22.06.2021 йилдаги 388-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.06.2021 йилдаги 388-сон
Date of entry into force
22.06.2021
Ҳужжат 22.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳудудлардаги аҳоли онгида тадбиркорлик орқали ҳаёт тарзини яхшилашга интилиш ҳиссини уйғотиш ҳамда бу борада уларни рағбатлантириш ва давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ва тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш жараёнига нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилишни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бўлган қизиқиши ва манфаатдорлигини оширишни назарда тутувчи Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликка ўқитишда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — реестр) 2021 йил 20 июлга қадар шакллантирилади, 2022 йилдан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда махсус ташкил этиладиган ахборот тизимида юритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ ажратилган 2 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун қарз ажратиш бўйича танлов 2021 йил 20 июлга қадар эълон қилинади ва 2021 йил 1 августга қадар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси икки ҳафта муддатда нодавлат таълим ташкилотларининг рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириб, реестрга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда реестрни шакллантирган ҳолда ўзининг веб-саҳифасига жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2021 йил 1 ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки билан биргаликда қуйидаги имкониятларга эга ахборот тизимининг ишга туширилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реестрни шакллантириш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли идораларнинг дастурий таъминотлари билан интеграция қилган ҳолда, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат таълим ташкилотлари ва мутасадди идоралар ўртасида ўқувчиларнинг давоматини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 22 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
388-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, уларда иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма — Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТлар тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;

ўқув юкламаси — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ишлаб чиқилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ваколатли давлат органи билан биргаликда тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;

ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ дарслар тўплами;

ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;

сертификат — НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсация — электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТга сарфланган харажатларининг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит — ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон реестрни шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган НТТларнинг рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ва электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рўйхатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СТИР рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув курсларининг йўналишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув курсларини олиб борадиган ўқитувчи, уста ва мураббийлар сони (соҳалар кесимида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарурий ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув курсларининг умумий жой ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жиҳозлари ва бошқа зарурий воситалар билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд филиаллари ва уларнинг манзиллари (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар томонидан берилган сертификатлари (агар мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Рўйхатга киритиш учун НТТлар электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиши учун ҳар йили 1 ноябрга қадар Инспекцияга ариза тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. НТТлар электрон реестрга киришлари учун мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур талаблар таъминланмаган тақдирда, ушбу НТТлар электрон реестрга киритилмайди ҳамда ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни ичида бу ҳақда Инспекцияга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади ва тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бир иш куни ичида ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТларни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТлар хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида, камчиликлар бартараф этилиб, мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, Инспекция уларнинг маълумотлари ва рўйхатини икки иш куни ичида такроран ваколатли давлат органига киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан ушбу низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Инспекция ва НТТлар раҳбарлари шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТларнинг мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги, шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги идоралараро электрон ҳамкорлик орқали текширилади, зарур ҳолларда, ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги ваколатли офисларининг масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инспекция томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиш ва умумлаштириш асосида, ҳар йили 1 январга қадар ваколатли давлат органи томонидан НТТларнинг электрон реестри шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон реестр ваколатли давлат органининг веб-саҳифасига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон реестрга Инспекциянинг таклифига кўра, ваколатли давлат органи томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Зарурий ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўқув дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш 3-иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, касбларнинг долзарблиги ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда касблар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. НТТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ўқув дастурлари ва ўқув курслари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70 фоиз қисми касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоиз қисми тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоиз қисми бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоиз қисми маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқув дастурлари асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш истагини билдирган — электрон реестрга киритилган НТТлар ўқув курслари бошланишидан камида уч кун олдин туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ва ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги ваколатли офисларига расмий хабарнома йўллайди. Хабарномада ўқитиш жойи, ўқитиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва тингловчилари рўйхати илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТлар ўқув дастурлари доирасида тингловчиларни шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. НТТлар томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТлар ўртасида тингловчиларнинг давомати ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали ваколатли давлат органи томонидан реал вақт (онлайн) режимида мониторинг қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув жараёнлари танланма асосида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари, ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги ваколатли офислари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари якунларига кўра тингловчилар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа тегишли ҳудудий ташкилот (идоралар)нинг вакилларини жалб қилган ҳолда реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарурий ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ томонидан сертификат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўқув курслари битирувчиларининг ўқитиш харажатларини қоплаб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТлар сарфлаган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори Жамғарма томонидан компенсация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, компенсация миқдори НТТ ва битирувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган харажатлар миқдори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфлаган харажатларини қоплаб бериш учун НТТлар томонидан Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТ ва тингловчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (квитанция, чек ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатнома ва ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари асосида Жамғарма ва НТТлар ўртасида ўзаро шартнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, Жамғарма ва НТТ ўртасида шартнома тузилмайди ва бир иш куни ичида бу ҳақда НТТ ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТлар камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Жамғарма томонидан НТТларга белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НТТлар Жамғармадан олинган компенсация маблағларини сертификат олган битирувчиларга икки иш куни муддатида қайтариб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, «Микрокредитбанк» АТБ, АТ Халқ банки ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли давлат органи ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастури бўйича ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси

