Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАРИ «КАМОЛОТ» ЖАМFАРМАСИНИНГ МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎFРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги йўлидаги меҳнати, билим сари интилиши, жамоат ишларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва илмий ҳамда ижодий изланишларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ёшлари «Камолот» жамғармасининг ёшларнинг илм-фан, санъат, адабиёт соҳасидаги энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари, тадбиркорлик, спорт соҳасида эришган юқори натижалари учун «Камолот» жамғармасининг мукофотини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармаси мукофоти тўғрисидаги низом ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 1993 йил 11 майдаги 218-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 13 июнь,
293-сон