20.09.2021 йилдаги ЎРҚ-717-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , 20.09.2021 йилдаги ЎРҚ-717-сон
Date of entry into force
21.09.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ЎРҚ-427-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 135-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгашнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади, Кенгашнинг қолган етти нафар аъзоси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланган ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар аъзоси Кенгаш томонидан унинг раиси тақдимига биноан Кенгашнинг шуъбаси ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси таркибига, шу жумладан мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари лавозимларига сайланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига номзодларни энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танлов асосида танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия этиш орқали судьялар корпусини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни касбий жиҳатдан тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, судьялар фаолияти самарадорлигини замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун муносиб судья кадрларни танлаб олиш, шунингдек уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш масаласи юзасидан ташаббус кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ҳамда уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ва раис ўринбосари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раисларини, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларини, туманлараро маъмурий судларнинг раисларини, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяларини, ҳудудий ҳарбий судларнинг раисларини лавозимга тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьялик лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қонунга мувофиқ хулосалар (тақдимномалар) киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар олий малака ҳайъатининг хулосасига кўра судьяларни уларнинг ваколатлари муддати даврида ўз аризаларига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьялари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьялари, туманлараро маъмурий судларнинг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьялари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьялари, ҳудудий ҳарбий судларнинг раислари лавозимларига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар олий малака ҳайъатининг хулосасига кўра судьяларни ўз аризаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маъмурий судларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига ўтказиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, туманлараро маъмурий судларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланадиган судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар (таклифлар) киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда назарда тутилган ҳолларда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларини, туманлараро маъмурий судларнинг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяларини, ҳудудий ҳарбий судларнинг раисларини лавозимидан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маъмурий судларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига хулосалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларга ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ҳамда уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича, шунингдек қонунчиликни қўллаш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми кўриб чиқиши учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини текширади, Судьялар олий малака ҳайъати қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади, судьялар малака ҳайъатлари раисларининг ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Судьялар олий малака ҳайъатининг қарорлари, хулосалари юзасидан тақдимномаларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан Судьялар одоби кодекси талабларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларнинг фаолиятини уларнинг касбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар одоби кодексини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга доир дастурни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорининг мазкур департамент фаолияти тўғрисидаги ахборотини ҳар йили эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ва касбий сифатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан ҳамда фуқаролардан Кенгаш фаолияти билан боғлиқ зарур ахборотни, ҳужжатларни ва бошқа материалларни сўраб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламенти ҳамда ваколатига тааллуқли масалалар бўйича низомларни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 9-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш раисининг ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифасини бажаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«электрон рейтинг дастури орқали судьялар фаолиятининг самарадорлигини мониторинг қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш аъзоси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини қонунга мувофиқ амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципи асосида одил судловни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига номзодларни холис ўрганиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар орасида коррупциявий ҳолатларнинг оқибатлари ва сабабларини, шунингдек уларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига аралашиш ҳолатларининг олдини олишга, уларни аниқлашга, чек қўйишга, уларни бартараф этишга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши ҳамда бу ҳаракатлар тўғрисида Кенгашга хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлислари маслаҳатлашувини сир тутиши ва ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши туфайли судьяларнинг ва судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ҳаёти тўғрисида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг нуфузига путур етказиши, унинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги ва бу юзага келганда ушбу Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра ўзини ўзи рад этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш томонидан кўрилаётган масалалар бўйича овоз бериши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«судьялик лавозимига тайинлаш, ўтказиш ҳақида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«судьяни жиноий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш судьялик лавозимига биринчи марта, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг кейинги муддатсиз даврига тайинланадиган (сайланадиган) номзоднинг муносиблигини аниқлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раҳбарлик лавозимларига номзодни тайинлашда (сайлашда) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан зарур ахборотни сўраб олиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Кенгашнинг сўрови олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тегишли хулосани тақдим этиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокуратура органларига киритилган тақдимнома бир ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган тақдирда, судья ушланган пайтдан эътиборан уч соатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига бу ҳақда ушлаб туриш учун асос бўлган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда хабар қилиниши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 20-модда чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бўш судьялик лавозимлари тўғрисидаги ахборот Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни кўриб чиқиш муқобиллик асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяликка номзод бўш судьялик лавозимларини тўлдириш учун танловда иштирок этиш тўғрисида бевосита Кенгашга ариза бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан — суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, билим даражасини аниқлаш учун электрон сўров дастуридан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялик лавозимига номуносиблиги туфайли рад этилган номзод бир йил ўтгач, бўш судьялик лавозимини тўлдириш учун эълон қилинган танловда иштирок этиши тўғрисидаги ариза билан Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 241-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари, раис ўринбосарлари, туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, туманлараро маъмурий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси, раис ўринбосари ва судьялари, ҳудудий ҳарбий судларнинг раислари лавозимларига номзодлар бўйича жамоатчилик фикрини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тартибга кўра ўрганади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 31-модданинг биринчи қисмидаги «Кенгаш раиси ва котибининг» деган сўзлар «Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котибининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 20 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-717-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2021 й., 03/21/717/0892-сон)