Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2021 02.06.1997 йилдаги 278-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.06.1997 йилдаги 278-сон
Date of entry into force
02.06.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2021
Ҳужжат 09.12.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КЎЧМАС МУЛК ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома намунаси (2-илова*).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туманларда ва шаҳарларда кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кўчмас мулк кадастри хизматларига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бош бошқармалари ишларини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш учун кўчмас мулк давлат кадастри махсус хўжалик ҳисобидаги хизматини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, кўчмас мулк давлат кадастри махсус хизматини маблағ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг ер, бинолар, иншоотлар давлат кадастри бош бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан ажратмалар ҳамда бошқа хўжалик ҳисобидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 декабрдаги 541-сонли қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасида назарда тутилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар-жой бўлмаган бинолар ва иншоотлар бўйича — туманлар ва шаҳарлар кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар-жой бинолари ва иншоотлари бўйича — техник инвентаризациялаш бюролари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник инвентаризациялаш бюроси томонидан бинолар ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар зарур маълумотларни кадастр ҳужжатларига киритиш учун туманлар ва шаҳарларнинг тегишли кўчмас мулк кадастри хизматига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 1 июндан бошлаб туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастри юритилишини ташкил қилсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминланиши, шаҳар (қўрғон) чегаралари ишлаб чиқилиши ва қонунда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаган ҳолда 1997-1998 йиллар мобайнида шаҳарлар ва қўрғонлар чегараларини тартибга солсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўчмас мулк кадастри хизматларининг фаолиятини маблағ билан таъминлаш маҳаллий бюджетдан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетни шакллантиришда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида кўчмас мулк кадастри хизматлари харажатларига маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йилдан бошлаб давлат кадастрларини юритиш учун база сифатида шаҳарлар, қўрғонлар ва қишлоқ туманлари марказларининг геодезия тармоқлари ва топографик асосларини мунтазам янгилашга киришсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни ўзгартириш ва тўлдиришга доир таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар объектларининг ягона классификаторини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «кўчмас мулк» сўзлари «бинолар, иншоотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида, Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 ва 2-иловалардаги, қарорга 3-иловадаги «кўчмас мулк» сўзлари «бинолар ва иншоотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 2 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
278-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади ва бу объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини мужассамлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни, мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини (кейинги ўринларда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш деб аталади) таъминлаш учун юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат шаҳарсозлик кадастрини, давлат ер кадастрини, фойдали қазилма конлари давлат кадастрини, кўп йиллик ўсимликлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга оширишда, уларни солиққа тортишда, лойиҳалаштиришда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бу объектлар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришдаги ишончли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотлари мулк эгалари, уларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахслар, учинчи шахслар, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва бошқа давлат органлари томонидан судда талашилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказувчи шахслар давлат рўйхатидан ўтказишда қонун бузилишларини очган тақдирда, бу ҳақда тегишли давлат органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокуратурага хабар беришга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мулк эгаси бўлган бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ва иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти мулк эгасига ёхуд бино ёки иншоотга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахсга юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахсларга юклашлари мумкин. Бу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни рўёбга чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар ёки улар томонидан вакил қилинган шахс мулкка эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлган, ўзгарган, тўхтатилган ёхуд бино ёки иншоотнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган пайтдан бошлаб бир ой муддатда шаҳар, туман ҳудудидаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга уларни бинолар ва иншоотлар кадастр, реестр дафтарида рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар мерос қилиб олинган тақдирда бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар