09.10.1997 йилдаги 469-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.1997 йилдаги 469-сон
Date of entry into force
09.10.1997
Ҳужжат 13.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, мазкур бошқарув органи тизимига кирмайдиган корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган ёки идоралараро тусдаги (умумий мажбурий тусдаги) меъёрий ҳужжатлари ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддатда кўрсатилмаган бўлса, кучга киради ва бажарилиши керак;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилмаган меъёрий ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ҳамда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, ундаги кўрсатмалар бажарилмаганлиги учун фуқаролар, мансабдор шахслар, корхоналар ва ташкилотларга бирор-бир жазо қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меъёрий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва санаси кўрсатилмаган ҳолда тарқатилиши ва эълон қилиниши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидалар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мазкур қарор қабул қилингунча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган меъёрий ҳужжатларига татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг фуқароларнинг, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатлари «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси» — «Бюллетень нормативних актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан»да албатта эълон қилиниши керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган Низомни қўллашга доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш ва қўллаш шунингдек, қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш бўйича ишини назорат қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга ўн кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ёки давлат рўйхатидан ўтмаган ҳужжатларни бекор қилиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етказилган зарарларни қоплаш тўғрисидаги даъволар билан суд органларига мурожаат қилиш, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш масаласини Ҳукумат олдига қўйиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган даъволар судга берилганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Адлия вазирлигига юкланган вазифаларни таъминлаш учун Адлия вазирлиги марказий аппаратининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими негизида Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси ташкил этилсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ташкил этилаётган Бошқарма учун зарур маблағлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси» — «Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан» нашр этилиши маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда кўрсатиб ўтилган бюллетеннинг ўз вақтида нашр этилишини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий, молиявий ва моддий-техник масалаларни 1997 йил 1 ноябргача ҳал этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 25-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида» 1994 йил 15 июндаги 300-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил., 6-сон, 29-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар юкланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлик тўғрисидаги низомни ва марказий аппарат тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
469-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг меъёрий ҳужжатларини (кейинги ўринларда «меъёрий ҳужжатлар» деб аталади) ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини, шунингдек, уларга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг (кейинги ўринларда «вазирликлар ва идоралар» деб аталади) меъёрий ҳужжатларини, уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий ёки вақтинча) ҳамда улардаги маълумотларнинг хусусиятидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом мақсадлари учун идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек, умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бошқарувнинг умумдавлат органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар) тушунилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идораларнинг умумий мажбурий тусдаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро тусга эга бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бошқарув органи тизимига кирмайдиган корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган меъёрий ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларга тегишли бўлмаган техник қоидалар ва нормалар мазкур Низомга мувофиқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Қоидалар ва нормаларни техник ҳужжатларга тегишли деб топиш Адлия вазирлиги билан келишув бўйича амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларни қабул қилишда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун уларни ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтмаган меъёрий ҳужжатлар қўлланилганлиги аниқланган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ёки идорага ушбу ҳужжатни бекор қилиш ва бажаришдан чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритади. Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда Адлия вазирлигининг талабини бажаришлари шарт. Адлия вазирлиги «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталарида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур меъёрий ҳужжатнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга ҳақлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бир нечта вазирлик ва идора қабул қилган меъёрий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш ҳужжатни тасдиқлаганлар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган органга юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Меъёрий ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норматив ҳужжатларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ва тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар киритилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норматив ҳужжатлар Идоравий норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари талабларига мувофиқ тайёрланиши ва қабул қилиниши керак.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатларни буйруқлар ва қарорлар шаклида қабул қиладилар. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар шаклида қабул қилинадиган норматив ҳужжатлар буйруқлар ёки қарорлар билан тасдиқланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ёзма кўрсатмалар (хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар ва бошқалар)нинг ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларга, шунингдек, якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатларга киритилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар пайдо бўлган тақдирда, агар ушбу масалаларни меъёрий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Адлия вазирлиги вазирликлар ва идораларга тегишли меъёрий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги, уни ишлаб чиқиш муддати ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан меъёрий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги керак.