Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2022 26.09.2002 йилдаги 333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.09.2002 йилдаги 333-сон
Date of entry into force
26.09.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ, ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 680-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасидаги миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар мансабдор шахсларининг шахсий масъулиятини ошириш, Қуролли Кучларни ҳар томонлама тайёрланган чақирилувчилар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятларини чуқур ўрганишни ҳисобга олган ҳолда уларни Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаш ва чақиришни ташкил этиш ва ўтказишнинг юксак сифатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни сифатли ташкил этиш ва ўтказиш учун маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларининг масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш, ўтказиш учун чақириқ комиссиялари раислари ва аъзоларининг шахсий жавобгарлигини ошириш, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлиги ва холислигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларга чақиришга жамоат ташкилотларини жалб этиш ва тадбирларга кенг ижтимоий аҳамият бахш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни ҳарбий хизматга маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-техник жиҳатдан тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларни Қуролли Кучларга чақиришни ташкил этиш тизими армияга чақирилаётган ёшлар учун холис, адолатли, Қонунга тўла мувофиқ танлаш шартларини таъминлаши, улар учун ҳарбий хизмат конституциявий бурчни бажаришгина бўлиб қолмасдан, балки нуфузли иш, ўзининг жамиятдаги ўрнини ўйлаб танлаш, жисмоний, маънавий-ахлоқий ва руҳий-психологик чиниқиш мактабига айланишига кўмаклашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича мутасадди ўринбосарлари жойлардаги чақириқ комиссияларининг раислари этиб тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақиришни ўтказишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалдаги қонун ҳужжатларига аниқ мувофиқ равишда, чақирилувчиларни танлашда субъективизм намоён бўлишининг ҳар қандай имкониятини истисно этган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақириқ комиссияларини йиғилиш ва чақириқ пунктларида ишлаш учун зарур шарт-шароитлар, алоқа воситалари, автомобиль транспорти билан, шунингдек жамоат тартиби сақланишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақириқнинг ошкоралигини, очиқлигини ва комиссиялар ишлари устидан самарали жамоат назоратини амалга ошириш учун чақириқ комиссиялари таркибига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари вакилларини киритсинлар;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамма жойда чақирилувчиларнинг тантанали равишда кузатилишини таъминласинлар, токи ушбу тадбир янгича анъана, Қуролли Кучларда муддатли хизматга юборилаётган ҳар бир чақирилувчи ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматнинг нуфузини ва аҳамиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида фуқаролар чақирувини ташкил этиш ва ўтказишнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ва ҳар томонлама ёритилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хар бир чақириқ якунлари бўйича ўн кун муддатда унинг натижалари чуқур таҳлил қилинишини ҳамда якуний ҳисоботларнинг Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказишни назорат қилиш бўйича Республика комиссиясига тақдим этилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар мансабдор шахсларининг, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан шахсий масъулиятини оширишни таъминласин, бунинг учун уларни вақти-вақти билан аттестациядан ўтказишни амалда қўллансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларини қўшинларда хизмат қилишда етарли тажрибага эга бўлган, касб бўйича энг юқори даражада тайёрланган ва интизомли офицер кадрлар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларга хизматга келаётганларни қўшинларда психологик ва жисмоний жиҳатдан тезда мослаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил мобайнида Мудофаа вазирлигида, ҳарбий округларда, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларида чақириқгача ёшдаги ва чақириқ ёшидагилар ҳарбий ҳисобга тўлиқ ва тўғри олинишини таъминлаш, уларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлаш ҳамда муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг ўтказилиши устидан тезкор назоратни амалга ошириш учун чақирилувчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчиларнинг юқори малакали шифокорлар томонидан тиббий текширувдан сифатли ўтказилишини ташкил этсин, чақирилувчиларни тиббий текширувдан ўтказиш бўйича муқобил тиббий комиссиялар тузилишини таъминлаш тизимини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахсларининг, чақириқ комиссиялари ишига жалб этиладиган тиббиёт ходимларининг улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг асосланганлиги учун шахсий масъулиятини оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчилар соғлиғининг аҳволига, қўшинларнинг ҳар хил турларида хизмат қилишга тиббий жиҳатдан рухсат беришга нисбатан талабларни қатъийлаштирсин ва аниқлаштирсин, соғлиғининг аҳволи қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаган шахсларнинг хизматга чақирилиши имкониятларига чек қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсмирлар поликлиникалари, марказлар ва даволаш-профилактика муассасаларининг, чақириқ ва йиғилиш пунктлари тиббий комиссияларининг зарур замонавий даволаш-диагностика асбоб-анжомлари билан жиҳозланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақириқгача ёшдаги ва чақирилувчи ёшлар ўртасида даволаш-соғломлаштириш ишларини тубдан яхшилаш, ўсмирларнинг даволаш муассасаларини малакали тиббий ходимлар билан таъминлаш, ўсмирларга хизмат кўрсатувчи шифокорлар нуфузини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда Қуролли Кучлар учун ягона бўлган Тинчлик ва уруш вақтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.С.Ғуломов) академик лицейларда, касб-ҳунар коллежларида ёшларни ҳарбий хизматга чақиришдан олдин тайёрлаш дастурини ҳарбий ислоҳотлар талабларини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзтелерадио» компанияси (А.К. Кўчимов) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш.Шоғуломов) билан биргаликда, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш мақсадида ёшларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлаш, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни, чақириқ комиссиялари ишларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида ҳар томонлама ёритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг Котиби Ғ.Д.Облоёров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 26 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда; 2017 й., 37-сон, 996-модда)