меросхўрга ёки давлатга қонунчиликда белгиланган тартибда ўтгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини ташкил этиш ва юритиш туман, шаҳар кўчмас мулк кадастри хизматига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритувчи органлар кадастр ҳужжатларини ва кадастр маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказишни, кадастр маълумотларини, айрим объектлар бўйича маълумотлар тайёрлашни рўйхатдан ўтказувчи органларнинг фақат ваколат берилган ходимлари амалга оширишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар эгалик ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлганлигини, бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам иш ҳақининг ярми, жисмоний шахслардан ўндан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади. Эгалик ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар субъектини ўзгартирмаган ҳолда объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганда кўрсатиб ўтилган суммаларнинг ярми ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки бўлган объектлар бўйича давлат кадастрини юритиш ишлари давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўхтатилганлигини ёхуд уларнинг чекланганлигини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР КАДАСТРИ ТАРКИБИ, МАЗМУНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри туман, шаҳар кадастр дафтаридан, кадастр режасидан, кадастр ҳужжатларидан ва геофондлардан, шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантириладиган компьютер маълумотларидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳам анъанавий (кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш, кадастр режасига киритиш), ҳам автоматлаштирилган (маълумотлар компьютер банкини яратиш) усулларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш уч босқичда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқич — бинолар ва иншоотларнинг туман, шаҳар даражасидаги ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-босқич — объектларни чизмада жойлаштириб кадастр режасини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-босқич — олдинги босқичларда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар компьютер базасини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари туманлар, шаҳарлар бўйича тузилади, уларнинг ҳудуди ҳисобга олиш участкаларига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларининг кадастрга оид бўлиниши чегараларни белгилаш ва ҳудудларни туман доирасида ёхуд шаҳар, қўрғон чегараларини ҳисобга олиш участкаларига бўлишни билдиради. Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга, Тошкент шаҳрига, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларига, шунингдек, ҳисобга олиш участкаларига ягона тизим бўйича кадастр коди (рақами) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш маълумотлари бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг асосини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида бино ёки иншоот қуриб битказилгандан сўнг ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда битишувлар содир этилгандан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман, шаҳар кадастр дафтарида, турар-жой бинолари ва иншоотлари туман реестр дафтарида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар техник инвентаризациядан ўтказиш бюролари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда улар тегишли кўчмас мулк кадастри хизматига бинолар ва иншоотлар давлат реестрини юритиш учун зарур бўлган ҳажмдаги давлат рўйхатидан ўтказиш маълумотларини берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр ёки реестр дафтарига бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) ҳақидаги, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махфийлик режимига эга бўлган бинолар ва иншоотлар махсус кадастр дафтарида рўйхатга олинади. Уни юритиш хусусиятлари ва бу объектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат рўйхатидан ўтказишда иловага мувофиқ кадастр дафтарига бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар жойлашган жой, уларнинг эгалик ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар билан юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги, бу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиш асослари ва муддатлари, уларнинг тўхтатилиш муддатлари, эгалик ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни чеклаш шартлари, бу объектларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларнинг қиймати, улардан фойдаланиш хусусиятлари, бу объектларнинг маиший, ишлаб чиқариш мақсадларидалиги, улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши, улар жойлашган солиқ зонаси тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар бинолар ва иншоотлар хўжалик мақомининг асосини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларнинг ер тузиш схемаларига, шаҳарлар бош режаларига, аҳоли яшаш пунктларини жойлаштириш лойиҳаларига, шунингдек архитектура ва шаҳарсозлик талабларига мувофиқлиги, бинолар параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари), эгаллаб турган ер участкаси, қурилган вақти, муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги, сейсмик чидамлилиги тўғрисидаги ва бошқа техник маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш мақоми ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кадастр маълумотлари асл ҳужжатлар ёки давлат органлари қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар), бино ва иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар рўйхатдан ўтказиладиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг асллигини ва