06.07.2021 йилдаги ПҚ-5172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.07.2021 йилдаги ПҚ-5172-сон
Date of entry into force
07.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш ҳамда билимли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти (кейинги ўринларда — Президент гранти) жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, таълим соҳалари кесимида, таълим олиш тилидан қатъи назар, республика бўйича энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Президент гранти учун ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян таълим соҳаси учун ажратилган Президент гранти квотаси бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасасига ўқишга киришда қўшимча балл шаклида имтиёз бериладиган тоифадаги абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган балига қўшиб берилган баллар Президент грантига даъвогарларни аниқлашда ҳисобга олинмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар рўйхати ҳар йили кириш имтиҳонлари ва танлов тўлиқ якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни «аъло» баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида аниқланади;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабага:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Президент гранти учун белгиланган стипендия иккинчи курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув семестри якунига кўра камида битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибда белгиланадиган стипендия тайинланади ва тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади ва тўлаб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар рўйхатини ҳар йили кириш имтиҳонлари тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда таълим соҳалари бўйича олий таълим муассасалари ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимида шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиб борсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи Президент гранти совриндорларини танлов асосида аниқлаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танловда иштирок этиш учун олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан биринчи курсда барча фанларни «аъло» баҳоларга ўқиган Президент грантига даъвогар талабага унинг ўқиш давридаги ютуқлари, жумладан илмий-тадқиқот фаолияти, ташаббускорлиги, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирганлиги, намунали хулқ-атворга, соҳаси бўйича зарур билимга ҳамда республикада олиб борилаётган ислоҳотларга ўз фуқаролик позициясини билдира олиш кўникмаларига эга эканлиги каби шахсий фазилатлари бўйича тавсифнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Президент грантига даъвогар талабаларга қуйидаги минимал талабларни қўйиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиётган бакалавриат таълим йўналишига оид конференция (танлов)ларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиётган бакалавриат таълим йўналишига мос камида иккита илмий-тадқиқот иши (асар)ни эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тили билан бир қаторда камида битта хорижий тилни (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) ва Ўзбекистон тарихини билиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 6 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5172-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2021 й., 07/21/5172/0640-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)