07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон
Date of entry into force
08.09.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш орқали ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил январь — июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларининг солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилиши ва шакллантириб берилиши тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, эксперимент доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) солиқ органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан олинадиган ер солиғини — Кадастр агентлиги органлари маълумотлари асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни — электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса техникаси маълумотлари ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқаради ва солиқ ҳисоботини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчилар учун белгиланган тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан камида 10 кун олдин солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) солиқ тўловчи солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини олган кундан бошлаб 5 кун ичида уни тасдиқлайди ёки, агар эътирозлари мавжуд бўлса, уни рад этган ҳолда, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва ўрнатилган тартибда солиқ органларига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имкониятларини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 ноябрга қадар қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида, шунингдек, солиқ солиш объекти ва (ёки) солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектлар бўйича маълумот тақдим этиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 августга қадар эксперимент натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда уни республиканинг барча ҳудудларидаги солиқ тўловчиларга татбиқ этиш ҳамда солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботи шакллантириладиган солиқлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 7 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6307-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 06/21/6307/0851-сон)