Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001 07.04.1997 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.04.1997 йилдаги 175-сон
Date of entry into force
07.04.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ 127-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ўрни ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, ижтимоий-меҳнат соҳасида пайдо бўлувчи вазифаларни тезкорлик билан тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига қарорнинг 4-банди учинчи хатбошини қуйидаги таҳрирда баён этган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади ва уларга ҳисоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига бўйсунади ва уларга ҳисобга беради, уларга услубий раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш эса Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари раҳбарларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тайинлаш тартиби сақлаб қолинсин. Туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари меҳнат биржалари раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномасига кўра тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ишини ўрганиб чиқсинлар ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тўлиқ чора-тадбирлар кўрсинлар, улар фаолиятини такомиллаштиришда, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, ижтимоий-меҳнат соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришда уларнинг аҳамиятини оширишда доимий равишда амалий ёрдам кўрсатсинлар, аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган барча ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминланмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш, меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш, ишсизларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини ишга жойлаштириш, ишсизларни янги касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигидан ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан ортиқча иш кучларини бўшатиб олиш учун шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини муайян ижтимоий ҳимоя қилиш, ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун энг кам миқдорда иш ўринлари яратиш, бу ўринлар бутланишини таъминлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишсизларни ишга жойлаштиришни оператив назорат қилиш, болали оилаларни, кам таъминланган оилаларни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ва аниқ ижтимоий ҳимоянинг бошқа чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати, меҳнатнинг ноқулай шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 7 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175-сон