Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.12.1996 йилдаги 431-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.12.1996 йилдаги 431-сон
Date of entry into force
05.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 05.12.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ўз вақтида тушиши механизмини такомиллаштириш, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш, солиқ тўлашдан бош тортишларнинг олдини олиш ҳисобига солиқлар йиғилишини ошириш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши устидан назорат қилишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан муддатда тўланмаган қарзларни қисқартириш ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг таклифлари бўйича пения ҳисоблашни тўхтатган ҳолда муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича муддатни чўзиш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ ва ҳудудлар бўйича муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш бўйича ҳар ойлик топшириқларни белгилаш, топшириқлар бажарилмаслигига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдорлар жавобгарликка тортилган ҳолда тўлов интизомини қўпол равишда бузиш деб қаралсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини текширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун идораларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳукумат комиссияси икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловлар ҳосил бўлишининг асосий сабаблари бўйича идоралар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхатини аниқлаган ҳолда тармоқ ва ҳудудлар бўйича бюджетга муддатида тўланмаган солиқлар ва тўловлар пайдо бўлиши миқдорлари ва сабабларини пухта таҳлил қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни аниқлаштиришда ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича берилиши керак бўлган субвенция ёки маблағларни Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатда тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш бўйича ойлик топшириқнинг бажарилмаган суммасига камайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети даромадлари ва харажатлари бўйича пул ўтказилишининг Вақтинчалик тартибини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
векселларнинг барча турлари муомалада бўлиши муддатини уч ойдан кўп бўлмаган даврга чегаралаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги векселлар эмиссиясини ва илгари муомалага чиқарилган векселларнинг қийматини тўлаш ҳажмларини йил чораклари бўйича тенг миқдорда тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан векселлар билан операцияларни амалга оширишда векселнинг ҳар бир муомалада бўлишини хизмат кўрсатувчи банкда албатта рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетга муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловлар мавжуд бўлган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) учун векселлар қиймати тўланадиган ойда векселлар билан ҳақ тўлашини тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловлари мавжуд бўлган тақдирда пул маблағларини солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни тўлаш учун унинг ҳисоб-китоб счётига ўтказган ҳолда банк векселларининг қийматини ўз вақтида ва муддатидан илгари тўлашни таъминлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тижорат банкларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 15 декабргача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига векселлар қийматини тўлашни йил чораклари бўйича тақсимлаган ва муддатини кўрсатган ҳолда 1997 йил учун банк векселлари ва банкдан ташқари ташкилотлар векселлари эмиссияси миқдорлари тўғрисидаги таклифни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларга кредит-ҳисоб-китоб хизмати кўрсатувчи ўзига қарашли барча муассасаларда векселлар билан операцияларни рўйхатдан ўтказувчи махсус таркибий бўлинмалар ташкил этиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк ва тижорат банклари векселлар эмиссиясига рухсатнома беришда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига банклар ва банкдан ташқари ташкилотларнинг векселлари чиқарилиши ва қиймати тўланиши муддатлари тўғрисида ахборот берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги бюджетга тўловлар бўйича вексель эгаларининг қарздорлигини тугатиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси барча ҳудудий солиқ органларида муддатида тўланмаган солиқлар ва тўловларни ундириш ҳамда солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириш бўйича мустақил бўлинмаларни ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони доирасида ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Солиқ тўлашдан бош тортиш учун фойдаланиладиган ғайриқонуний нақд пул муомаласини қисқартириш мақсадида республика солиқ органлари юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ўртасида нақд пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қилиш ҳоллари аниқланганда (маҳсулотни ташиш бўйича транспорт хизмати кўрсатиш ҳам шу жумлага киради), амалдаги қонун ҳужжатлари билан рухсат берилган ҳоллар бундан истисно, ҳам харидор, ҳам сотувчи тўғрисидаги ишни ҳар иккала томонга жарима санкцияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Солиқ ва молия органларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари жойлашган жой бўйича солиқ органларида ҳисобда турмаганлиги ёки ўз вақтида турмаганлиги учун корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловларни муддатида тўламаган корхоналардан ундириш тўғрисида солиқ органларининг инкассо топшириқлари бажарилмаган тақдирда, шунингдек корхоналар ва ташкилотларга солиқ органларида ҳисобда турганлик тўғрисида маълумотнома тақдим этилмаган ҳолда ҳисоб-китоб счётлари ёки бошқа счётлар очилганда банк муассасалари ва бошқа кредит муассасалари раҳбарларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет олдида қарздор бўлган корхонага инкассо топшириғи ўз вақтида қўйилмаган тақдирда солиқ органлари раҳбарларига энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача бўлган миқдорда маъмурий жарималар солиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда солиқ органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизимини такомиллаштирсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Банкротлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1995 йил 17 июлдаги 273-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
431-сон