ишончлилигини текшириш, зарур ҳолларда эса қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги асл ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек бинолар ва иншоотларни жойида текшириш ва баҳолаш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳар бир бино ва иншоот кадастр, реестр дафтарига муайян кадастр рақами остида ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектнинг кадастр рақами унинг кўчмас мулк объектлари ва ҳудудларни кодлаштиришнинг умумреспублика тизимидаги кодидан келиб чиқиб белгиланади. Объект коди маълумотларнинг компьютер базасини унификациялаш ҳамда яратиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ва иншоотга шахсий мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар ўзгарганда ёхуд тугатилганда ва пайдо бўлганда объектнинг рўйхатдан ўтказиш коди (рақами) ўзгармайди, объектнинг мулкдорлар ёки фойдаланувчилар ўртасида бўлиниши, шунингдек у жойлашган ер участкаси чегаралари ўзгариши ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кадастр, реестр дафтаридаги ёзувларни тузатиш ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар кадастр, реестр дафтарига киритилган маълумотларни, мазкур Низом 20-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ўзгартириш ёки тўлдириш зарурати туғилса олдинги ёзувлар бекор қилинади ва объект тўғрисидаги маълумотлар ўша код (кадастр рақами) остида тўлдириб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган орган мулкдор ёки у ваколат берган шахсга бино, иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга ёзиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдор ёки ушбу объектга ашёвий ҳуқуққа эга бўлган шахс, шунингдек объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган тақдирда кадастр ёки реестр китобида бино ёки иншоотни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳолларида бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, бунда эски гувоҳнома мажбурий тартибда олиб қўйилади ва бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ёки иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган ёки бузилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган орган томонидан мулкдорга ёки у ваколат берган бошқа шахсга бино ёки иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликатни беришда давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг иккидан бири миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. БИНО ВА ИНШООТЛАР КАДАСТРИНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган маълумотлар тўплангач ва рўйхатидан ўтказилгач бино ёки иншоот кадастр режасида белгиланади. Кадастр режаси хариталар ва режаларнинг 1:100 дан 1:10000 гача бўлган масштаб қаторидан иборат бўладики, бу рўйхатдан ўтказиладиган объектларнинг жойлашуви ва асосий параметрларининг кўргазмали чизма белгиланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бино ва иншоотлар маълумотлари асосида туман, шаҳар геофондлари юритилади. Туман, шаҳар геофондлари — бинолар ва иншоотларнинг топография-геодезия, картография, маҳандислик-геология, гидрогеология, экология, санитария-гигиена, социология, лойиҳалаш-режалаштириш, тарихий-маданий, стихияли офатлар ва техноген фалокатлари, техник инвентаризацияланганлиги ва паспортлаштирилганлиги, микросейсмик районлаштирилганлиги ва сейсмик турғунлигига оид замонавий ва тарихий геоахборот маълумотлари омборидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Туман, шаҳар бинолари ва иншоотлари тўғрисидаги кадастр маълумотларининг компьютер базаси туман, шаҳар бинолари ва иншоотларининг кадастр, реестр дафтарига киритилган маълумотлари асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер маълумотлари Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича йилнинг ҳар чорагида умумлаштирилади ва бир тизимга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер кадастр маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси бўйича бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотларининг бир тизимга солинган компьютер базаси шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларнинг компьютер базаси бинолар ва иншоотларни классификациялашнинг қуйидаги белгилар бўйича объектларнинг гуруҳлари бўлиниши асос қилиб олинадиган ягона тизими бўйича шакллантирилади: бинолар ва иншоотларнинг мақсад йўналиши, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда, шунингдек қурилиш-техник тавсифлари бўйича ҳудудийлиги, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бинолар ва иншоотларнинг 31 декабрдаги ҳолати бўйича кадастр маълумотлари Ўзгеодезкадастр бош бошқармаси томонидан ҳар йили туманлар, шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси бўйича нашр этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар, иншоотларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр дафтари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кадастр рақами‎‎‎

‎‏Почта манзили

Юридик ва жисмоний шахснинг номи‎‏
‎‏

Мулкчилик шакли
‎‏

Объектнинг номи
‎‏

Бинолар, иншоотларнинг___даги ҳолатига кўра кадастр (инвентар) баҳоланиши‎‎

Массивнинг кадастр рақами‎‏

‎Ҳисобга олинган участканинг кадастр рақами

Ер участкаси майдони‎‎‎

Бино, иншоотлар‎‎

умумий ер участкаси майдони‎

шу жумладан қурилиш остидаги ер участкаси майдони‎

Қурилиш даври‎

Капиталлиги‎

Функцияси (мўлжалланганлиги)‎

Конструктив тури‎

Иморатнинг ҳолати(эскириши, сейсмик турғунлиги)‎

Муҳандислик жиҳозланганлиги‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

А. Асосий рўйхатдан ўтказиш‎‎

В. Жорий рўйхатдан ўтказиш‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.