07.12.2021 йилдаги 741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.12.2021 йилдаги 741-сон
Date of entry into force
09.12.2021
Ҳужжат 09.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида раҳбар ва педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, миллий ва халқаро баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш курсларини халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Агентлик тизимидаги таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ҳамда миллий сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари ўқувчиларининг таълимдаги ютуқларини таълим дастурларига асосланган ҳолда баҳолашни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, такомиллаштириб бориш, таълим сифатини баҳолаш натижалари бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифларни Агентлик, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларига доир инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий фаолият, педагогик маҳорат ва баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги педагог кадрларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ давлат муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг устав фонди миқдори Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан таълим хизматларидан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик директорига зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг устави ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни илмий салоҳиятга эга бўлган юқори малакали раҳбар, мутахассис ва педагог ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли IT-парк биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Ў. Умарова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 7 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
741-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 декабрдаги 741-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Президент таълим муассасалари ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари — Педагогик маҳоратни баҳолаш бўлими бошлиғи

1

Ўқувчилар билимини баҳолаш бўлими

3

Нашриёт бўлими

3

Назорат-синов материалларини ишлаб чиқиш бўлими

4

Назорат-таҳлил ва фуқаролар мурожаати бўйича мутахассис

1

Педагогик маҳоратни баҳолаш бўлими

3

Малака ошириш бўлими

3

Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

1

Юрисконсульт

1

Бош бухгалтер

1

Хўжалик ишлари бўлими

1

Кадрлар бўйича мутахассис

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 24 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони давлат бошқаруви органлари учун ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/741/1142-сон; 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон; 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)