‎(титул варағи)

ЛОГОТИП ЎРНИ

_________________________________________________________

(nodavlat taʼlim tashkiloti nomi)

KASB-НUNAR VA TADBIRKORLIKKA OʻQITISН DASTURI BOʻYICНA
‎OʻQUV KURSLARINI MUVAFFAQIYATLI YAKUNLAGANLIK TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT
‎№ 000000

____________________________________________________
‎____________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

«_____________________________________________________________________» yoʻnalishi boʻyicha oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi.

_____________________________

___________________

(direktor F.I.О)

muhr oʻrni

(imzo)

20___ yil «___» ______________

(berilgan sana)

‎‎______________ viloyati ___________ tumani/shahri

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Нодавлат таълим ташкилотлар
(кейинги ўринларда — НТТ)

Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиши учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ариза тақдим этади.

Ҳар йили
1 ноябрга қадар

2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция)

Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра НТТлар рўйхати шакллантирилади ҳамда рўйхат ва НТТлар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига кўриб чиқиш, электрон реестрга киритиш учун юборилади.

Ҳар йили
1 декабрга қадар

3-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Ваколатли давлат органи)

Инспекция томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида ўрганиб чиқилади, белгиланган талаблар таъминланмаган тақдирда, НТТлар электрон реестрга киритилмайди, бу ҳақда Инспекцияга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади, тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.

2 иш куни ичида

4-босқич

Инспекция

Ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТларни хабардор қилади.

1 иш куни ичида

5-босқич

НТТ

Камчиликлар бартараф этилиб, низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар Инспекцияга қайта тақдим қилади.

Хабарнома олинган кундан бошлаб
3 иш куни ичида

6-босқич

Инспекция

НТТлар томонидан қайта тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, маълумот, ҳужжатлар ҳамда рўйхатни ваколатли давлат органига такроран юборади.

2 иш куни ичида

7-босқич

Ваколатли давлат органи

Такроран тақдим этилган рўйхат, маълумот ва ҳужжатлар низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.

Қайта кўриб чиқилган рўйхатни умумлаштирган ҳолда НТТларнинг электрон реестрини шакллантиради.

Белгиланган тартибда

Ҳар йили
1 январга
қадар

8-босқич

НТТ

Электрон реестрга киритилган НТТ туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ва ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги ваколатли офисларига расмий хабарнома йўллайди.

(Хабарномада ўқитиш жойи, ўқитиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва тингловчилари рўйхати илова қилинади.

НТТлар ўқув дастурлари доирасида тингловчиларни шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади).

Ўқув курслари бошланишидан камида уч кун олдин

9-босқич

НТТ

Юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда ўқув курсларини олиб боради.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

НТТ

НТТлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.

