Ички истеъмол бозорини парранда гўшти билан барқарор таъминлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:
1. 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгилансин.
Бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.
2. Молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.