Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.02.1993 йилдаги 87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.02.1993 йилдаги 87-сон
Date of entry into force
16.02.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОМБИНАТИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи республика корхоналарини Навоий вилоятидаги Жерой-Сардара конидан қазиб олинадиган маҳаллий фосфат хом ашёси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жерой-Сардара кони негизида ҳар йили 2320 минг тонна фосфорит концентрати ишлаб чиқарадиган Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни комбинат қурилиши буюртмачиси, Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши давлат корпорацияси бош пудратчи этиб белгилансин. 1995 йилда комбинатнинг ҳар йили 1190 минг тонна фосфорит концентрати ишлаб чиқарадиган биринчи навбатини, 1996 йилда иккинчи навбатини ишга тушириш таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни 1993 йил апрель ойидан кечиктирмай бошлашни ҳисобга олган ҳолда комбинатни лойиҳалаштиришни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши давлат корпорациясига қурилиш районида ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш учун ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳамда ўзлаштирилишига кўра маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 февралдаги 78-сон қарори билан «Ўздавкимё» концернига 1993 йилга 1,8 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. «Ўздавкимё» концерни 1993 йил февраль-март ойларида ажратилган маблағлардан лойиҳа-қидирув ва тайёргарлик ишларини маблағ билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳар йили республика инвестиция дастурида мазкур комбинат қурилишига зарур маблағлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Нефть ва газ саноати давлат концерни, «Ўзавтотранс» корпорацияси, Алоқа вазирлиги, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси, «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзколхозқурилиш» бирлашмалари бош пудратчилар сифатида темир йўллар, электр узатиш линиялари, газопроводлар, автомобиль йўллари, сув оқизгичлар ва бошқа муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалаш, бутлаш ва қуришни белгиланган муддатларда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси субпудрат ташкилотларни жалб қилган ҳолда кон, бойитиш фабрикаси, турар жой шаҳарчаси, ижтимоий-маданий-маиший иншоотлар қурилишини амалга оширсинлар ҳамда уларнинг 1993 — 1996 йилларда ишга туширилишини таъминласинлар, бунда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бир вақтнинг ўзида олиб борилсин. Қурилиш-монтаж ишларига, ҳақиқатда бажарилган ишлар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари комбинат қурилиши қатнашчилари бўлган ташкилотларга капитал маблағларнинг тасдиқланган ҳажмлари доирасида бириктирилган номенклатура бўйича квоталанган маҳсулотларни ажратсинлар, шунингдек, маҳсулот етказиб берувчилар билан шартнома асосида хўжалик алоқалари ўрнатилишига кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистонқишлоқ» хўжалиги машинасозлиги давлат концерни, «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ва Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни ва қурилиш қатнашчилари бўлган ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича ностандарт асбоб-ускуналар, деталлар ва узелларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Навоий вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон, бойитиш фабрикаси, уй-жойлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари қурилиши ҳамда қурилишнинг бошқа иншоотлари учун ер участкаси танлаш ва ажратишни белгиланган тартибда амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Савдо» давлат-акционерлик уюшмаси ва Ўзбекбирлашув билан биргаликда иншоотларда ишловчиларни озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирликлар ва идораларга қайд қилиб ўтилган комбинат қурилишида бевосита банд бўлган қурилиш, монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ишчилари ва мутахассислари меҳнатига ходимлар лавозим маошларининг 30 фоизгача оширилган тариф ставкалари бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин, бу харажатлар қурилиш сметасига киритилсин. Хизмат сафарига юбориладиган ходимларга суткалик харажатлар белгиланган энг кам иш ҳақининг 0,08 фоизи миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 50-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 16 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 50-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)