18.11.2021 йилдаги ЎРҚ-729-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 18.11.2021 йилдаги ЎРҚ-729-сон
Date of entry into force
19.11.2021
Ҳужжат 19.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 5, 267-модда, № 11, 791-модда; 2020 йил № 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 18-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, зарур ҳужжатлар билан танишишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 262-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«262-модда. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 252-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«252-модда. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Сенатга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлда қабул қилинган «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-158-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 349-модда) 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда, № 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 231-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг қамоқда сақлаш жойларига бориши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида қамоқда сақлаш жойларига монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 591-модда, № 10, 674-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 9-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 123-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«123-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатдаги коррупция ҳолати тизимли таҳлил қилинишини таъминлайди, шунингдек коррупцияга оид хавф-хатарлар энг юқори бўлган соҳаларни, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари ва бюджет маблағларидан, халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш соҳасида коррупцияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотни тарқатиш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 5-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузасини кўриб чиқиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — ўн еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 82-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«82-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузасини кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланадиган ҳар йилги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Олий Мажлис палаталарига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисларида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарорлар қабул қилади, уларда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 7-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8-модда. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши (бундан буён матнда Миллий кенгаш деб юритилади) ташкил этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий идоралараро комиссиялар деб юритилади)» деган сўзлар «кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «Идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар «Миллий кенгашнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбошисидаги «идоралараро комиссиялар» деган сўзлар «кенгашлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий кенгашнинг ишчи органидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 81-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«81-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиради ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тайёрлайди ҳамда уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга дахлдор бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупцияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга оид жиноятларни, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига путур етказадиган коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади, унинг якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга оид жиноятлар туфайли жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишига эришилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади, ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда коррупциянинг даражасини, шу жумладан ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимидаги даражасини баҳоловчи Коррупцияни идрок этиш миллий индексини тузишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачисининг ISO: 37001 коррупцияга қарши стандартни қўллашини назарда тутувчи талабни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупция ҳолатларига доир материалларни қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича самарали ҳамкорлигини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 14-модданинг учинчи қисмидаги «Идоралараро комиссия ва ҳудудий идоралараро комиссиялар» деган сўзлар «Миллий кенгаш ва ҳудудий кенгашлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 28-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28-модда. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларни ва уларнинг яқин қариндошларини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳаётига ва соғлиғига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини, уларнинг мол-мулки йўқ қилинганлигини ёки шикастлантирилганлигини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи органлар «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларни рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборотни хабар қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди, улар бундай ҳуқуқбузарлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январда қабул қилинган «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-420-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 1, 2-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 23-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус қабулхонага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари монеликсиз киришини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаши».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-729-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон)