Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.12.2002 йилдаги 449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 24.12.2002 йилдаги 449-сон
Date of entry into force
24.12.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА АЁЛЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УЧУН ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН ҚЎШИМЧА РАВИШДА БЕРИЛАЁТГАН ГРАНТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан қўшимча равишда берилаётган грантлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон—Германия молиявий ҳамкорлиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «KfW» банки (Германия) ўртасида 2002 йил 17 июлда тузилган Молиявий таъминлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида амалга оширилаётган «Сил касаллигига қарши курашиш—II» жорий лойиҳасига қўшимча равишда, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Сил касаллигига қарши курашиш—III» дастурини амалга ошириш учун 2,5 млн. евро миқдорида грант ажратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон—Германия молиявий ҳамкорлиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «KfW» банки (Германия) ўртасида 2002 йил 10 сентябрда тузилган Молиявий таъминлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш—II» дастурини амалга ошириш учун қўшимча равишда 2,5 млн евро миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган грантларни олиш билан боғлиқ барча тартиботларни Германия томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш ҳамда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив, саломатлигини муҳофаза қилиш учун ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий экспертлар ва консультантларни жалб этиш, «KfW» банки билан «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни молиявий ҳамкорликнинг белгиланган тартиботларига мувофиқ тайёрлаш ва имзолаш масалаларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«KfW» банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартларнинг бажарилишини ҳамда иловага мувофиқ «Сил касаллигига қарши курашиш—III» ва «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларининг амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар, транспорт воситалари рўйхатини молиявий маблағлар берилиши бўйича расмий тартиботлар тугаллангандан кейин бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, бошқа товарларни харид қилиш тендер асосида, белгиланган молиявий ҳамкорлик тартиботларига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида харид қилинадиган ноозиқ-овқат товарлар, товарлар ва асбоб-анжомлар, «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар, транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан ва импорт бўйича йиғимлардан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида олинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, сарфланадиган материалларни юклаш-тушириш ишларини ва тўплашни уларни аэропортда сақлашнинг бутун даврида тўлов ундирмасдан ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга оширишда, қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга ошириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида олинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, сарфланадиган материалларни қабул қилиб олиш, тўплаш, етказиб бериш, тақсимлашни ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
449-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 декабрдаги 449-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш соҳасида «KfW» банки грантлари бўйича ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лойиҳанинг номи ва тури ‎

Маблағ билан таъминлаш манбаи‎‎

Харажатлар миқдори (млн. евро)

Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи маъмурий ҳудудлар

Бажариш муддати‎‎

1.‎ «Сил касаллигига қарши курашиш—III» — тендер асосида, дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, транспорт воситалари сотиб олиш ‎ «KfW» банки (Германия) гранти‎ 2,5‎ Андижон, Наманган ва Фарроиа вилоятлари‎ 2002—2004 йиллар‎
2.‎ «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш—II»— тендер асосида замонавий контрацептив воситалар, ўқув ва ахборот материаллари, ташкилий техника сотиб олиш ‎ «KfW» банки (Германия) гранти‎ 2,5‎ Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари‎ 2002—2004 йиллар‎