТМ

(Тураев)

36.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказини ушбу йўналишдаги илмий муассасага айлантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

-

-

РИЭИАТМ

(Тураев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

IV. Аҳоли ўртасида эндокринологик саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш

37.

Қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини бирламчи профилактика қилиш бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази

(Одилова)

38.

Нодавлат нотижорат ташкилотларни қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларига қарши курашиш, шу жумладан юқори хавф ва заиф кишилар гуруҳидаги беморларга руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширишга жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси

(Ишанходжаев)

39.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликнинг зарурлиги, соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш маркази

(Одилова),

МТРК

(Хаджаев)

40.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг кўп тармоқли клиникаси янги биноларга кўчиши муносабати билан унинг тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил

-

-

РИЭИАТМ

(Тураев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар — 350,4млрд сўм

Шундан:

млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

350,4

шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари

59,1

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 07/22/102/0069-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)