27.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-8
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 27.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-8
Date of entry into force
27.12.2021
Ҳужжат 27.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-8]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2021 йил 17 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
343-В-8-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 11 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 343-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 43-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 6-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ички қоидалар тўлов агентлари ва тўлов субагентларига, шунингдек тижорат банкининг барча бўлинмаларига ҳамда шуъба банкларига ижро учун мажбурийдир.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 22-банднинг «б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мазкур Қоидаларнинг 381-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган пул ўтказмаларини бажаришда ёки қабул қилишда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 381-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«381. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги идентификация жараёнида олинган маълумотларни ҳамда олувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи тижорат банки томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тижорат банкка жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақамини (идентификатор) қўшиб қўйиш етарли, агар ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки идентификатор операцияни жўнатувчи ёки олувчигача кузатиб бориш имконини берса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан ошмаган суммадаги ички электрон пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«70. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 10/21/2886-8/1201-сон)