24.07.2021 йилдаги ПҚ-5195-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.07.2021 йилдаги ПҚ-5195-сон
Date of entry into force
24.07.2021
Ҳужжат 24.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Нidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş.» (Туркия Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) билан Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) амалга оширилиши режалаштирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан «Odaş Enerji СА» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 4 мартда инвестиция битими имзоланганлиги (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва 25 йил давомида эксплуатация қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, жами 105 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 4 мартда Инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ҳамда ушбу битимга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 1,3 млн АҚШ доллари миқдорида банк кафолатини тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида имтиёзли, қопланмайдиган шартсиз банк кафолати тақдим этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Инвестиция битими унда кўрсатилган шартларга мувофиқ кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида Инвестиция лойиҳаси доирасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга ҳамда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ ушбу битимларнинг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган электр энергияси нархларини чет эл валютасига боғлаган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, «Ўзтрансгаз» АЖнинг айби билан табиий газ етказиб берилмаслиги натижасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Лойиҳа компаниясига етказилган зарарлар, шу жумладан барча турдаги жарима ва бой берилган фойда суммаларини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан, агарда шартномада бошқа шартлар кўрсатилмаган бўлса, табиий газ етказиб берувчилар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ олдида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сув хўжалиги вазирлиги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига техник сув етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар амалга оширилган ҳолда, хорижий кредиторларнинг лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган рискни бошқариш талабларига мувофиқ кредит маблағлари сарфини назорат қилиш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очишга ҳамда республикада очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига Инвестиция лойиҳаси доирасида олинган кредитларни қайтариш мақсадида пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасининг Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур бандга асосан ажратилган ер участкасини Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лойиҳа компаниясининг талабномаларига (буюртманомаларига) асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш ҳамда Лойиҳа компаниясига талаб этиладиган ҳажмлар ва параметрларда табиий газ етказиб бериш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб, ижро учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 24 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5195-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 07/21/5195/0720-сон; 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)