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Меъёрий ҳужжатда мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг қайси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қайси қарорини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси фармонини, қарорини ёки фармойишини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қайси қарорини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида чиқарилаётганлиги мажбурий тартибда кўрсатилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меъёрий ҳужжат тузилмаси ҳуқуқий тартибга солиш мавзуси изчил ривожлантирилишини, шунингдек, бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжат ўз мазмунига мос қисқача номланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар меъёрий ҳужжат қабул қилиниши мақсадлари ва сабаблари тушунтирилиши талаб этилса, унда кириш қисми берилади. Меъёрий тусга эга бўлган қоида кириш қисмига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжат қоидалари аниқ ва ёрқин адабий тилда баён қилиниши керак. Фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича талқин қилинишини истисно қилиш учун уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинган аҳамиятига мувофиқ бир хилда қўлланилади. Зарур ҳолларда махсус атамалар ва тушунчаларнинг қисқача таърифи берилади, умумий қабул қилинган қисқартмалар қўлланади ва бошқа қисқартиришлар тушунтирилади. Эскирган ва кўп маъноли сўзлар ва иборалар, образли қиёслашлар, мажозлар, сифатлашлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжатларда амалдаги қонун ҳужжатлари қоидалари сўзма-сўз такрорланиши тақиқланади. Меъёрий ҳужжатлар матнига амалдаги қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш киритилишига фақат истисно ҳоллардагина йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур меъёрий ҳужжатнинг бошқа бандларига, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатларига ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорга йўл қўймаслик зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжатнинг ҳар бир бандида битта меъёрий кўрсатма бўлиши керак. Ҳужжатнинг ҳар бир мустақил банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар меъёрий ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, формулалар, методикалар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар, бланкалар намуналари келтирилса, улар, одатда, иловаларда берилиши керак. Меъёрий ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳавола қилинади.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳал этиш мумкин бўлган масалалар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шаклидаги ҳужжатлар қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меъёрий ҳужжатда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжат шаклининг белгиланиши;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солиш мавзусини белгиловчи ном;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатнинг тартиб рақами, қабул қилинган санаси ва жойи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ушбу орган муҳри билан тасдиқланган имзоси.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агар меъёрий ҳужжатнинг қабул қилиниши мазкур орган томонидан илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ўз кучини йўқотиши эътироф этилишини ёки уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этса, ундай ҳолда ушбу қоидалар тақдим этилган меъёрий ҳужжатда ёхуд бошқа ҳужжатда акс эттирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Меъёрий ҳужжатга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меъёрий ҳужжатни чиқариш учун асос (вазирлик ва идора ваколати, меъёрий ҳужжатга кирган масалаларни ҳал этишни топшириш ёки бундай ҳуқуқ бериш юзасидан юқори органнинг қарори, ҳужжат қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа ҳолатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур орган томонидан ушбу масала бўйича илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу масала бўйича илгари бошқа органлар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ва давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этилган ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан уларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотнома илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тайёрланган меъёрий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзолангунга қадар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текширилиши керак.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган меъёрий ҳужжатга ушбу органнинг юридик хизмати раҳбари томонидан виза қўйилган, илова қилинган маълумотнома эса имзоланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган меъёрий ҳужжатни олинган кундан бошлаб 30 кун ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Зарурат бўлса, экспертизадан ўтказишда Адлия вазирлиги қўшимча ҳужжатларни талаб этиш, шунингдек, меъёрий ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш учун мутахассислар ва илмий ходимларни штатдан ташқари экспертлар сифатида жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агар тақдим этилган меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлган ва мазкур Низомнинг II бўлимида кўрсатилган талабларига жавоб берган тақдирда, Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжат, агар ҳужжатнинг ўзида янада кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради ва бажарилиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агар меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, мазкур Низомнинг II бўлими талабларига жавоб бермаса, ёхуд манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса, меъёрий ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган меъёрий ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан тегишли хулосалар билан уларни тақдим этган органларга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган меъёрий ҳужжатлар Адлия вазирлигининг хулосалари ҳисобга олинган ҳолда пухта ишланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этилиши мумкин. Бунда қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни мукаммаллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такрорий тақдим этиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Меъёрий ҳужжатнинг асл нусхаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унга берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами билан биргаликда уни тақдим этган органга қайтарилади, икки нусхаси ҳисобга олиш ва эълон қилиш учун Адлия вазирлигида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якуний қоидалар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда вазирликлар ва идоралар давлат рўйхатидан ўтказилган ўз меъёрий ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишлари керак. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралардан уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилган меъёрий ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтиришни талаб қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар ушбу ҳолда ўн кун муддатда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатлардаги ўзгартириш ва қўшимчаларни Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдир. Ушбу қоида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги меъёрий ҳужжатни давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан, ёхуд бунга вакил қилинган орган томонидан мазкур ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низоли масалалар пайдо бўлган, шунингдек, меъёрий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланган тақдирда, Адлия вазирлиги масала белгиланган тартибда ҳал этилишигача меъёрий ҳужжатнинг (ёки унинг тегишли қисмининг) амал қилишини тўхтатишга ҳақлидир. Мазкур бандда ва мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган меъёрий ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳамда уни қайта кучга киритиш Адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади, унинг нусхаси тегишли органга жўнатилади
(18-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Меъёрий ҳужжатларни қабул қилган орган тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда унинг ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши, уларнинг тарқатилиши, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақидаги масалалар унинг ҳуқуқий вориси ёки юқори турувчи орган томонидан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда барча манфаатдор шахсларга етказилиши керак. Меъёрий ҳужжатни манфаатдор шахсларга етказиш меъёрий ҳужжатнинг матни билан тўсиқсиз (эркин) танишиш ҳуқуқини берувчи ҳар қандай шаклларда амалга оширилиши мумкин. Мазкур қоида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги вазирлик ёки идора томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмагунча меъёрий ҳужжатнинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши ва нашр этилиши (эълон қилиниши) керак бўлган меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар бажариш учун юборилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталарида мунтазам равишда эълон қилиб берилиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли органларга улар қабул қилган меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш бериш зарурлиги тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказилган меъёрий ҳужжатлар бўйича барча тушунтиришларнинг нусхаси мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жўнатилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.