26.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3061-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 26.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3061-2
Date of entry into force
26.06.2021
Ҳужжат 26.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3061-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2021 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 24 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-сон

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 214-мҳ-сон ва Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 24 июндаги 28-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан, ҳарбий тузилмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек, чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма учинчи — йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«учинчи томон — Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошисидаги «ва уларнинг яқин қариндошлари» сўзлари «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» сўзларига алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 13-банддаги «ва уларнинг яқин қариндошлари» деган сўзлар «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ички назорат хизмати тегишли бўлинмалар билан ҳамкорликда ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича уларнинг замонавий техника, усуллар ва йўналишларда хабардорлигини ошириш, қонунчилик ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириш мақсадида почта алоқаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини (бундан кейин — ўқув дастури) ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу дастурда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувни ўтказиш тартиби, унинг шакллари (бирламчи инструктаж, режали, режадан ташқари ўқитиш) ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувни ўтказишни ташкил этишга масъул шахсларни тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг билимини текшириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув дастури почта алоқаси операторлари, провайдерларининг раҳбари томонидан тасдиқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ишончлилиги (ҳақиқийлиги)» сўзларидан кейин «ёки етарлилигига» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фойдаланувчининг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фойдаланувчи номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 19-бандда кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига киришиш (шу жумладан, мавжуд бўлган бундай фойдаланувчилар билан иш муносабатларни давом эттириш) фақатгина почта алоқаси объектларининг раҳбари ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«201. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидаларнинг 19-бандидаги учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик почта алоқаси операторлари, провайдерларининг зиммасида қолади. Бунда, почта алоқаси операторлари, провайдерлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231. Халқаро пул ўтказмалари операцияларини амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг ушбу хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс — фойдаланувчиларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жўнатиладиган пул ўтказмаларини фойдаланувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи; шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/идентификация ID-картанинг рақами ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами — жисмоний шахслар учун; операциянинг хос рақами; жўнатувчининг манзили ёки давлат рақами белгиси ёки жисмоний шахслар учун туғилган санаси ва жойи) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда операторлар, провайдерлар томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмалари бўйича хизматларни кўрсатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбошиси билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агарда кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчининг раҳбарини идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«301. Агарда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги ташкилотлар ёхуд Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з» кичик бандидаги «ва уларнинг яқин қариндошлари» деган сўзлар «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«39. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадда почта алоқаси операторлари, провайдерлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турларини, иш амалиётини татбиқ қилишдан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бундай таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолаш почта алоқаси оператори, провайдерининг янги хизмат турларини (янги технологияни) бевосита жорий қилаётган бўлинмаси томонидан Ички назорат тизими тузилмасининг масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси оператори, провайдерининг мазкур бўлинмаси ва Ички назорат тизими тузилмасининг масъул ходимлари ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот почта алоқаси оператори, провайдери раҳбарига тақдим қилиниши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«401. Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек, фойдаланувчи билан ишлашга берилган таваккалчилик даражаси фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг фойдаланувчи фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун мониторингга асос бўлиб ҳисобланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 51-банднинг биринчи хатбошисидаги «тўхтатилиши» деган сўздан кейин «ва пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 9-боб номидаги «сўровларини» сўзидан кейин «ва кўрсатмаларини» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидаги мазмундаги 611-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«611. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини кўриш мақсадида пул маблағлари билан боғлиқ операцияларини ўз вақтида ва фойдаланувчини олдиндан хабардор қилмасдан ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйишлари шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 63-банд «иш ёзишмаларини» сўзларидан кейин «ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 68-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш почта алоқаси оператори, провайдерининг ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/3061-2/0599-сон)