Ўқув курслари якунланишидан икки кун
олдин

11-босқич

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

Ўқув курслари якунларига кўра битирувчиларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа тегишли ҳудудий ташкилот (идоралар)нинг вакилларини жалб қилган ҳолда реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтихон синовидан ўтказади.

Шунингдек, зарурий ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олади.

Белгиланган муддатларда

12-босқич

НТТ

Якуний имтихон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга сертификат беради.

Белгиланган муддатларда

13-босқич

НТТ

Сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфлаган харажатларини қоплаб бериш учун низомнинг 21-бандида қайд қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га расмий мурожаат қилади.

Шартномага мувофиқ

14-босқич

Жамғарма ва НТТ

Мурожаатнома ва ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари асосида ўзаро шартнома тузади.

Ўзаро белгиланган муддатларда

15-босқич

Жамғарма

Агарда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, НТТ билан шартнома тузмайди ва бу ҳақда НТТни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.

(НТТлар камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли).

Бир иш куни ичида

16-босқич

Жамғарма

НТТларга белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради.

Шартнома тузилган кундан бошлаб
уч иш куни мобайнида

17-босқич

НТТ

Жамғармадан олинган компенсация маблағларини сертификат олган битирувчиларга қайтариб беради.

Маблағ келиб тушган кундан бошлаб
икки иш куни мобайнида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАСБЛАР РЎЙХАТИ

1. Пазандалик, ошпазлик ва новвойлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қандолатчилик, пазандачилик ва карвинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тикувчилик (тўқимачилик соҳасининг барча турдаги хизматлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Гилам тўқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Чарм-тери маҳсулотлари ва пойабзал тикиш, таъмирлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Зардўзлик, каштачилик ва газламаларга гул босиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Заргарлик ва бижутерия тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сартарошлик, маникюр, педикюр хизматлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Косметолог
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Уй ҳамширалиги, болалар ва қариялар парвариши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кўп қаватли уйлар ва биноларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва жорий таъмирлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Умумий қурилиш ишлари (бетон қуйиш, ғишт ва кафель териш, сувоқчилик, бўёқчилик ва пардозлаш ишлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Дарвоза, эшик ва деразалар ясаш ва таъмирлаш (ёғоч, пластик, металл ва бошқа).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Слесарь, токарь ва металларга ишлов бериш, буюмлар ясаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Дурадгорлик, ёғоч буюмларини ясаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўймакорлик ва ганчкорлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кулолчилик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тош, мармар, гранит ва бошқа инерт материалларга ишлов бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳайкалтарошлик ҳамда кичик меъморий шаклларни ясаш ва ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Миллий мусиқа асбобларини ясаш ва таъмирлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мебелсозлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Сантехника ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Электропайванд, электромонтёрлик хизмати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Маиший техникалар, компьютер ва офис жиҳозларини ўрнатиш, тузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ободонлаштириш ва ландшафт дизайн ишларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Гул етиштириш, гулчамбарлар, гулли безак ва декорациялар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тантаналар, маросимлар, тўй ва тадбирларни ташкил этиш ҳамда бадиий безаш ишларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, визуаллаштирувчи дизайнер, техник дизайнер, моушн-дизайнер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, контент-менежер, муҳаррирлик хизматларини ташкил этиш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарларни (ишларни, хизматларни) илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, НR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Бухгалтерия ҳисоби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Брокерлик, риэлторлик, баҳолаш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Декларант (ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши расмиятчилиги).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Логистика (юк ва йўловчи ташиш хизмати оператори).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматлар рекламасини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Туризм, меҳмонхона ва гид хизматлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Босма нашрларни ишлаб чиқариш ва чакана савдо қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ветеринария ва зоотехника.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қассобчилик ва кушхона хизматлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Интенсив боғбонлик, мевали ва манзарали дарахтлар етиштириш ва уларни парваришлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, юритиш ва маҳсулотлар етиштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш хизматлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Мева-сабзавотларни саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва бирламчи қайта ишлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Тиш техниги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарорига

Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ жорий этилган тизим асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ва акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — банк) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчилар — тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит линияси — банк билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўртасида тузилган шартномаларга (бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юкламаси — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ваколатли давлат органи билан биргаликда тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ дарслар тўплами;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификат — НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга тақдим этиладиган намунавий шаклдаги малакавий ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТлар тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит — ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга банк томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низомга мувофиқ, кредит электрон реестрга киритилган НТТларнинг ўқув курсларини якунлаб, сертификатга эга ташаббускорларга Жамғарма билан банк ўртасида тузилган бош келишувга асосан ажратиладиган маблағлар доирасида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Микрокредитларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш ва сертификат олган шахслар тўғрисида маълумот алмашиш мақсадида, банк билан микрокредитлаш дастурларида иштирок этаётган ўқув курслари якунлари бўйича НТТлар томонидан сертификат берилган шахслар тўғрисида ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизими йўлга қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш жараёни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қарз олувчилар ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар олиш ёки юзага келган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, бошқа турли масалаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида банкка мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз ва банк ўртасидаги муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, «Call» марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, «Telegram.bot» орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Микрокредитларни ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Микрокредитлар қарз олувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Банк томонидан сертификат олган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилган мезон асосида кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қарз олувчи банк билан тузилган кредит шартномаси доирасида кредитнинг керакли қисмидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур микрокредитлар банкда алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Микрокредитлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қарз олувчи — ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Микрокредитларни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарз олувчилар кредит олиш учун банкка электрон ариза билан мурожаат қилади. Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан банк масъул ходими томонидан кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, банк масъул ходими (андеррайтер) томонидан скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан чиқарилган ижобий ёки салбий қарори қарз олувчига ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этилади. Скоринг таҳлилида қарз олувчининг қуйидаги маълумотлари ўрганилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит тарихи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур йўналишлар бўйича кредитларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайси ўқув марказини битирганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик учун танланган йўналиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Электрон аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг бир-бирига мос бўлишини таъминлаш қарз олувчининг зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли ташкилотдан электрон тарзда қабул қилиб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Банк жисмоний шахс бўлган қарз олувчиларга микрокредитларни таъминотсиз ажратади. Кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурталанади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қарз олувчи — микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахс кафиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта полислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Банк қарз олувчиларга кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Кредитларни мониторинг қилиш ва сўндириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Банк қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхаси Банкнинг электрон платформасига бириктириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Банк кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади. Банкда микрокредит олган тадбиркорлар фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш институти шакллантирилади. Бунда, масъул ходим кредитларни сўнгги муддатига қадар кузатиш билан шуғулланади. Мониторинг тизими мижозга йўналтирилганлик услубида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Сертификатга эга қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Банк томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Агентликка тақдим этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (кейинги ўринларда — Қарз олувчилар)

Кредит олиш учун «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

(Мижоз ва банк муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, «Call» марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, «Telegram.bot» орқали амалга оширилади).

Белгиланган муддатларда

2-босқич

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки, акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — Банк)

Кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

Шунингдек, скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан ижобий ёки салбий қарор чиқаради, қарор нусхасини қарз олувчига ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га тақдим этади.

Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан

3-босқич

Банк

Қарз олувчиларга кредитларни ажратади

(Жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 млн сўмгача;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 млн сўмгача.

Кредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Қарз олувчиларга кредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Қарз олувчи ва банк ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ

4-босқич

Банк

Қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхасини банк электрон платформасига бириктириб боради.

Кредит тўлиқ сўндирилгунга қадар

5-босқич

Банк

Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, чоралар кўради.

Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда

6-босқич

Банк

Қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни Агентликка тақдим этиб боради.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда — ННТ) ва микрокредит ташкилотлари ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан имтиёзли шартлар асосида қарз ажратиш тизимини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ушбу мақсад учун ажратилган маблағлар ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун бериладиган қарзларнинг молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танлов ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик томонидан мазкур низомнинг 2-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қарз ажратиш ННТлар орасида очиқ танлов асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Агентлик томонидан Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТлар танловда иштирок этиш учун Агентликка мурожаат қилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар баҳолашнинг ва лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётганлиги, ўқув курслари мавжудлиги, унинг сифати, ўқув курслари билан қамраб олинган ҳудуд ва аҳоли сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳасида замонавий ўқув модуллари ва механизмларининг назарда тутилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани бажариш учун тажрибали ва касбий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ томонидан ажратилиши режалаштирилган микроқарз фоиз ставкаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик томонидан ҳар йили 1 июлга қадар келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ННТлар ўртасида танлов эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботлар Агентликнинг расмий веб-саҳифасида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ННТлар ўртасида танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Танловлар 1 августга қадар ўтказилиб, уларнинг натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан Жамғарма ўртасида ижтимоий шериклик бўйича шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарз Жамғарма томонидан ННТларга ажратиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шартномада томонларнинг мажбуриятлари белгилаб берилади. Жумладан, бунда ресурсларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши, қарзларни ва фоизлари қайтариш шартлари, муддатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа шартлар кўрсатиб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қарз ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ННТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан ресурслар ушбу мақсадга ажратилган маблағлар қолдиғи доирасида ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида Жамғарма томонидан ННТнинг махсус ҳисобварағига қарз тўлиқ ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ННТлар томонидан ўзларига ажратилган қарзнинг бир қисмини микрокредит ташкилотларига шартнома асосида ресурс сифатида жойлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ННТлар томонидан жойлаштирилган ресурс маблағлари ҳисобидан микроқарзлар микрокредит ташкилотлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчи ННТларнинг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микроқарзлар тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 миллион сўмгача миқдорда ажратилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шартисиз, шу жумладан, бир-бирларини қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ кафиллиги асосида микромолиявий хизматлар кўрсатишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ННТларга ажратилган қарзларнинг ҳамда микрокредит ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан ННТлар томонидан мунтазам мониторинг олиб борилади. Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш йўлга қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ННТлар томонидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Агентликка батафсил ахборот тақдим этиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентлик томонидан ажратилган ресурс маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда Жамғарма ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бунда, Жамғарма ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ННТлар томонидан олинган қарз ва уларга ҳисобланган фоизлар Жамғармага шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма маблағларини олувчилар Жамғарма тақдим этган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ННТларга ажратилган қарзларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан Агентлик томонидан мунтазам мониторинг юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)

Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича келгусида амалга ошириладиган комплекс дастурлари учун қарз ажратиш бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотлар орасида танлов эълон қилади.

(Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади).

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузади.

(Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади).

Ҳар йили 1 июлга қадар

2-босқич

Агентлик

Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Агентликнинг расмий веб-саҳифаси ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради. Танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.

Танлов ўтказилгунга қадар

3-босқич

Нодавлат-нотижорат ташкилотлар (кейинги ўринларда — ННТ)

Танловда иштирок этиш учун Агентликка мурожаат қилади ҳамда низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан

4-босқич

Танлов комиссияси

Танловни ўтказади.

Ҳар йили 1 августга қадар

5-босқич

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма

Танлов натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ижтимоий шериклик бўйича шартнома тузади.

Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан

6-босқич

Жамғарма

Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарзни ННТ махсус хисобварағига қарзни тўлиқ ўтказиб беради.

(Тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмгача миқдорда 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади).

Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида

7-босқич

ННТ

Ажратилган қарзларнинг ҳамда микрокредит ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб боради ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериб боради.

Мунтазам равишда

8-босқич

ННТ

Мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан Агентликка батафсил ахборот тақдим этиб боради.

Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар

9-босқич

Жамғарма

Қарз маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Бунда, Жамғарма ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.

Шартномага мувофиқ

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/388/0584-сон; 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон; 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)