21.04.2021 йилдаги ПҚ-5087-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.04.2021 йилдаги ПҚ-5087-сон
Date of entry into force
22.04.2021
Ҳужжат 26.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2021 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чоралари жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъи назар берилади. Бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 млрд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 млрд сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда (шу жумладан корхоналар томонидан қайта ишлаш маҳсулотларини «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқилганда), уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этади. Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва олиб чиқилаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Якка тартибдаги тадбиркорлар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллик ва компенсацияларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитларнинг 70 фоизи кичик бизнес лойиҳаларига, 30 фоизи устувор равишда ўзини ўзи банд қилишга (томорқадан унумли фойдаланиш, уй шароитида ҳунармандчиликни ва касаначиликни ривожлантириш) йўналтирилсин. Бунда, ажратиладиган маблағларнинг камида 15 фоизи жойларда, айниқса шаҳарларда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкасига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқини аукционга қўйишда уларнинг бошланғич нархини 50 фоизгача камайтириш ваколати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига ер участкасига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нархга чегирма белгиланадиган олис ва чекка ҳудудлар чегараларини белгилаш ваколати берилсин.
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2021 йил 1 июндан бошлаб инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош вазир ўринбосарлари Ж. Қўчқоров ва Ш. Ғаниев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 15 майга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратиладиган унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда уларнинг аниқ чегараси ва майдонини кўрсатган ҳолда ҳар бир туман кесимида тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарлари, Ургут ва Ғиждувон туманларида замонавий савдо ва саноат ҳудудларини ташкил этиш, уларда савдо-ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва сотиш учун инфратузилма мавжуд бўлган камида 20 гектар майдондан ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион орқали (шу жумладан, тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳамда аукционни ягона иштирокчи билан ўтказишга рухсат берган ҳолда) ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, савдо ва саноат ҳудудларини ташкил этишнинг асосий шарти биноларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, юқори қаватларида ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021-2022 йиллар давомида камида 500 та маҳалла фуқаро йиғинларининг эски биноларини давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қуриш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан келишувга эришилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 1 қаватли бино ўрнига 2-3 қаватли бино қурилиши, унинг 2 ва 3-қаватларида кичик ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил қилиш учун текин фойдаланиш асосида 30 йилга тадбиркорлик субъектининг ихтиёрида қолдирилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу тартиб бўйича гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ ёки тўловлар суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ ёки божхона тўловлари суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур банддан келиб чиққан ҳолда солиқлар ҳамда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ижро ишини юритиш доирасида қарздордан ундирилган пул суммалари ижро ҳужжатлари бўйича барча талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, бюджетга тўловлар бўйича талаблар, кредиторларнинг қарздор мол-мулки билан таъминланмаган талаблари, шу жумладан қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги туфайли қаноатлантирилмаган талаблари бир навбатда (тўртинчи навбатда) қаноатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Вазирлар Маҳкамаси ва манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартиришларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан эксперимент ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвесторга ер участкасини дастлабки захиралаш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинмаган инвестиция лойиҳалари бўйича Ишчи гуруҳ қарорлари бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси уч ой муддатда транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув объектлари, гидротехника иншоотлари, магистрал қувурлар, электр тармоқлари объектларининг муҳофаза зонаси чегараларини белгилаш параметрларини уларнинг мақбуллаштирилишини назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кадастр агентлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш, шунингдек, ер участкасини танлаш материалларини келишиш жараёнини кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қурилиш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларидан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат этиш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шохобчаларини аукцион савдолари орқали жойлаштириш тартибини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, С.Ў. Умурзаков ва Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5087-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5087/0356, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)