09.12.2021 йилдаги ПҚ-36-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.12.2021 йилдаги ПҚ-36-сон
Date of entry into force
09.12.2021
Ҳужжат 09.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғармага ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари (шу жумладан баённома қарорларига) асосан ажратиладиган республика бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Жамғарма фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 9 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-36-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорига
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6000-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, хусусий театрларда саҳналаштирилган ҳамда ижро этилган асарлар учун муаллифлик ҳақи тўлаш ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3325-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланишида «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банддаги «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарма Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага меценатлик кўмаги ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан меценатлик кўмаги орқали амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан озод қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларига эга бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 2-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3920-сон қарорининг 1-бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон; 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)