09.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг буйруғи, 09.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516-4
Date of entry into force
09.10.2021
Ҳужжат 09.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2516-4]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор Д. САТТАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 13 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 8 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2021 йил 13 сентябрдаги 82-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги, 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик ва миллий аккредитация тизими белгисини (бундан буён матнда аккредитация белгиси деб юритилади) қўллаш учун тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объекти — мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари, шу жумладан уларни баҳолаш жараёнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқлик белгиси — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция назорати — маҳсулотни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш органларини уларнинг мувофиқликни баҳолаш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш тартиб-таомили.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари ўз фаолиятларини аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалар асосида амалга оширадилар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимидаги ишлар ва хизматлар нархи шартнома асосида аниқланади. Бунда аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларнинг нархини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Монополист корхоналар ва табиий монополия субъектларининг аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларининг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ аниқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. II-бобнинг номидаги «ва назорат йўсинидаги текширув бўйича» деган сўзлар «инспекция назорати учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-бандида «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДК томонидан (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилиши белгиланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлар экспертизаси учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объектини баҳолаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация объектининг инспекция назорати учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 6 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аккредитация объекти аккредитация қилинганида Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади, унга кўра аккредитация объекти аккредитация белгисини қўллаганлик учун аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумнинг 5 фоизи миқдорида ажратма ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 62-бандига мувофиқ ушбу Қоидаларда назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 11-банддаги «назорат йўсинидаги текширувини» деган сўзлар «инспекция назоратини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 12-банддаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 14-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Мувофиқлик белгисидан фойдаланишни назарда тутувчи схемалар бўйича амалга оширилган сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар (сертификатлаштиришга номзод) ўртасида битим тузилади. Унга кўра импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг «Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун» мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Ишлар ва хизматларнинг ҳаққоний сермашаққатлилигини аниқлашда жавобгарлик аккредитация ва инспекция назорати бўйича — Марказ, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ҳамда декларациялаш бўйича — сертификатлаштириш органи раҳбарлари зиммасига юклатилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 19-банддаги «Ўзстандарт» деган сўз «Техник жиҳатдан тартибга солиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 10/21/2516-4/0947-сон)