09.06.2021 йилдаги 357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.06.2021 йилдаги 357-сон
Date of entry into force
10.06.2021
Ҳужжат 10.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ҳамда «Шаҳидлар хотираси» жамоат фондини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 8 октябрдаги Ф-5598-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда олий таълим муассасалари тузилмаларидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари (кейинги ўринларда — ҳудудий музейлар) фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ҳудудий музейлар фаолияти ҳамда моддий-техник базаси танқидий ва таҳлилий ўрганилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, ҳудудий музейларнинг етарли шароит мавжуд бўлган биноларга жойлаштирилиши, уларга экспозиция заллари, музей фонди ва ходимлар фаолияти учун хоналар, мебель жиҳозлари, замонавий техник асбоб-ускуналар, шунингдек, белгиланган тартибда техник ва хизмат кўрсатувчи (фаррош, электрик ва бошқа) ходимлар ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий музей раҳбарларининг сўровлари асосида уларнинг хизмат сафарларига (ҳудуддаги туман ва шаҳарларга) боришлари учун олий таълим муассасасидаги мавжуд навбатчи енгил автотранспот воситаларидан (ёқилғи билан таъминлаган ҳолда) фойдаланишлари назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди ҳисобварағи барча жисмоний ва юридик шахслар, халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан ҳомийлик хайрияларини ихтиёрий тарзда тушириш учун очиқ эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилнинг 15 июнига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тайёрланган кўп жилдлик «Қатағон қурбонлари» хотира китобларини нашр этиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи талабномасига кўра зарур маблағларни «Шаҳидлар хотираси» хайрия фондига ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилнинг 1 июлига қадар «Шаҳидлар хотираси» хайрия фондининг бўлимлари фаолиятини ривожлантириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги давлат архивларида сақланаётган қатағон сиёсати акс эттирилган архив ҳужжатларининг электрон нусхалари доимий равишда ҳудудий музейларга бепул тақдим этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 9 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
357-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 357-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Музей ҳамда олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади. Музей директори ўринбосарларининг базавий лавозим маоши Музей директорининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирилган ҳолда белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Музей тузилмасидаги бошқарув, маъмурий-хўжалик ва мутахассис ходимларнинг иш ҳақлари Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорларига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса давлат музейлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Музей ва ҳудудий музейлар директорлари кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари

Юрисконсульт

Фонд бўлими

3

Бухгалтерия

2

Ходимлар бўлими

1

Экскурсоводлар бўлими

4

Маъмурий-хўжалик бўлими

4

Халқаро алоқалар бўлими

1

Илмий бўлим

5

Музей кузатувчилари

5

Биринчи бўлим

1

Экспозиция бўлими

4

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган сони — 34 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони (музей кузатувчиларидан ташқари) давлат музейлари учун ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Олий таълим муассасаси ректори

Музей директори

Илмий ва мутахассис ходимлар бўлими

2

Фондлар бўлими

1

Экскурсовод ва музей назоратчилари бўлими

2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 6 нафар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2021 й., 09/21/357/0543-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)