20.09.2021 йилдаги ПҚ-5247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.09.2021 йилдаги ПҚ-5247-сон
Date of entry into force
20.09.2021
Ҳужжат 17.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — ОҲТМ):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни (кейинги ўринларда — таълим бериш) йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОҲТМнинг илмий, ўқув-тарбиявий бўлинмаларига тарбиявий ва ўқув-услубий ишларни ташкил этиш, назорат ва мониторинг қилишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни ташкил этишнинг мазмуни, шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг Ўзбекистон шароитига мослашишида ҳар томонлама кўмаклашиш ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишининг назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун биргаликдаги тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг санъат, маданият ва спорт соҳасидаги таниқли намояндалари ва давлат (маҳаллий) ташкилотларининг фаолларини жалб этган ҳолда, давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёргарлик натижадорлиги, маданий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) умумий чекланган сони доирасида ОҲТМнинг Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлими ташкилий-штат тузилмасига заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган квоталар доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари квоталар доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш ОҲТМнинг курсантлари, тингловчилари, докторантлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) хорижий давлатлардан ҳарбий кадрларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Мудофаа вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳарбий-техник мулкни сотиб олиш ва модернизация қилиш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат, магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастурлари бўйича хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида ташкил этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ битирувчиларнинг ҳарбий-касбий тайёргарлигининг малака талаблари асосида мутахассислар тайёрлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган сўровномаларга асосан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини ўқишга қабул қилишни режалаштириш ҳамда мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича ҳар йилги квоталарни тақсимлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига дастлабки «лейтенант» ва «тиббий хизмат лейтенанти» ҳарбий унвонлари ҳамда мутахассислик бўйича диплом ва кўкрак нишонларини бериш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни молиялаштириш ва уларнинг тиббий таъминоти ҳамда Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз тизимидаги ОҲТМ томонидан ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш мақсадида ОҲТМнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг соҳа бўйича юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда, хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун ўзбек тилини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси буюртмасига биноан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига белгиланган тартибда визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг буюртмасига асосан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг фарзандларини яшаш манзили (вақтинча рўйхатдан ўтган жойи) бўйича бириктирилган микроҳудуддаги қабул қилиш имконияти мавжуд бўлган умумтаълим муассасаларига жойлаштириш чораларини кўрсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш, шу жумладан хорижий давлатларнинг ҳарбий кадрларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил ва келгуси йилларда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 20 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5247-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 августдаги ПҚ-5247-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — ОҲТМ) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини (кейинги ўринларда — хорижий ҳарбий кадрлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (кейинги ўринларда — таълим бериш) тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хорижий ҳарбий кадрларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига хорижий давлатларнинг мудофаа ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган мурожаатга асосан режалаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хорижий давлатларнинг мудофаа ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органларининг хорижий ҳарбий кадрлар таълим олиши учун мурожаат қилиш муддати, уларни кўриб чиқиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ўқиш бошлангунга қадар тўрт ойдан кам бўлмаган муддатда квоталар миқдорини аниқлашни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган қўшимча квоталар доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари қўшимча квоталар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш харажатлари қуйидаги тартибда қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беғараз асосда — таълим ва таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат) харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, ўқиш даври мобайнида тураржой харажатлари (бакалавриат дастури бўйича ўқитиладиган курсантлардан ташқари), ўқув дастури бўйича амалга оширилган учиш соатлари ва учиш машқ тренажёрларидан фойдаланганлик (ишлатганлик) учун харажатлар юборувчи томонлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли асосда — таълим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат), ўқиш даври мобайнида тураржой харажатлари (бакалавриат дастури бўйича ўқитиладиган курсантлардан ташқари), ўқув дастури бўйича амалга оширилган учиш соатлари ва учиш машқ тренажёрларидан фойдаланганлик (ишлатганлик) учун харажатлар эса юборувчи томонлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов асосида — таълим ва таъминотнинг барча харажатлари юборувчи томонлар ҳисобидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ОҲТМга хорижий ҳарбий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура дастури бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг оператив-стратегик даражаси дастури бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи докторантура дастури бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёргарлик курсларининг якка таълим ва факультатив дастурлари асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча касбий дастурлар бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, битирувчилар ҳарбий-касбий тайёргарлигининг малака талабларига татбиқ этилган асосий таълим дастурлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш олий ҳарбий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек ва рус тилида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ОҲТМ томонидан хорижий ҳарбий кадрларга мавжуд (шартнома (битим)ларда кўрсатилган) мутахассисликлар бўйича таълим берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хорижий ҳарбий кадрларга ўзбек ва рус тилини ўргатиш ОҲТМдаги тиллар (чет тиллар) кафедраси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хорижий ҳарбий кадрларга тил ўргатиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ҳарбий кадрларни ОҲТМ асосий курсларида таълим олиш учун етарли даражада тил билишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОҲТМ тингловчи ва курсантларига қўйилган талаблар ва хорижий ҳарбий кадрларнинг тайёргарлик даражаси ўртасидаги тил билиш бўйича тафовутни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ҳарбий кадрларга ўзбек ва рус тилида таълим бериш ҳамда уларни ОҲТМ мутахассислигига мувофиқ таълим олишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ҳарбий кадрларни ўзбек маданияти, урф-одатлари ва Ўзбекистон тарихи билан яқиндан таништириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хорижий ҳарбий кадрларни тайёрлаш кундузги таълим шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «лейтенант» ҳарбий унвони, мутахассислиги бўйича тоифа берилади, белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг бакалавриат босқичини тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «тиббий хизмат лейтенанти» ҳарбий унвони ва «ҳарбий врач» мутахассислигини берадиган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади, ҳарбий интернатурани тамомлагач, навбатдаги «тиббий хизмат катта лейтенанти» ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислиги бўйича гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ҳарбий таълимнинг магистратура даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълим (оператив-тактик, оператив-стратегик даражаси) дастури бўйича талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишонлари учун белгиланган тўлов хорижий ҳарбий кадрлар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келадиган докторантура дастурини тугатган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ОҲТМ хорижий ҳарбий кадрларни беғараз, имтиёзли ва тўлов асосида тайёрлаш тартиби, уларнинг пул таъминоти, моддий-техника ва бошқа таъминот турларининг ўзига хослиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида тузилган шартнома (битим)ларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим беришни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш билан боғлиқ харажатларнинг юборувчи томон ҳисобидан тўланадиган қисми ўқув йили бошлангунига қадар ОҲТМ ҳисоб-китоблари асосида юборувчи томондан Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига пул ўтказиш орқали олдиндан тўланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, беғараз асосда таълим олувчи хорижий ҳарбий кадрларга «олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти» лавозими бўйича пул таъминоти тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлган, беғараз асосда таълим олувчи хорижий ҳарбий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) малака ошириш курсларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«майор» ҳарбий унвони бўйича ҳарбий унвон маоши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мотоўқчи батальон командири» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;
(21-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълим (магистратура) дастури бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«подполковник» ҳарбий унвони бўйича ҳарбий унвон маоши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мотоўқчи батальон командири» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;
(21-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) магистратура олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келувчи олий ҳарбий таълим (оператив-стратегик даражаси) дастури, докторантура дастури бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«подполковник» ҳарбий унвони бўйича ҳарбий унвон маоши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мотоўқчи бригадаси командири» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши тўланади.
(21-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тўловлар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб, ўқишни якунлаган кунигача бўлган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Офицерлик унвонига эга бўлмаган хорижий ҳарбий кадрлар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларига белгиланган меъёрлар асосида озиқ-овқат билан таъминланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий ҳарбий кадрларнинг ўқиш даврида озиқ-овқат таъминоти ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Хорижий ҳарбий кадрларнинг кийим-кечак таъминоти (беғараз асосда ўқитиладиган курсантлардан ташқари) юборувчи томон ҳисобидан қопланади ва таълим олаётган ОҲТМ ҳудудларида ўз армиясининг кийим русуми қоидаларини бузмаган ҳолда кийиб юради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий ҳарбий кадрлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилар тоифаси учун назарда тутилган меъёрлар бўйича амалий машғулотларнинг алоҳида турларини ўтказиш учун махсус кийим-кечак билан таъминланадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўқиш даврида хорижий ҳарбий кадрларнинг тураржой таъминоти қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича ўқиш даврида беғараз асосда ОҲТМ ётоқхоналарида тураржой билан таъминланади. Тўлов асосида ўқитиладиган курсантларнинг тураржой харажатлари юборувчи томон ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура, докторантура, малака ошириш курслари дастури бўйича ўқиш даврида тураржой иккиламчи ижарага олиш йўли билан таъминланади. Бунда иккиламчи ижарага олиш харажатлари юборувчи томон ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Юборувчи томондан хорижий ҳарбий кадрлар ўқиш даврида ўқув режаларида белгиланган меъёрлардан ташқари қўшимча академик соатлар талаб қилинганда, ўтказилган қўшимча дарслар учун амалга оширилган сарф-харажатлар юборувчи томон ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Хорижий ҳарбий кадрлар учувчи мутахассислиги йўналишида таълим олишда ҳаво транспортларини парвозда бошқариш, ердан кўтариш, қўндириш ҳамда аэропорт иншоотлари ва ускуналарини ёки фойдаланишда бўлмаган аэропорт ҳудудида жойлашган ҳаво транспортларини ишдан чиқариш ва машғулотлар жараёнида ёки машғулотдан ташқари вақтларда фойдаланиш натижасида уларга зарар етказган ҳолларда, уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар халқаро шартномалар (битимлар) ва халқаро ҳуқуқ нормаларида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади ва етказилган зарар юборувчи томон ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Хорижий ҳарбий кадрларнинг тиббий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Хорижий ҳарбий кадрлар ўқув режалари ва таълим дастурларига мувофиқ бир ОҲТМ (ҳарбий қисм)дан бошқасига юборилганда ва қайтарилаётганда, уларни ташиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий ҳарбий кадрларнинг таътилда бўлиш даврида доимий яшаш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ харажатлар юборувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий ҳарбий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Хорижий ҳарбий кадрлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОҲТМ илмий-тадқиқот ишларида (махфий грифдаги илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно), талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОҲТМ махфий бўлмаган кутубхоналари, спорт мажмуалари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Хорижий ҳарбий кадрлар қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий интизомга қатъий риоя қилиш, машғулотлар ва ўқувларда қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОҲТМ ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, ОҲТМ раҳбарлари ва командирларнинг кўрсатма ҳамда фармойишларини бажариш.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. ОҲТМда белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этмаган, ўқув фани дастурини ўзлаштирмаган хорижий ҳарбий кадрларга белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш чоралар кўрилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун хорижий ҳарбий кадрлар белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан республика ҳудудидан чиқариб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий ҳарбий кадрлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўқишни тугатган ёки ОҲТМ рўйхатидан четлаштирилган хорижий ҳарбий кадрлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор деб топилган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2021 й., 07/21/5247/0902-сон; 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)