Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.12.1996 йилдаги 431-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.12.1996 йилдаги 431-сон
Date of entry into force
05.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 01.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ўз вақтида тушиши механизмини такомиллаштириш, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш, солиқ тўлашдан бош тортишларнинг олдини олиш ҳисобига солиқлар йиғилишини ошириш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 июлдаги 309-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни аниқлаштиришда ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича берилиши керак бўлган субвенция ёки маблағларни Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатда тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш бўйича ойлик топшириқнинг бажарилмаган суммасига камайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети даромадлари ва харажатлари бўйича пул ўтказилишининг Вақтинчалик тартибини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси барча ҳудудий солиқ органларида муддатида тўланмаган солиқлар ва тўловларни ундириш ҳамда солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириш бўйича мустақил бўлинмаларни ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони доирасида ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Солиқ тўлашдан бош тортиш учун фойдаланиладиган ғайриқонуний нақд пул муомаласини қисқартириш мақсадида республика солиқ органлари юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ўртасида нақд пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қилиш ҳоллари аниқланганда (маҳсулотни ташиш бўйича транспорт хизмати кўрсатиш ҳам шу жумлага киради), амалдаги қонун ҳужжатлари билан рухсат берилган ҳоллар бундан истисно, ҳам харидор, ҳам сотувчи тўғрисидаги ишни ҳар иккала томонга жарима санкцияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Солиқ ва молия органларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари жойлашган жой бўйича солиқ органларида ҳисобда турмаганлиги ёки ўз вақтида турмаганлиги учун корхоналар ва ташкилотларнинг (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очилганда банк муассасалари раҳбарларига;
(10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет олдида қарздор бўлган корхонага инкассо топшириғи ўз вақтида қўйилмаган тақдирда солиқ органлари раҳбарларига энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача бўлган миқдорда маъмурий жарималар солиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда солиқ органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизимини такомиллаштирсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Банкротлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1995 йил 17 июлдаги 273-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
431-сон